UZ

Сўнгги янгиликлар

05:20ЕЧЛ 1/2 финал. "Челси" - "Реал Мадрид" 2:0  0 02:50Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"  75 02:08ПСЖ Орьени ортга қайтармоқчи  14 01:59ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда   467 01:41Моуринью "Рома"га биринчи трансфер нишони кимлигини маълум қилди  14 01:20Касильясда яна соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келди  4 00:59Беларусь Кубоги. "Шахтёр" ярим финалда тўхтади, БАТЭ ва Умаров финалга чиқди!   1 00:42Месси жаримага тортилиши мумкин  7 00:18Хави "Ал Садд"да қолади (AS)  0 23:48Тухель ПСЖ ўйинчисини "Челси"да кўрмоқчи  4 23:25Капелло Неймарнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги ҳаракатини баҳолади  4 23:03МЮ ва "Ливерпуль" ўртасидаги қолдирилган ўйин санаси эълон қилинди  11 22:49ЕЧЛ. "Челси" – "Реал Мадрид". Асосий таркиблар маълум: Рамос қайтди!  131 22:40Нега "Реал"да жароҳатланганлар кўп? Лукас Васкес ойдинлик киритди  6 22:20Фати Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3

"Локомотив" ҳимояси, кубок ўйинларига бўлган мақсад, Жасур Жалолиддинов ҳақида - Отабек Ғуломхўжаев иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Локомотив" ҳимояси, кубок ўйинларига бўлган мақсад, Жасур Жалолиддинов ҳақида - Отабек Ғуломхўжаев иштирокидаги матбуот анжумани

Ўзбекистон Кубогининг 1-тури доирасида "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин "Андижон" бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Шиддатли, курашларга бой ўйин бўлди. Рақибларнинг шундай ўйин кўрсатишини кутгандик. Чемпионатнинг бошида жамоанинг ўйини ўхшамади. Кейинчалик кетма-кет икки ғалабани қўлга киритди. Жамоа аста-секин олдинги ҳолатига қайтаётганлиги кўриниб турибди. Ўйинга яхши тайёрландик. Ўзимиз вазиятлардан фойдалана олмаганимиздан кейин қўпол хатога йўл қўйдик.

- Кубок ўйинларида жамоанинг олдига қандайдир вазифа қўйилганми?
- Имкон қадар олдинроққа бориш. Минимал вазифамиз - гуруҳдан чиқиш. Плей-оффда қанча кўп ютсак, шунча яхши. Бу ўзимизга ҳам фойдали.

- Футболчиларга мотивация етишмаётгандек. Жамоанинг биринчи бўлимдаги ўйинида темп кўринмади.
- Бу энди ички муҳитга ҳам боғлиқ. Таркибимизда яхши футболчилар жуда кўп. Улар орқали ўйинни йўлга қўйиб олиш керак. Умуман олганда таркибдаги кўплаб ёшлар менинг қўл остимда тарбия топган. Улар мени ҳали ҳам ёшликдаги мураббийи, ўзини ёш бола деб ҳисобламоқда. Қаердадир бироз қаттиқ гапирсангиз, хафа бўлиб олишади. Шу ўйинларда чемпионатда ўйнамаётган футболчиларга имконият берилмоқда. Карим ҳам, Жамшид ҳам ўйнади. Улар ҳам таркибда рақобат қилиши, шаклланиши керак. Агарда уларнинг ўйинлари ўхшаганида балки, навбатдаги ўйинларда асосий таркибда бўлиши мумкин эди. Бироқ уларнинг ўйинлари мени хайрон қолдирди. Лекин уларни айбламайман. Улар асосан ёшлар жамоамиз таркибида ўйнашаётганди. Қачон асосий таркибда тушганини ҳам эслай олмайман. Биринчи бўлимда рақибларнинг ҳужумларига туриб беришимиз керак эди. Ҳужумларни иккинчи бўлимга олиб қўйгандик. Иккинчи бўлимда яхши вазиятлар юзага келди. Бироқ бундан фойдалана олмадик. Ёш болаларча қўпол хатолар қилдик. Ҳимоячилар, дарвозабон ҳам хатолар қилишди. Жавоҳирни ҳам қачон асосий таркибга қўйганимни эслай олмайман. Иккинчи гол ҳам бизнинг хато эвазига кириб кетди. Усмонали ярим қадам ташлаганида тўп бизники бўларди. Йўқ. Ундай бўлмади. Тажриба етишмаяпти.

- Жасур Жалолиддиновга нимадир етишмаяпти. "Локомотив" каби топ-жамоалар келганида айнан у ўйинни ўз қўлига олиши керак эмасми?
- Жасур ҳаракат қилмоқда. Аммо у "Локо"да фақатгина машғулот қилди, ўйинларда қатнашгани ҳам йўқ, имконият ҳам беришмади. "Тамбов"да ҳам шундай бўлди. Жасурни тарафини ҳам олавермайман. Аммо унинг бошидан ўтганини мен биламан. Уни чуқурликдан олиб чиқиш керак. Барчамиз уни эзаверсак қандай бўларкин? Унинг олдида Ўзбекистоннинг бошқа жамоаларидан таклифлар бор эди. Жасур секин-секин ўзига келиб олади. Бу борада у билан гаплашиб олганман. У ҳамма гапларни айтган. Ҳа, унинг етакчилик қобилияти бор. Аммо Жалолиддиновнинг ёшини ҳам инобатга олиш керак. Ҳали 19га ҳам тўлмади.

- Голлар ҳақида. Асосан стандартлардан гол урилмоқда. Демак, ҳужумчиларда муаммолар бор.
- Бу борада ҳам ишлаш керак. Дониёр Абдуманноповнинг индивидуал ҳаракатлари эвазига қарши ҳужумга ўтиб кетдик ва пенальти ишладик. Унгача ҳам яхши, ўйланган комбинацияларимизни амалга ошираётгандик. Ўтган 4 кун давомида фақатгина дарвоза ёнида машғулот ўтказдик. Машғулотда барча гол уради. Аммо шуни ўйинга олиб чиқа олмаяпмиз. Менимча бу омадга ҳам боғлиқ.

- Сўнгги лахзаларда қизғанчиқлик қилишаётгандек.
- Ундай бўлмаяпти. Агарда шундай бўлса, мен футболчиларга танбех бераман. Месси ҳам сўнгги ўйинларда кўп алдамоқда, аммо пас ҳам беради. Футболчилар учинчи зонага кирганда яхши ўйин кўрсатишмоқда. Аммо жарима майдончаси ичида пас ўйнаган футболчиларни жуда ёмон кўраман. Зич ҳимоядан ўтиш учун узоқдан зарба ёки индивидуал маҳорат керак бўлади. Бугунги "Локо"нинг ҳимоясидан ўтиш учун эса пас эмас, индивидуал жиҳатдан юқори сифатга эга бўлган футболчилар керак эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
20 апр 20:05:34
КХЛ
Чемпионат бошлангандан буён бугунги уйин Анжонни энг зур уйини булди,маглубиятга учраган булса хам.Отабек сендан илтимос шу италиялик Боакени урнига бугун уйнаган Жамшидни тушуравер.Боакени эса халкаро авиарейслар ёпилмасдан туриб келган жойига жунатиб юбор.Бернхардни эса "дустлик" постидан Киргизистонга утказиб юбор.Димовга эса гап йук.
+2   
20 апр 20:04:39
Anvar Andijon
Bir ikkita erkatoy futbolchilarizga tanbex berib qôying yòq joydan xakamdan sariq kartochkalar olishyabdi ôyin sifati yaxshi birinchi gólda varatar tópga yaqin edi nega yugurib chiqmaydi chiqanda olardi tópni
+1   
20 апр 20:38:35
FC.ANDIJON.UZ
Бушатиш кере буни вактида бу кетишта про лигага равона буламиз хомиков зуридикан уйин ноллл
+1   
20 апр 20:35:49
Man United Andijon
Пирло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Birinchi ligaga mos jamoa shakllantirib qoʻyibsiz Otabek aka.
Пролигага хам ярамайди Олимпик ўзи 4 уради.. Гуломхўжа командани қилди жўжа
+1   
20 апр 20:31:16
Пирло
Birinchi ligaga mos jamoa shakllantirib qoʻyibsiz Otabek aka.
+1   
20 апр 20:30:57
Man United Andijon
Бу мураббий хам курук гап, ким келса Андижонга соққа қилгани келади футбол 10 чи план, Хамидуллаев Андижон фарзанди, қолгани хаммаси копейка
+1   
20 апр 20:09:20
Доктор.Н
Уят, Отабек! Качонгача ракиб жамоаларни галабаси билан табриклашингиз якунланади? Стадиондаги шароит зур булгани билан, ютук булмаса кимга кимга керак бу шароитлар.
Шудгорда уйнаб булса хам ютиб беринг сизга койил колайлик.
А так жамоани уйини 0( ноль)
+1   
20 апр 19:57:29
Кария
Мураббийга Тошкентга битта Чипта булса Хамаси Яхши булади Мураббийга хам Жамоага хам
+1   
20 апр 19:54:34
Кария
Отабек Гуломхожаев Хали Мураббийликга 100 та ковун пишиги бор экан Нима килишни билмай колди Бечора
   
21 апр 12:56:10
WOXA-- ANDIJON
сен тренермаслигинг уже Бунёдкор билан ойинда билинган, на тактика на ойин бор, топ тушса калтиреди ойоклари, факат оркага пас, кеча яхши ойнаб турган боларди оворганичи Жамшид билан Отохоновди, луттивоз кани бошкача Андижонди корасилар деганин, оно ширинтой ойинчиларинга гапириб коймесами, Йокол Отабек
   
21 апр 12:53:42
WOXA-- ANDIJON
Нимага сен Анжонли боларди гапирдинг, озини опкеган луттивоз ойинчиларини хатосини гапирмадинг, эркак болсен кет эпломадинг, оно 9 ракамли калтирок ойинчини гапирмесами топ тушса калтиреди 5 ракамди гапирмасаям болади тогдан тушканга охшеди, Дониер усмоновга бало борми ижараде ойинчини ойнаториб нимага Фарходи туширмаяпсан?? 28,70, 9,5,кегин оно тешик тогора варатени олиб йокал Бунёдкорини дубилига
   
20 апр 22:48:31
Anvar Andijon
Ту́гриси менга у́йин ёкди бугун ту́п узатишларда хато кам кузатилди факад гол уриш муаммо бу́лябди Дониёр яхши у́йнади Жасур 2 та ажойиб вазиятни ку́кка совирди у́сиш бор сизга ишонишда давом этамиз яхши у́йнаб маглуб бу́лдик Локодан ку́ра Андижонди у́йини яхши чикди факад омад келмади нима бу́лсаям жамоани ку́ллаб куватлаймиз супер лигада сиздан натижа кутиб коламиз
   
20 апр 21:16:50
Уз.
Бунакада мустанг нима булади.Веее булади
   
20 апр 20:13:59
Зохирбек
Андижон андижапада
   
20 апр 20:08:36
Доктор.Н
Уят, Отабек! Качонгача ракиб жамоаларни галабаси билан табриклашингиз якунланади? Стадиондаги шароит зур булгани билан, ютук булмаса кимга кимга керак бу шароитлар.
Шудгорда уйнаб булса хам ютиб беринг сизга койил колайлик.
А так жамоани уйини 0( ноль)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика