Лука Модрич: "Олтин тўп"ни Хорватия билан Жаҳон чемпионатидаги ғалабага алмаштирган бўлардим"
26 окт 2020 15:35
Янгиликлар
Лука Модрич: "Олтин тўп"ни Хорватия билан Жаҳон чемпионатидаги ғалабага алмаштирган бўлардим"
Мадриднинг "Реал" ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2018 йилда ютган "Олтин тўп" соврини ҳақида гапирди.
"Криштиану "Олтин тўп "ни олганимдан кейин мени табриклади. У билан ўйнаш ақл бовар қилмайдиган ва ўзига хос бўлганлиги сабабли биз алоқада бўлиб турамиз. У жуда талабчан эди. Учрашувлар пайтида у барчадан энг яхши нарсаларини беришини ва бизни рағбатлантиришини истарди. "Олтин тўп"ни Хорватия билан Жаҳон чемпионатидаги ғалабага алмаштирган бўлардим. Шахсий совринлар ажойиб, аммо жамоавий мақсадлар мен учун муҳимроқ. Бундан муҳимроқ нарса йўқ ", - деди Модрич FourFourTwo нашрига берган интервьюсида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар