UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Кассано - Саррининг "Ювентус"даги фаолияти ҳақида: "Биз 4 ойдан буён кутяпмиз"  0 20:43"Шеффилд" 120 йил олдинги рекордини такрорлади  0 20:29Гаттузо чоршанба куни мураббийликка қайтади  0 20:14Витцель уйида жароҳатланди. У 2019 йилда бошқа ўйнамайди  1 19:58Рэшфорд - АПЛда устун ва тўсинларни энг кўп пойлаётган футболчи  3 19:40"Барселона"нинг "Интер"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум. Месси...  22 19:27Гвардиола: "Биз "Ливерпуль", "Ювентус", "Барселона" ва "Реал" билан рақобат қила олмаймиз"  24 19:11Ана ҳолос! Футболка учун "Милан" мухлисини пичоқлаб қўйишди  12 19:10ОЧЛ-2020. Саралашда "Локомотив", "Бунёдкор", "Сеул" ва "Шанхай СИПГ" кимларга қарши ўйнайди?   12 18:40WADA: "Агар Россия ЖЧ-2022да қатнашса, нейтрал мақомда бўлади"  27 18:17АПЛ клуби Эмерига таклиф билан чиқди  5 17:53"Барселона" президенти: "Биз январда ўйинчи сотишни режалаштирмаяпмиз"  10 17:29Мэддисон "Лестер" билан янги шартнома имзолашга яқин  3 16:53Месси Майамидан уй сотиб олди  12 16:30Карикатура: Месси мўъжиза кўрсатди, "Бавария" ва "Ювентус" мағлубиятга учради  6

"Ливерпуль" - "Челси". Клоппдан навбатдаги ғалабами ёки Лэмпарддан сенсация? Янгиликлар

"Ливерпуль" - "Челси". Клоппдан навбатдаги ғалабами ёки Лэмпарддан сенсация?

Бугун, 14 август куни Чемпионлар лигаси ғолиби "Ливерпуль" ҳамда Европа лигасининг амалдаги чемпиони "Челси" ўртасида УЕФА Европа лигаси Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

"Ливерпуль" мавсумни Англия Суперкубогидаги ўйин билан бошлади ва пенальтилар сериясида "Манчестер Сити"га мағлуб бўлди. "Қизиллар" АПЛнинг биринчи турида "Норвич" дарвозасига тўртта гол урди. Бироқ Юрген Клоппда ҳавотир учун сабаб бор. Мерсисайдликлар дарвозабони Алиссон жароҳат олди ва унинг ўрнини жамоага жорий ёзда қўшилган Адриан эгаллайди.


Фрэнк Лэмпарднинг "Челси" бош мураббийи сифатида ўтказган илк расмий учрашуви мутахассис кутганидек ўтмади. "Кўклар" яхши ўйин кўрсатганига қарамасдан "Манчестер Юнайтед"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Лэмпардни яна бир қийин имтиҳон кутиб турибди, жамоанинг кўплаб ўйинчилари (Виллиан, Рюдигер, Лофтус-Чик, Хадсон-Одои) ҳали ҳам жароҳатларидан фориғ бўлишмади.


"Ливерпуль"нинг прессинги "Челси"ни яксон қилиши мумкин

Лондонликлар МЮнинг босимига дош бера олишмади, "Ливерпуль" эса прессинг бўйича Европанинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Англия Суперкубогида иштирок этмаган, "Норвич"га қарши иккинчи бўлимда майдонга тушган Садио Мане бу баҳсда асосий таркибда бўлиши керак. "Қизиллар" ҳужумидаги учлик прессингни бошлаганда "Челси"нинг марказий ҳимоячилари катта қийинчиликка учрашади.

"Кўклар" устози "Ливерпуль" ҳужумларининг тўлқинига дош бериш учун Н'Голо Кантени майдонга туширишни истайди, аммо францияликда кичик жароҳат бор. Жордан Хендерсон ва Вейналдумларнинг ҳужумга хавфли қўшилишлари "Челси" марказий зонасида муаммолар туғдиради. Европа лигаси ғолиблари катта куч билан ҳужумга ўтишмаса керак. Муҳаммад Салоҳ доимо қарши ҳужумларга тайёр бўлиш учун рақиб жарима майдончасига яқин ҳудудда бўлади. Мане ва Салоҳ ўз жарима майдончасидан рақибникига ўтиб, гол уриши учун одатда 10-12 сония етарли бўлади.


Тэмми Абрахам "Ливерпуль" ҳимоясини ёриб ўта олмайди

Лэмпард ёш Абрахамга кўп имконият бермоқда, аммо Тэмми МЮга қарши баҳсда ўз вазиятларидан фойдалана олмади. Танаси ва бош билан яхши ўйнайдиган Оливье Жируга умид қилишдан бошқа чора йўқ.


Қанотларда ҳам вазият оғир. Маунт ва Баркли қанот ўйинчилари эмас, битта ўйин учун Виллиан билан таваккал қилиш ҳам нотўғри. Робертсон ва Александр-Арнольдларга босим ўтказиш қийин, шу сабабли узатмаларни жарима майдончасига етмай амалга ошириш керак. Акс холда "Ливерпуль" дарвозасига умуман яқинлашиб бўлмайди.


"Челси" ҳимоячиларининг формаси Лондон жамоасининг муваффақиятини белгилайди


"Челси" МЮ билан баҳсда тўнпи ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячилари орқали ўйинга киритди. Марказий ҳимоячилар узун паслардан кам фойдаланишди, аммо қисқа паслар ҳам аниқ бўлгани йўқ. Кепа Аррисабалага босим остида тўпни узатишда хатога йўл қўйди. Аспиликуэтанинг 52та пасидан 75% аниқ бўлди. МЮ хатоларни кечирмади.


Эмерсон МЮга қарши баҳсда узатмалар сони бўйича Кристенсендан кейин иккинчи бўлди, аммо аниқлик бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этди. Тўпни италиялик орқали ўйинга киритиш яхши ғоя. Эмерсон нафақат аниқ пас беради, балки дриблингда ҳам яхши.

Яна бир муаммо - Кристенсен ва Зуманинг позицион ўйини. Бу ҳимоячилар МЮга яратиб берган йўлаклар туфайли "қизил иблислар" йирик ғалабага эришишди. Франциялик жамоадошларининг ўрнини ёпиш учун ўз позициясини ташлаб кетишни яхши кўради, Кристенсен эса ёнида жамоадоши бўлмаса иккиланиб қолади. Уларнинг ҳеч бири етакчи ҳимоячи бўлиб ўйнамайди, бу эса марказий ҳудудда кетма-кет хатоларга олиб келади.


Тахминий таркиблар

"Ливерпуль": Адриан, Робертсон, ван Дейк, Гомес, Александр-Арнольд, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салоҳ.


"Челси": Аррисабалага, Эмерсон, Зума, Кристенсен, Аспиликуэта, Ковачич, Жоржиньо, Пулишич, Маунт, Педро, Абрахам.



Мураббийлар фикри

Юрган Клопп: "Суперкубокда ғалаба учун жиддий курашамиз. УЕФА Суперкубоги - сифат белгиси. Агар унда иштирок этмаётган бўлсанг, ўз финалингда ғалаба қозонмаган экансан. Бу йил ҳаммаси бошқача, учрашувни катта қизиқиш билан кутяпман. Бу топ-ўйин, шаҳар ҳам ажойиб".

Фрэнк Лэмпард: "Бу "Челси" мураббийи сифатида еврокубокдаги биринчи ўйиним. Ҳар бир футболчи бу баҳс аҳамиятини ҳис қилиши, майдонда бор кучини ишга солиши керак. Бизни жиддий имтиҳон кутиб турибди, аммо майдонни ўйинга яхши тайёргарлик кўра олмадик деб тарк эмаслигимиз керак".

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг