UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  2 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  0 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  4 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  1 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   6 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  11 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  9 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  227 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  0 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  1 19:55"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 19:39Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда  0 19:17Хави: "Педри билан бўлган хатони Ямаль билан такрорламаслик керак"  2

Максим Шацких: "Пахтакор"ни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак" Янгиликлар

Максим Шацких: "Пахтакор"ни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак"

Суперлига 11-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Навбаҳор" (0:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.




- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Анча очиқ футбол ўйнадик. Вазиятлар ярата олдик, аммо ўзингиз кўрдингиз гол урмадик. Ҳимояда ҳам унчалик тартибли ўйнадик. Кўпроқ хавфли вазиятлар ярата олдик ва голга яқинроқ эдик. Биринчи бўлиб гол урган жамоа бугун катта эҳтимол билан ғалаба қозонар эди. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак.

- "Пахтакор" қандай муаммоларга эга бўлмасин, жамоангиз "Навбаҳор" ва "Насаф" каби азалий рақибларига қарши жуда яхши ўйин ўтказди. ФИФА кунларида "Навбаҳор"га қарши алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди? "Пахтакор" бугун ишончли ўйин намойиш этганининг сабаби нима?

- Биз ФИФА кунларида оддий тайёргарлик ўтказдик. Кўпгина футболчиларимиз терма жамоаларга йўл олганди. Биз ўз ишимизни бажаришда давом этяпмиз. Меҳнатимизнинг мевасини бугун кўрдингизлар. Захирамиз бироз кучсиз ва шу сабабли таркибда экспериментлар қила олмаяпмиз. Асосийси биз тўғри йўналишдамиз.

- Жамоангиз жорий мавсумда 13та гол ўтказиб юборди, аммо катта ўйинларда ҳимояда жуда ишончли ўйин намойиш этмоқда. Буни қандай удаллаяпсизлар? ЁШ ҳимоячилар бугун жуда ишончли тарзда ўйнашди.

- Бу психология. Биз йигитларга ҳеч нимани ўргатмаймиз. Бу руҳият. Чемпионатдаги барча жамоалар мен учун тенг, аммо "Насаф" ва "Навбаҳор" каби жамоаларга қарши футболчилар анча тетик бўлиб ўйнашмоқда. Аслида, барча рақибларга қарши шундай руҳият ва истак билан ўйнашимиз керак. Кўп маротаба такрорладим ва яна бир маротаба айтаман. Чемпионатдаги жамоаларнинг даражаси тенглашди. Ҳеч кимни осонгина мағлуб эта олмайсиз.

- Достон Ҳамдамовни бугун бошқа позицияда ўйнатдингиз? Бунга сабаб нима?

- Кўз тегмасин, Достон ҳар бир учрашувда гол урмоқда. Бугун у яхши ўйин ўтказди. Ҳамдамовнинг ҳозирги позицияси унинг энг кучли жиҳатларини кўрсатиб бермоқда. Ҳозирча у ҳужучи сифатида ўйнашда давом этади.

- Хожиакбар Алижонов узоқ вақтдан сўнг яна майдонга қайтди. Алижонов тўлиқ ўйин ўйнайдиган ҳолатга қачон келади?

- Алижоновнинг ўзи майдонга тушишни истамоқда. Лекин мен Ҳожиакбарга сабр қилиш кераклигини айтдим. Кеча Хожиакбар билан гаплашгандик. Хожиакбар эртанги учрашувда имконият беришимни илтимос қилди, аммо унга барчасини тушунтирдим. У тўлиқ тикланиб олиши учун яна бироз вақт керак. Алижонов майдонга тушишга интилмоқда.  Биринчи бўлим жуда қизиқарли ўтди. Тўғри бундай очиқ футбол мухлисларга ёқади, аммо бош мураббий учун бу ҳақиқий азоб. Ҳа. Биз тез ҳужумга ўта оламиз. Бироқ ҳимояга қайтишимизда муаммо бор. Шу сабабли айрим бир эпизодларда анча эмоционал эдим. Биз сўнги пасни тўғирлай олмаяпмиз.

- Мусобақа жадвали етакчилари очко йўқотишди. "Пахтакор"нинг биринчи ўриндаги жамоа билан фарқи бор йўғи уч очко. Биринчи даврада якунига ҳам бор йўғи учта баҳс қолди. Жамоангиз кейинги учта ўйинни яхши ўтказиб, иккинчи даврада медаллар учун курашиши мумкинми? Сиз жорий мавсум "Пахтакор"дан натижа кутиш нотўғри деган эдингиз, аммо шундай ҳолатда ҳам жамоанги совринли ўринларни қўлга киритиши мумкин?

- Бизни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак. Мен ҳеч қачон мусобақа жадвалига қарамайман. Бугун "Насаф" ютқазганини ҳозиргина билиб олдим. Биз фақатгина декабрь ойида якуний жадвалга қараймиз. Барча жамоалар очко йўқотиши аниқ. Мен "Пахтакор" очко йўқотмаслигини хоҳлардим, аммо бундай бўлмайди. Биз ҳам очко йўқотамиз. "Насаф" бугун кутилмаганда очко йўқотди. Мен учун эса бу табиий ҳол. "Сўғдиёна" яхши жамоа, ОКМК, "Нефтчи", "Металлург", "Қизилқум", "Динамо"лар ҳам кучли. Барча жамоалар очко йўқотиши аниқ. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Сизлардан бир нарсани илтимос қиламан. Бизни тушунинглар, тўғри "Пахтакор" чемпион ва бундай ҳолатга барча кўникиб кетган. Лекин ёшлар ҳар доим ҳам стабил эмас. Кейинги учрашувга қадар бор йўғи бир ёки иккита машғулот ўтказамиз. Мақсадимиз футболчиларни тезроқ тиклаш.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+9   
16 июн 23:58:54
nerazzuri
Бугун Пахтакор зор уйнади ёш болалар Билан ва Галабага хакли Эди. Келаси Мавсум Бу Пахтакор жуда кучли булиб кайтишига шубха йук.
+7   
16 июн 23:56:51
Aziz Yuldashev
Маррани каттароқ олишни бошладинг Макс, ёшлар шунга имкон ярата бошлагани тахсинга сазовор
+7   
16 июн 23:56:27
nerazzuri
Мужик Макс Пахтакорга совринли уринлар ярашмайди факат чемпионлик ярашади , мана шунака рухиятни ёшларга сингдириш ажойиб.
+6   
17 июн 01:08:00
Uz paxtakor Uz
Бошида айтганимдег Максим яхши мураббий ёшлар биланам яхши ишлавотти омад Пахтакор
+6   
16 июн 23:56:16
Forza_inter
Sanga ishonamiz maks. Komol tojiyev ikkalalarin maladoyla blanam chempion qilolisanla.
+4   
17 июн 04:44:06
Zakir Mirzayev
Haqiqiy chempion murabbiy, Dinamo Kiyev bilan doim chempion bo'lib kelgan duxi baland murabbiy. Nasafga sendek chemoion murabbiy kerak.
+2   
17 июн 09:49:52
Dilshod
229 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ОЧЛ да курамиз ахволингни. Хозирча кар кар килиб тур.
Oka OChL bu oddiy turnirmas. U joyda hamma Arab komandalari ishtirok etadi va hohlagan legionarini hohlagan million dollar darflab bosayam sotvololidi 5 tagacha. Buyujeti juda kotta. Bizadayam shunaqa buyujet boganida ancha joyga borolerdi. Pakhtakoram hozir kuchsizlanib qolgan buyujet tomonlama. Bomasam orinbosarlardagi oyinchilarini tushurib otirmasidi.
+2   
17 июн 08:50:02
Тўлқин Хайит
Рухи, духи йўқ Рўзиқул ҳечқачон биз чемпионликка лойиқмиз деб айтолмаса керак. Макс бу латтачайнарларга мастеркласс ўтиб бер.
+2   
17 июн 08:01:37
Asqarov Tursunboy
Sezon boshida qatorasiga maglubiyatga uchragan vaqtlarda boshqacha gapirgan eding biz bu yil chempion bôlolmasak kerak bu yilgi rejamiz yoshlarga eʼtibor berib imkon qadar yahshi ishtirok etish degan eding menimcha bu yil boshqa jamoa chempion bôlsin har yili bitta kamanda chempion bôlovirsa qizigi qolmayabdi
+2   
17 июн 00:06:20
ÒZBEKISTON 77777
Interyuv berishga rasa usta bulip ketding senxam
+1   
17 июн 14:51:43
black wolfe
"Биз охирида барбир хаммани "туртиб" утиб кетамиз дегани маьно.Йошлар билан хам гаплашиб олинган,сезон бошида Макс чалгитганди хаммани,биз йошмиз бизга бу йил кийин булади амаллаб мавсум тугатамиз деб.Бабаянга ухшаганлар шунга алданиб колди.
+1   
17 июн 14:17:31
Бахтиёр Ашуров
Аваз Худойқулов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор хохлаган мураббий билан чемпионатда ғалаба қозониши мумкин, лекин ўтган йилдагидек очлда яна шарманда қилсанг, кейин биламиз қанақа мураббийлигингни, ўтган йил очлда ҳатто навбахор ва насафчалик ҳам натижа қилолмадинг ва гурухда қолиб кетдинг, бу пахтакордек тарихга эга клуб учун уят ва шармандалик
Бабаян ва Рўзиқул бош мураббийликни биринчи йилларида ОЧЛсида ўта шарманлалий натижаларни қайт этишган. Шацкихнинг ОЧЛсидаги натижаси биринчи йиллигини ҳисобга олса анови иккаласиникидан анча яхши!
+1   
17 июн 08:53:17
Аваз Худойқулов
Пахтакор хохлаган мураббий билан чемпионатда ғалаба қозониши мумкин, лекин ўтган йилдагидек очлда яна шарманда қилсанг, кейин биламиз қанақа мураббийлигингни, ўтган йил очлда ҳатто навбахор ва насафчалик ҳам натижа қилолмадинг ва гурухда қолиб кетдинг, бу пахтакордек тарихга эга клуб учун уят ва шармандалик
+1   
17 июн 05:37:10
Бахтиёр Ашуров
nerazzuri фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бугун Пахтакор зор уйнади ёш болалар Билан ва Галабага хакли Эди. Келаси Мавсум Бу Пахтакор жуда кучли булиб кайтишига шубха йук.
Ишоновринг давралар оралиғидаёқ Пахтакор кучаяди!
+1   
17 июн 01:30:06
Azizhon
Матбуот анжумани Макс га пахта қўйиш билан ўтибдими???
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика