UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  2 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  4 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  4 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  4 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  0 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  1 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  11 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  4 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  11 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  2 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  8 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  3 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  7 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1

Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барчага хайрли кеч. Ўйинни ҳамма кўрди, йигитлар берилган вазифаларни бажаришди. Ҳозирча фақат якуний нуқта етишмаяпти. Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. Юришлар, узатмалар яхши чиқмоқда. Рақиб майдонида агрессивроқ ўйнашимиз керак эди. Бунинг устида ҳар куни ишлаяпмиз. Бўлмаса устунлик бизнинг жамоада эди. Бундай ўйинлар бўлиб туради.  Билмадим, қанотлардан қанча узатмаларни амалга оширдик. Жуда кўп" - дейди Максим Шацких.

-"Нефтчи" зич ҳимояланди. Бундай тактикага қарши қандай ўйнаш мумкин? 

- Фақат қанотлар орқали. Рақиб ҳам бизни ўрганган. Тўғри айтдингиз, улар дарвозага яқин жойлашишди. Футболчиларга қанотларда кўпроқ ва тезроқ ўйнашни айтгандик. Олдиндаги учлик бироз улгуришмади. Айтганимдек узатмалар бўлмади эмас. Дейлик, Хожиакбар Алижоновда яхши вазият юзага келганди. Бундай вазиятда фақат қанотлар ва узоқдан зарбалар ишга тушиши керак. "Нефтчи" ҳам ёмон жамоа эмас, муносиб ҳимояланди. Кўриниб турибдики, улар бугун шундай ўйинни исташган. Орқа чизиқда бехато ўйнаш бўлди. 

- Драган Черан ва Сардор Собирхўжаев бугун нима учун қайдномага киритилмади? 

- Драганга бироз дам бердик. Ҳозир ҳар 3-4 кунда ўйинлар бўлади. Сардор ўзини яхши хис қилмади. Азмиддиновда микрожароҳат бор эди. Ҳозир соғ-саломат. 

- Достон Ҳамдамовнинг захирадан майдонга туширилиб қайтиб олиниши сабаби нима? 

- Биз кимдир ёмон ўйнади деб захирага олмаймиз. Алмашдими демак нимадир қўшиш керак. Бундай ўйинларда очиғи қийин бўлади. Достон жуда яхши ҳаракат қилди, унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. У ҳаммасини қилди. Лекин бизда захирада ҳужум вакиллари қолган, гол уришимиз керак эди. Мен вингер ўрнига таянч ярим ҳимоячисини туширолмайман. Биз захираларни позиция бўйича қиламиз. Олдинда ОЧЛ учрашувлари бор. 

- "Пахтакор" "Ал Васл" билан ўйинга тайёрми?

- Буни футбол кўрсатади. Рақиб жиддий ва яхши жамоа  БАА чемпиони, таркибида фақат 2 нафар маҳаллий футболчи бор. Бизга қийин бўлишини биламиз. 17 санада кўрамиз.



Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика