UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Olamsport: Хабиб Гэтжига жавоб қайтарди, Майк Тайсоннинг жанги камар учун бўлади ва бошқа хабарлар  0 02:04ЕЧЛ. "Аталанта" чорак финалда тўхтади. ПСЖдан даҳшатли камбэк!   95 01:41Погба "Ман Юнайтед"дан янги шартнома кутяпти  2 01:27"Арсенал" "Рома" билан ўзаро футболчи алмаштириши мумкин  0 01:20"Милан" Бакайокони қайтармоқчи  0 01:14"Уотфорд" Сарр учун "Ливерпуль"дан 40 млн фунт талаб қиляпти   1 00:59"Ким 3 бўлак нонни нутелла билан истеъмол қилса, заҳирада қолади" — Нагельсманн  4 00:52"Рома" Пеллегрини учун янги шартнома тайёрламоқда  0 00:14"Ман Сити" Сандрони харид қилиши мумкин  3 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:54Заа Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи  1 23:31"Сосьедад" Эдегор билан хайрлашди, у Мадридга қайтади  1 23:20"Спартак" Лала учун курашда етакчилик қиляпти  0 23:05ЕЧЛ. "Аталанта" — ПСЖ: Неймар, Икарди ва Сапата асосий таркибда!   34 22:47Ловрен: "Янги мавсумни ғалаба билан бошлаш яхши"  1

РПЛ. Ўрунов баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилган баҳсда "Уфа" "Локомотив"дан очко тортиб олди Янгиликлар

РПЛ. Ўрунов баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилган баҳсда "Уфа" "Локомотив"дан очко тортиб олди

"Локомотив" ҳамда "Уфа" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 28-тур учрашуви якунланди.

Локомотив Москва

Джефферсон Фарфан - 81'

Премьер-лига . 28-тур

12/07/2020, 18:30

1
:
1
Тугади

Уфа

Даниил Фомин - 39'

Стадион: RZD Arena

45'
90'
38'  Мурило
46'  Антон Миранчук (Рифат Жемалетдинов)
46'  Мурило (Дмитрий Рыбчинский)
49'  Гжегож Крыховяк
70'  Дмитрий Живоглядов (Джефферсон Фарфан)
70'  Эдер (Timur Suleymanov)
74'  Рифат Жемалетдинов
81'  Джефферсон Фарфан
81'  Жуан Мариу
90'  Ведран Чорлука (Соломон Кверквелия)
39'  Даниил Фомин
43'  Остон Урунов
51'  Александр Сухов
72'  Ловро Бизяк
73'  Ловро Бизяк (Данила Емельянов)
90'  Остон Урунов (Оливье Тилль)
90'  Андрей Козлов (Андрес Вомбергар)

Локомотив – Уфа 1:1


Голлар: 0:1 – 39, пенальти Фомин, 1:1 – 81 Фарфан.
Локомотив – Коченков, Магкеев, Чорлука, Серкейра (Рибчинский, 46), Игнатьев, Жоау Мариу, Миранчук, Миранчук (Жемалетдинов, 46), Криховяк, Живоглядов (Фарфан, 70), Эдер (Сулейманов, 71).
Уфа – Беленов, Сухов, Аликин, Круговой, Терентьев, Ўрунов (Тилль, 90), Голубев, Безденежних, Фомин, Козлов (Вомбергар, 90), Бизяк (Емельянов, 73).
Огоҳлантиришлар:
Серкейра (38), Ўрунов (43), Криховяк (49), Сухов (51), Бизяк (72), Жемалетдинов (74).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб ОСТОН ЎРУНОВ эълон қилинди.

90+2. Ўрунов майдонни тарк этмоқда, унинг ўрнига Тилль майдонга тушди. 

90+1. Фарфан ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

90. Ўйин асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун курашаётган "Локомотив" катта куч билан ҳужумга ўтган.

83. Ҳисоб тенглашганидан кейин "Уфа" ҳужумга кўпроқ ўтишни бошлади.

81. ГОЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Жеферсон Фарфан тўпга бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. 1:1

78. Жоау Мариу стандарт вазиятдан тўпни жарима майдончасига узатди, Чорлуканинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

75. Ўруновдан аниқ зарба, бироқ "Локо" посбони тўпни эгаллаб олди.

74. Захирадан майдонга тушган Фарфан рақиб қарши ҳужумини қоидабузарлик билан тўхтатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

67. Ҳаммаси жойида, Ўрунов майдонга қайтди.

66. Остон Ўрунов бошини ушлаб ётибди.

65. Остон "Локо" жарима майдончаси олдида рақибнинг 2 футболчисини осонлик билан алдаб ўтди ва тўпни жаомадошига узатди. Жарима майдончасига ташланган тўпни мезбонлар қайтаришди.

64. "Локомотив"нинг бурчакдан узатмаси Эдернинг зарбаси билан якун топди.

58. Гжегож Криховяк яна бир бор узоқдан омадини синаб кўрди. Беленов ўз дарвозасини ишончли ҳимоя қилиб, тўпни ушлаб олди.

54. Ўрунов "Локомотив"нинг 3 футболчисини алдаб ўтди, аммо пас беришда хатога йўл қўйди ва тўпсиз қолди.

51. Яна бир сариқ карточка, бу сафар "Уфа" футболчиси Сухов қоида бузди.

49. Криховяк "Уфа" қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

- Жамоалар майдонга қайтмоқда. "Локомотив"да ўзгариш бор. Жеферсон Фарфан майдонга тушишга тайёр.

ТАНАФФУС

45+2. Антон Миранчук дарвозага яна бир аниқ зарба берди ва Беленовдан навбатдаги сейв.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Остон Ўрунов майдон марказида қоида бузди. У ҳакамга бу биринчи қоида бузиши эканлиги ҳақида ишора қилишига қарамасдан, рефери сариқ карточка кўрсатди.

39. 11 метрлик жарима зарбасини Данил Кочинков амалга оширди. ГОООЛ! 0:1! "Уфа" олдинда.

38. ПЕНАЛЬТИ! Ўруновнинг узатмасидан сўнг Мурильо "Уфа"нинг бошқа футболчисини йиқитди.

35. Ўруновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳаммаси жойида, Остон ўрнидан туриб ўйинни давом эттирмоқда.

33. Ҳозирча Остон Ўрунов кўп ҳам кўзга ташланмаяпти, чунки "Локомотив" "Уфа"га тўп бермаяпти.

31. ЗАРБАА! Криховяк 24 метрдан "Уфа" дарвозасига зарба берди, Беленов бир амаллаб тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

30. "Темирйўлчилар" қарши ҳужум амалга оширишди ва тўп Алексейга узатилди. Миранчук тўпни жарима майдончаси ичига ташлашга уринганда, "Уфа" ҳимоячиси хавфни бартараф этди.

26. Антон Миранчук "Уфа" дарвозаси томон зарба берди, бироқ ноаниқ.

24. Томоқни ҳўллаб олиш учун қисқа танаффус эълон қилинди.

22. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "Локомотив" томонда.

15. Энди "Уфа" жарима зарбасини амалга оширди ва "Локо" посбони сейв ижро этди

12. Миранчук яна бир жарима зарбасини амалга оширди ва бу сафар тўп дарвоза томонга борди. Бироқ "Уфа" посбони тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.

11. Алексей Миранчукнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. 

10. Криховяк "Локо" учун рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб берди.

9. "Локомотив" иложи борича қанотлардан кўпроқ узатма амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

3. Ҳозирча кичик устунлик "темирйўлчилар" томонда. Мезбонлар тўпга кўпроқ эгалик қилишмоқда ва биринчи бўлиб бурчак зарбасини амалга оширишди. 

1. Ўйин бошланди.

- Учрашув бошланишидан аввал мезбонлар футболчиси Алексей Миранчукга РПЛнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси соврини топширилди.

"Локомотив" – "Уфа"

"стадион Локомотив"

Локомотив – Коченков, Магкеев, Чорлука, Серкейра, Игнатьев, Жоау Мариу, Миранчук, Миранчук, Криховяк, Живоглядов, Эдер.

Уфа – Беленов, Сухов, Аликин, Круговой, Терентьев, Ўрунов, Голубев, Безденежних, Фомин, Козлов, Бизяк.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+7   
12 июл 19:26:22
piramida
Остон Ўрунов гап йўқ! Шу ёшида РПЛда шунақа дерзкий ўйин кўрсатяпти. Комментаторлар алоҳида мақтаб ўтишяпти. Ўйини зўр!
+4   
12 июл 19:59:59
Футбол футбол
Бугун локомотив ўйингохида мю скаутлари келишиб ўйинни кузатиб боришяпти экан.
+3   
12 июл 19:58:24
JonesMU
Urunov o'yini ajoyib, sharhlovchilar uni maqtab charchamayapti.
+2   
12 июл 23:43:24
Davronbek Beshariq
УЗБЕЕИСТОН миллий чемпионатимиздаги баьзи футболчиларимиз , яни миллий чемпионатимизда уйнаб узини юкори чуккисига чикиб тухтаган футболчиларимиз ( ёши утибам колди ) качон легионер булишарган. Узини еттинчи осмонда тутиб , менинг нархим баланд дейдигонлар.... ЭЛДОР, ОСТОН, ЖАСУР , ШАХБОЗ га ухшаганлар борми яна харакат килинг ватан миллий жамоаси учун...
+2   
12 июл 20:49:05
Fuzailllllll
Oston O'runovni harakatlari Alya Zidanni eslatmoqda garchi rusda bo'lsa ham. Myuni muhlisiman agar skautlar kelgan bo'lsa, Ostonni harakatlarini ko'rgan. Oston kuchliroq jamoada bundan ham yaxshi ochilishi mumkin. Ostonni sotib olsa myu 1-1.5 yil ijarada evertonmi lesterda o'ynatsa kuchli o'yinchi bo'ladi. Gapimga qo'shilmasdirsizlar lekin Oston Shomadan ham Jalol dan ham kuchli tezlik, tehnika kurashuvchanlik, maydonnin ko'rish tezroq rusdan ketishi kerak. Shartnomasini uzaytirmasa yaxshi. Olg'a MYU olg'a OSTON
+2   
12 июл 20:40:07
Courageous
Oston O'runov maydonni "yondirmoqda" .
+2   
12 июл 20:37:52
Zulmat ichra
Penaltini Daniil Kochenkov amalga oshirdi....axir u loko darvozaboniku.
+2   
12 июл 20:25:55
Футбол футбол
JonesMU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Miranchukka kegan bolsa kerak, qaniydi Urunovga etibor qaratishsa.
Остон яхши ўйнаяптику этибор бериб қолишса яхши бўларди.
+2   
12 июл 18:34:01
Courageous
http://emb.apl11.me/player/live.php?id=100018
+1   
12 июл 22:16:59
FC CHELSEA NAVBAXOR
Shu bola APL yo LA LIGA , A seya bitasiga ketib qoladi bu ketishda kongil sezvotdi qandaydir.
+1   
12 июл 22:15:09
Nakajima, Minamino, Hee Chan Hwang
Fuzailllllll фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oston O'runovni harakatlari Alya Zidanni eslatmoqda garchi rusda bo'lsa ham. Myuni muhlisiman agar skautlar kelgan bo'lsa, Ostonni harakatlarini ko'rgan. Oston kuchliroq jamoada bundan ham yaxshi ochilishi mumkin. Ostonni sotib olsa myu 1-1.5 yil ijarada evertonmi lesterda o'ynatsa kuchli o'yinchi bo'ladi. Gapimga qo'shilmasdirsizlar lekin Oston Shomadan ham Jalol dan ham kuchli tezlik, tehnika kurashuvchanlik, maydonnin ko'rish tezroq rusdan ketishi kerak. Shartnomasini uzaytirmasa yaxshi. Olg'a MYU olg'a OSTON
Men qùwilaman gapizga dùst . Oston Shomadan kuchli. Bu xulosa shomaning hozirgi pasaygan va Ostonning kuchayishidan kelib chiqqan xulosa emas!!! Men doim shomada kuchli futbolchining xarakterini topolmaganman. Shu sababli shoma tòpurarla bahsida 1-òrinda turgan kuniyam Azmoon ni kuchli ekanligini yomon kòrinsam ham qayta qayta aytaverdim saytda. Oxiri Azmoon ham fikrim togri ekanligini isbotlab kòrsatib quydi. Futbol shunday òyinki FUTBOLCHI MAYDONDA DOVDIRAR EKAN HECH NARSAGA ERISHOLMAYDI. SHOMAGA JANGOVORLIK KURAWUVCHANLIK VA ÒZIGA BÙLGAN ISHONCH YETISHMAYDI. uni futboldagi manzili hech qachon eng baland marralar bòlmaydi. Uning manzili nari borsa RPL ni òrtamiyona klublari bùladi. Eldordan undan ortiq narsa kutiw O'ZNI ALDAW DEMAKDIR! Eldorni yomonlaw emas. Bu bor yòģi meni fikrim. (Balki eldor fikrlarim xato ekanligi isbotlasa men faqat xursand bulaman). ELDOR YAXSHI JAMOAGA ÒTISHI UN UNDA KAMIDA AMAKISI ILXOM SHOMURODOVNIKIDAY DUX BÙLISHI KERAK EDI. AGAR WERIKLARI CHAYNAB BERMASA ILDIVIDUAL HEC NIMA YO!!! (SON nega tottenxemda? Savolda!! Kreativlik ham borligi un u sheriklari gina yaratib beradigan momentlarni kutmaydi, oldida turgan himoyachi Vensant Kompaniy yo Vandeyk ekanligidan ham qòrqmaydi. Shu un ham u Apl da!!!) Ln Men ana endi haqiqiy ÒZIGA ISHONADIGAN futbolchimizni kòrdim maydonda . Bu Oston Òrinov uni harakatlari juda iliq taassurot qoldiryapti menda. Kelajakda bu boladan kòp narsa kutsa bùladi. Ham istedod ham òziga bùlgan iwonch bor ham Eron ni futbolchilariday Jangovor va Baquvvat. Oldidan kimdir òtib ketsayam shamolida yiqilib tuwavermaskan bazilaga òxwab))) OLGA OSTON !!! SEN BIZNING KELAJAGIMIZSAN OLĢA !!!
+1   
12 июл 20:32:41
Vatanparvar
Ўйиннинг энг зўр футболчиси Ўрунов деб топилди шекилли.
   
12 июл 23:42:01
Davronbek Beshariq
УЗБЕЕИСТОН миллий чемпионатимиздаги баьзи футболчиларимиз , яни миллий чемпионатимизда уйнаб узини юкори чуккисига чикиб тухтаган футболчиларимиз ( ёши утибам колди ) качон легионер булишарган. Узини еттинчи осмонда тутиб , менинг нархим баланд дейдигонлар.... ЭЛДОР, ОСТОН, ЖАСУР , ШАХБОЗ га ухшаганлар борми яна харакат килинг ватан миллий жамоаси учун...
   
12 июл 23:30:25
Davronbek Beshariq
МЮ скаутлари Остон Уруновни кузатгани келишгандир балки. Уртоклар фикрига караганда Остон уйинда узини курсатган. Кейинги мавсумда худо хохласа Урунуни европа кучли бешлик чемпионатларида туп суриш насиб килсин. Бундай ёшдаги футболчиларимиз европада канча купайса терма жамоаларимиз учун фойда.. Узбекистондаги миллий чемпионатимизда туп суриб узини юкори чуккисига чикканда четга чикиб легионер булмасдан юришовради менинг нархим баланд деб. ЭЛДОР , ОСТОН, ЖАСУР , ШАХБОЗ доимо юкорига , узларингни курсатишдан чарчаманглар.
   
12 июл 22:18:58
Nakajima, Minamino, Hee Chan Hwang
Кatar-2022 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zinchenko Ufa orqali Manchester Sitiga o'tgan. Oston ham Manchester Yunaytedga o'tib qolsa hali
Ostondan buni kutsa buladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг