UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Про лига. "Шўртан" ҳисобни очди, "Арал" бир киши кам қолди, "Дўстлик" эса иккинчи голни урди (онлайн)  0 18:28Мбаппе "Реал"га эмас, 2022 йил "Ливерпул"га ўтишига бир бахя қолган  0 17:40Винисиус: "Умидни оқламаганимни биламан"  3 16:35Роналду: "Манчестер Юнайтед" мураббийи бундай демаслиги керак"  5 15:52ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат  10 15:125 та гол ва иродали ғалаба. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон баҳсидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 14:45Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"  16 14:20Футзал. Аргентина ҳам Тошкентга етиб келди  3 13:59Футзал. Қўшниларимиз ҳам Тошкентга етиб келишди  0 13:33Футзал. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Тошкентга етиб келишди  4 13:07ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ 83 дақиқа битта кам ўйнаб дуранг қайд этди  1 12:38Суперлига. "Нефтчи" — "Қизилқум" учрашуви Яйпанда ўтказилади  3 12:11Суперлига. "Пахтакор" - "Динамо" баҳси санаси ҳам ўзгарди  3 11:45Кожо Жоэль: "Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди"  9 11:23Суперлига. "Динамо" — "Бунёдкор" ўйини санаси ўзгарди  3

Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

ОЧЛнинг 1-тури доирасида "Ал Айн"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдирди.

- Ҳайрли кеч. Илк навбатда бугун бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Иккинчидан, ушбу мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан. Учинчидан, бу эндигина биринчи тур. Ҳали қўрқинчли ҳеч нима содир бўлмади. Ҳа, ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз аламли. Кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ гол ура олмадик. Рақибларда эса биздан кўра камроқ вазият бўлди, бироқ 3та гол уришди. Бу энди индивидуал маҳоратга боғлиқ бўлди. Бугун фақатгина шу жиҳатларда мағлуб бўлдик. Шу боисдан руҳни тушурмаслик керак. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, охиригача курашамиз. Футболни тушунадиган одамлар, майдонда нималар бўлганини яхшилаб кўрди. Фақатгина индивидуал маҳорат эвазига мағлуб бўлдик. Бизда ҳам шундай вазиятлар бўлди, улардан фойдалана олмадик. Улардаги голли вазиятлар эса яримта имкониятдан урилди. Учинчи голни эса ўзимиз олиб келиб бердик. Буларнинг барчаси футболда бўлиб туради. Бугун уларнинг куни бўлди. Бизда эса ҳеч нима ўхшамади. Қўрқинчли жойи йўқ. Навбатдаги ўйинларга тайёрланишда давом этамиз, олдинда ОЧЛдаги 5 ўйинимиз бор. 

- Бугун барча одамлар нималар бўлганини кўрди. Саволлар бўлмаса керак.

- Асосийси, одамлар ҳолатни тушуниши керак. Футболда шундай кунлар бўлиб туради. Ҳали ўзимизнинг ҳам, рақибларнинг ҳам вазиятларини тахлил қилиб чиқамиз. Дарвозабонимизнинг шу уч голдан ташқари голдан қутқарган вазиятларини кўрганим ҳам йўқ. Ҳа, оддий зарбалар бўлиши мумкин, бироқ хавфли вазиятлар бўлмади. Ишлашда давом этамиз. Шунчаки, эгилиб турган бошнинг устидан кулиш ярамайди. Агарда футболни оз-моз тушуниб, бугунги ўйинни яхши тахлил қилган инсонлар бўлса, ёмон нарсалар ёзишмайди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан, бўлиб туради.

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика