UZ

Сўнгги янгиликлар

Манба: Месси ва Гризманн машғулотларда гаплашишмаяпти Янгиликлар

Манба: Месси ва Гризманн машғулотларда гаплашишмаяпти

"Барселона" ҳужумчилари Антуан Гризманн ва Лионель Мессининг ўзаро муносабатлари кескинлашган.

Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар берди. Манбага кўра, футболчилар испан тилида бир-бирлари билан гаплашишмаяпти. 

Гризманнинг ўзи аргентиналик ҳужумчи билан умумий сўзлашув тилини топишда қийинчиликка дуч келаётганини айтди. Шу муносабатдан келиб чиққан ҳолда, Месси ПСЖ футболчиси Неймарни каталонияликлар сафига қайтишини хоҳламоқда, деган миш-мишлар пайдо бўлди. Аммо, Леонинг ўзи бу хабарни инкор этиб, Антуан билан орасида муаммо йўқлигини айтиб ўтди. Шунингдек, "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике ҳужумчилар ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаганини маълум қилди. 

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг