"Ливерпуль" ёзда Бэйл учун "Реал"га 70 млн. евро ва ўз юлдузини таклиф қилган экан
30 мар 2018 15:20
Янгиликлар
"Ливерпуль" ёзда Бэйл учун "Реал"га 70 млн. евро ва ўз юлдузини таклиф қилган экан
"Ливерпуль" 2017 йилнинг ёзида Гарет Бэйлни харид қилишга уринган, деб ёзмоқда Mundo Deportivo.
Маълумотларга кўра, "Ливерпуль" Бэйлни харид қилиш учун "Реал"га 70 млн. евро ва ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони таклиф қилган. Бироқ "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ҳозир ПСЖда ўйнаётган "Монако" форварди Килиан Мбаппени сотиб олиш ниятида эди. Перес Мбаппе учун Бэйлни бериб юбормоқчи бўлган. Аммо иккала келишув ҳам амалга ошмай қолди.
Фикрлар