UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Дибала 2019 йилда "Бавария"га ўтиши мумкин  0 10:31«Барселона» «Бока Хуниорс»нинг 19 ёшли футболчиси учун 10 миллион евро бермоқчи  1 10:15Салимжон Зокиров: "Ифтихор" билан ўйиннинг охирги 15 дақиқаси қоронғу майдонда бўлди"  7 10:01«Ман Сити» украиналик футболчини 12 миллион еврога сотмади  0 09:41Маҳмуджон Маткаримов: "Акмал Холматов - ҳақиқий етакчи"  1 09:21Жорж Веанинг ўғли бошқа клубга ўтиши мумкин  1 09:02Роналдунинг оиласи «Ювентус» формасида суратга тушди ФОТО  19 08:54Моуриньо МЮ раҳбариятидан Марсьялни сотишни талаб қилмоқда  3 08:53"Насаф" бош менеджери Сергей Кучеренко 57 ёшга тўлди  2 08:50Про-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Ифтихор”нинг қўли баланд келди (тўлиқ шарҳ)  2 08:50Осиё ўйинлари. Тўртинчи кун. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан LIVE  1 08:46"Манчестер Сити" Браво жароҳати туфайли "Реал" дарвозабонини сотиб олиши мумкин  3 08:40Чемпионлар лигаси. БАТЭ мағлуб бўлди, "Бенфика" эса ўз уйида ғалаба қозона олмади  0 08:29"Барселона" Рабьога йилига 10 млн евро тўламоқчи  3 08:02Осиё ўйинлари. Бугун мусобақаларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати  2

"Ливерпуль"нинг мавсуми, Моуриньонинг кетиши... АПЛнинг янги мавсумидаги интригалар Янгиликлар

"Ливерпуль"нинг мавсуми, Моуриньонинг кетиши... АПЛнинг янги мавсумидаги интригалар

Теглар :  АПЛ-2018/19
Эски тузумга барҳам берилди: АПЛнинг 14 жамоаси трансферлар ойнаси лиганинг бошланишига ёпилишига овоз беришди.

Энди мавсум бошланганидан кейин янги футболчилар жалб қилинмайди. Кўпчилик шу боисдан клублар трансферлар учун маблағни кам сарфлаши ва барчасини тезда ҳал қилишини кутишганди. Аммо биринчи тур бошланишига бир ҳафта қолганида барча клублар бундан роҳат олишнинг ўрнига қалтирашни бошлашди. Бошқа давлат клублари мавсум бошланганида ҳам жароҳатланган футболчиларнинг ўрнига бошқалари билан бемалол музокара ўтказаётган паллада АПЛ жамоалари қийин ҳолатда қолган бўлади.

Маурисио Почеттино апрель ойида иштиёқ билан шундай деганди: "Бу айниқса биз учун ажойиб ҳолат - мавсум бошлангунга қадар барча ишларни амалга ошириш керак. Аксарият жамоалар катта ўзгаришларни қилишни исташмайди, бироқ "шпорлар" эмас. Энди янги мавсум стартига таркиб тайёр бўлади ва янгиларнинг жамоадаги адаптацияси учун анчагина вақт қолади". Августнинг боши, трансферлар ойнаси ёпилишига оз вақт қолган бўлса-да, "Тоттенхэм"нинг ўзи ҳеч кимни харид қилмади, мураббийнинг ўзи эса умуман бошқа гапни гапирди: "Трансферлар ойнасининг биринчи кунидагидекмиз. Бу борадаги ҳолатга бошқалар жавоб берсин".

НИҲОЯТ, "ЛИВЕРПУЛЬ"НИНГ ЙИЛИ БЎЛАДИМИ?

"Ливерпуль"нинг мавсуми" ибораси бир неча йиллардан буён жамоа мухлисларини овунтириб келмоқда. 1992 йилда биринчи дивизион тугатилганидан кейин "Ливерпуль" ҳали бирор марта ҳам чемпион бўлгани йўқ. Жамоа кўп бора "Юнайтед"нинг "чанги"да қолиб кетди.

"Ливерпуль" ўз айби билан чемпионликка эриша олмаган: ҳатто жамоа Брендан Рожерс қўл остида ажойиб ҳужумкор услуб намойиш этиб, совринга анчагина яқинлашган бўлса ҳам, Стиви Жининг қулаши ва "Кристал Пэлас"дан ўтказилган 3 гол "Манчестер Сити"ни чемпион қилганди.

Энди бараси ўзгариши мумкин. Ўтган мавсумда Клоппнинг "Ливерпуль"и ажойиб ва самарадор ўйин кўрсатиб, ЕЧЛ финалига қадар борганди. Ёзда эса Юрген жамоанинг кучсиз томонларини йўқотди: Салоҳ, ван Дейк каби юқори савияли футболчилардан ташқари, посбон Алиссон, ярим ҳимоячилар Наби Кейта ва Фабиньо, қанотдаги жангари Шакири. Энди "Ливерпуль"нинг ҳужумида ажойиб рақобат бор, ҳимоя эса девор каби мустаҳкам.

Балки бу мавсумда Клопп Англияда ўзининг илк совринини қўлга киритиши ҳам мумкин. "Ливерпуль" мухлислари эса узоқ кутилган чемпионликни бошқаларга бериб қўйишни исташмаяпти.

"ФУЛХЭМ" ВА "ВУЛВЕРХЭМПТОН" - СЕНСАЦИЯЛАРМИ ЁКИ...

Руй Патрисиу, Жоау Моутинью, Жан-Мишель Сери, Андре Шюррле, Александр Митрович. йўқ, бу таркиб еврокубоклар учун курашаётган жамоаники эмас, бу АПЛнинг икки янги жамоаси "Фулхэм" ва "Вулверхэмптон"га тегишли. Икки жамоа ҳам Англия футболининг юқори дивизионида иштирок этиш борасида каттагина тажрибага эга, бироқ улар бир неча йилларини Чемпионшипда ўтказишди.

"Вулверхэмптон" аллақачон Англия футболининг португалча гербига айланиб бўлди. Клубда "Порту"нинг иккинчи дарвозабони Нуну Эшпириту Санту ишламоқда, жамоа билан катта агент Жорже Мендеш ҳамкорлик қилмоқда. Умуман олганда Жозе Моуриньонинг ватандошлари асосан шу жамоага бормоқда. Уларнинг орасида Евро-2016нинг икки чемпионлари ҳам бор. Шунингдек, трансферлар ойнаси ёпилгунча "Барселона" тарбияланувчиси Адама Траоре ҳам АПЛ жамоасига ўтиши мумкин.

"Фулхэм" ҳам ўз рақобатчисидан қолишмасликка ҳаракат қилди. Жамоа бунгача ижара асосида ҳаракат қилган Александр Митрович, қўшимчасига анчагина тезкор бўлган, янги Гарет Бэйл деб аталаётган Райан Сессеньон, бир йил олдин "Барселона" жиддий қизиқиш билдирган Жан Мишель Сери, "Челси"нинг собиқ футболчиси, жаҳон чемпиони Андре Шюррленинг трансферини расмийлаштирди.

Премьер-лига тарихида янги жамоалар кўплаб жарангдор трансферларни амалга оширган вақтлари жуда кўп бўлган. Фақатгина номдор футболчиларни харид қилган КПРни ёдга олиш мумкин. "Вулверхэмптон" ва "Фулхэм" ҳам ҳудди улар каби ишлай олмаган бўлса-да, майдондаги ўйинларда сенсациялар қайд этишини истаймиз.

"МАНЧЕСТЕР СИТИ" ЎЗГАРАДИ...МИ?

Чемпион жамоа янги мавсумда таркиб ёки ўйин услубига ўзгартириш киритиши керак деб ҳисоблашади. "Шаҳарликлар" тахминан шундай, ўтган мавсумда АПЛнинг ютган кайфияти билан трансферлар ойнасида ишлади. Пеп қишдан буён ярим ҳимоячиларга эхтиёж сезмаётган вақтда Моуриньо ва Сарри катта пуллар эвазига Фред ва Жоржиньони трансфер қилди.

Балки "Сити" ёзда яна бир ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олар, бироқ бунгача уларнинг ягона хариди Риёд Махрез бўлиб турибди. Гвардиола жазоирлик футболчини қишдан буён кузатиб бормоқда. "Шаҳарликлар" футболчини ўз тарихидаги энг қиммат футболчига айлантирди - 67 млн евро. "Лестер"нинг собиқ етакчиси эса янги жамоасидаги дебют учрашувида қатнашишга ҳам улгурди. Англия Суперкубоги доирасида "Челси"га қарши баҳсда у Раҳим Стерлинг билан жиддий рақобатчи бўлишини кўрсата олди.

"Сити"да Серхио Агуэро бошчилигидаги даҳшатли ҳужум чизиғи бор. Ўзининг мукаммал даражадаги ярим ҳимоя ва мудофаа вакиллари билан бемалол барча тактикаларда ўйнаса бўлади. Гвардиола эса изланишдан чарчамаяпти. У Стоунзни таянчда ҳам ўйнатишга улгурди, шунингдек, иқтидорли Фил Фоден ҳам таркибга жалб қилинди.

Узоқ муддатдан буён Англияда суперкубокни бир жамоа кетма кет икки мавсум қўлга киритгани йўқ. Бу соврин "Сити" учун янгича чақирувларни тақдим қилиши керак.

МОУРИНЬО МАВСУМ ЯКУНИГА ҚАДАР ИШЛАЙДИМИ?

"Сити"нинг қўшниларидаги иш унчалик яхши эмас. Жозе Моуриньо мавсумни кўплаб чегарасиз шикоятлар билан бошламоқда: жаҳон чемпионатида қатнашган футболчилар, мавсумолди турнесининг зарарли томонлари, трансферлардаги секинлик. Аммо ҳақиқатдан ҳам, МЮнинг АҚШдаги турнега борган таркиби асосан ёш футболчилардан ташкил топганди.

Моуриньонинг сўзларига, эътирозларига қарамасдан, унинг пессимизм ва негатив инсонлиги янги мавсум олдидан "Юнайтед" мухлислари орасида бироз носоғлом бўлган ажиотажни келтириб чиқарди. Экспертларнинг фикрига кўра, мураббий ўзини суғурталаб қўймоқда. Клуб эса жамоага янги мураббий излашни бошлаб юбориши керак.

Ундан ташқари, Моуриньода клуб раҳбариятидан ҳафа бўладиган жиҳатлар ҳам йўқ эмас. Жамоанинг позициялари мавсум бошланиши арафасида ҳали ҳам кучайтирилмаган. Аммо бундан Эд Вудворд анча вақт олдин хабар топганди. Мураббийнинг "Юнайтед" босслари билан бўлаётган кичик можаролари ҳам мураббийнинг тақдирини Погба ва Марьсялники каби қилиб қўйиши ҳеч гап эмас.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+4   
08 авг 22:19:07
diamond
Manimcha Liverpool endi jamoa bölib shakllandi. Shakllanganda ham daxwatli Liverpool bölib qaytmoqda. Bowqa jamoalarga hurmat qilib aytiwim mumkinki turnir jadvali quyidagicha böladi.
1. Liverpool
2. Man City
3. Chelsea
4 . Tottenham yoki Man Utd
   
09 авг 07:52:03
Born in United Live in United Die in United
1992 йилда биринчи дивизион тугатилганидан кейин "Ливерпуль" ҳали бирор марта ҳам чемпион бўлгани йўқ. Жамоа кўп бора "Юнайтед"нинг "чанги"да қолиб кетди.
-1   
11 авг 18:56:59
YNWL
олга ливерпул роса согинтирдингки уйинларингни
-1   
10 авг 16:53:23
barsamylife
SUPER LIVERPUL
-1   
10 авг 12:00:23
Shukhratkhuja Sadikov
diamond фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Manimcha Liverpool endi jamoa bölib shakllandi. Shakllanganda ham daxwatli Liverpool bölib qaytmoqda. Bowqa jamoalarga hurmat qilib aytiwim mumkinki turnir jadvali quyidagicha böladi. 1. Liverpool 2. Man City 3. Chelsea 4 . Tottenham yoki Man Utd
ozilani hursand qip yurvurilaaa 30 yildan beri wu bundan keyinam wu
-1   
10 авг 00:33:59
ßáßúŕ Míŕźá ☆Бавария☆
M S N фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
100 минг сум пайнетга .
Майли +998941429262 ёзиб куйинг
-1   
10 авг 00:28:53
M S N
ßáßúŕ Míŕźá ☆Бавария☆ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келинг гаров уйнимиз (МЮ 3 еки 4 урин)
100 минг сум пайнетга .
-1   
10 авг 00:27:41
ßáßúŕ Míŕźá ☆Бавария☆
M S N фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу Йил МЮ Чампион Булади . 100 % Аник . Гаров Уйнайман Деганлар Мархамат. !
Келинг гаров уйнимиз (МЮ 3 еки 4 урин)
-1   
09 авг 19:12:32
nikimi uxlatmalaren
Real M united фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ishdan "4"iqdi deng... 4ni rosa joyiga uribsiz)))
W - sh. 6 - o'. 4- ch. :)
-1   
09 авг 17:13:45
Real M united
nikimi uxlatmalaren фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Afsuski anliyada 5 ta top klub qoldi. Arsenal iwdan 4iqdi
Ishdan "4"iqdi deng... 4ni rosa joyiga uribsiz)))
-1   
09 авг 16:27:44
wer
liverpolga omad
-1   
09 авг 15:17:09
Real va Chelsea
bu yil YCHLda o'ynamaydigan CHelsea Chempion bo'lishi ehtimoli katta, agarda Chempion bo'lmasa ham kuchlik 3 likga kiradi shu jumladan Arsenal ham yaxshi tasurot qoldiradi.
-1   
09 авг 07:39:12
Bobur_Norin
Turnir jadvali quyidagicha bo‘lsa kerak: Liverpool, City, Spurs, united, arsenal.
-1   
09 авг 06:24:44
arsenal1995
LiverBoY фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tottenhem kece ciqib Arsenalni arsenalini maydalab tawladiku Tottenhem mi kucli ekanligini tan oliw vaqti keldi
nima qip tashapti kecha
-1   
08 авг 23:19:53
M S N
Бу Йил МЮ Чампион Булади . 100 % Аник . Гаров Уйнайман Деганлар Мархамат. !
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди
Осиё ўйинлари футбол мусобақасининг 3-туридан ўрин олган Таиланд -...  178
Роналду, Салаҳ ёки Модрич? (сўровнома) Роналду, Салаҳ ёки Модрич? (сўровнома)
УЕФА ўз расмий сайтида Европада ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси...  122
Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0 Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0
Бугун Суперлигада 22-турдан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди.  270
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон нимчорак финалда Гонконг билан ўйнайди Осиё ўйинлари. Ўзбекистон нимчорак финалда Гонконг билан ўйнайди
Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида гуруҳ босқичи якунига етди.  54
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг