Лукакунинг "Челси"га ўтишидан МЮ қанча маблағ олиши маълум
07 авг 2021 22:25
Янгиликлар
Лукакунинг "Челси"га ўтишидан МЮ қанча маблағ олиши маълум
Ромелу Лукаку "Интер"дан "Челси"га ўтишга яқин.
Ҳужумчи "Интер"дан "Челси" клубига 115 млн евро эвазига ўтмоқда. The Athletic нашрининг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" клуби ушбу трансфер суммасидан 4 млн евро миқдоридаги маблағни олади. МЮ Лукакуни 2019 йил "Интер"га сотаётганда, шартномада қайта сотувдан маълум миқдорда пул олиши қайд этилганди. Ушбу пул фақатгина фойдадан эмас, трансфернинг умумий қийматидан келиб чиқиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Лукаку ўтган мавсум А Серияда 24та гол урган ҳолда, "нерадзуррилар"нинг энг яхши тўпурарига айланганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар