"Ливерпуль" Мбаппе учун испан грандлари билан курашади
17 окт 2020 11:48
Янгиликлар
"Ливерпуль" Мбаппе учун испан грандлари билан курашади
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
21 ёшли футболчининг хизматларига "Ливерпуль" раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ, ўйинчини Каталониянинг "Барселона" ва Мадриднинг "Реал" клублари кузатаётгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг Париж гранди билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. ПСЖ хўжайинлари Килианга 5 йиллик янги шартнома таклиф қилишмоқда.
Форвард жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.
Фикрлар