UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Милан" Пеллегрини "Монако"дан харид қилмоқчи ва ўйинчини "Торино"га ижарага бермоқчи  0 18:01"Манчестер Юнайтед" Перейрани қўйиб юборишни рад этди  0 17:38"Ювентус" Закарияни нишонга олди  0 17:16"Ювентус" Марсьялга қизиқмоқда. МЮ футболчини фақатгина унинг бутун маошини ўз зиммасига оладиган клубга ижарага беради  0 16:53"Эвертон" хўжайини клубни сотишга тайёр  2 16:37 Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидов Саудия Арабистонини "тиз чўктирган" кеча   17 16:28"Атлетико" ва А Сериянинг икки клуби "Тоттенхэм" хавбеки учун курашмоқда  1 16:21"Шўртан" Ғузордаги қароргоҳини қайтариб ололмаяпти  1 16:04Марлен Чобанов "Турон" футболчисига айланди  7 16:00Olamsport: Ўзбек боксчиларининг WBO рейтингидаги ўрни, Хабиб Ўзбекистонда бизнесини йўлга қўйиши мумкин  0 15:28Азар қишда "Реал"дан кетиши мумкин. Анчелотти унга ишонч билдирмаяпти  3 15:05"Реал" афсонаси Хенто вафот этди. У Европа чемпионлари Кубогини 6 марта ютган ягона футболчи  24 14:57Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди  36 14:50Миржалол Қосимов: "Рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса"  2 14:37Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз"  4

Лига 1. Месси учта ассист қайд этган баҳсда ПСЖ бир киши кам бўлиб қолган "Сент-Этьен"ни мағлуб этди Янгиликлар

Лига 1. Месси учта ассист қайд этган баҳсда ПСЖ бир киши кам бўлиб қолган "Сент-Этьен"ни мағлуб этди

Теглар :  "Сент-Этьен"ПСЖ
Франция чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "Сент-Этьен" - ПСЖ учрашуви якунланди.

"Сент-Этьен" - ПСЖ 1:3

Голлар: 1:0 – 23 Буанга, 1:1 – 45 Маркиньос, 1:2 – 79 Ди Мария, 1:3 – 90 Маркиньос.

Сент-Этьен: Грин, Сиссоко (Мукуди, 46), Колодзейчак, Наде, Трауко, Масон (Крассо, 87), Будебуз (Гурна-Дуат, 72), Камара (Calodat, 87), Аушиш (Юссуф, 46), Хазри, Буанга.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Рамос, Маркиньос, Бернат, Ди Мария, Гуйе (Паредес, 75), Данилу Перейра, Месси, Неймар (Эбимбе, 88), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Сиссоко (18), Будебуз (32), Бернат (33), Камара (35).

Четлатиш: Колодзейчак (45).


ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ПСЖ ЎЙИННИНГ СЎНГГИ 10 ДАҚИҚАСИДА ҒАЛАБАНИ ЎЗИНИКИ ҚИЛДИ ҲАМДА ПЕШҚАДАМЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАДИ.

90+3. Мбаппенинг "кетмони учмади" бугунги ўйинда. Ҳакимининг ўнг қанотдан оширган тўпига Килиан зарба берди, Грин яна моҳирлик намойиш этди.

90+1. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мессининг узатмасидан сўнг Маркиньос бош билан қандай ўйнаш кераклигини яна бир бор кўрсатиб қўйди! Ҳимоячидан дубль!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Неймарнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди, уни замбилда майдондан олиб чиқишди. Эмбебе ўйинга қўшилди.

84. Неймар майдонда додламоқда. Бу сафарги шикастланиш жиддийроқ кўринади.

82. Гол ўтказиб юборган мезбонлар олдинга ташланмоқда. Албатта, 10 киши бўлиб, ПСЖга қарши ҳаракат қилиш осон эмас, лекин таваккал ҳам иш бериши мумкин.

79. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мессининг пасидан сўнг Ди Мария чап оёқда дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди. Лео билан чалғиб қолган ҳимоячилар Анхелни очиқ қолдиришди ҳамда аргентиналик футболчи тўп киритишда қийинчиликка дуч келмади.

78. ХАвфли вазият! Бернатнинг чап қанотдан узатган тўпига Мбаппе зарба беролмади, акс ҳолда ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

76. Неймар чап қанотда Бернатни олдинга бршлаганди, ҳимоячиларни тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

75. ПСЖда ўзгариш: Паредес Гуйе ўрнига майдонга тушди.

74. Ди Мариянинг Рамосга узатмасини ҳимоячилар қийинчилик билан бартараф этишди, офсайд ҳам қайд этилди.

72. Мезбонларда ўзгариш: Будебуз ўрнига Люка Гурна-Дуат ўйинга қўшилди.

71.  Будебузга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Футболчи жароҳат олган кўринади. 

70. ПСЖ қарши ҳужумга ўтганди, Месси тўпни олдириб қўйди.

69. Неймар дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, қайтган тўпни эса Месси дарвозага жойлай олмади.

67. Месси жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди, Лео тўпга улгурмаганди.

63. ЗАРБА! Анча вақтдан бери мезбонлардан хавфли зарба кўрмагандик. Буанганинг уринишидан сўнг Доннарумма тўпни ушлаб олди.

61. Диққат марказида яна Рамос. Тўпсиз курашда Хазрини майдонга қулатди. Ҳакам биринчи ўйиндан Серхиони хафа қилишни истамади.

60. Мбаппе рақиб ҳимоячисининг туҳфасини голга айлантира олмади. Унинг чапақай эмаслиги ойдинлашиб қолди.

58. Хазри икки бурчак зарбасидан гол урмоқчи бўлди. Биринчисини Мбаппе қайтарди, иккинчисини қайтаришга ҳожат қолмади.

57. ПСЖ футболчилари кетма-кет уч бора рақиб дарвозасига зарба йўллади, учаласи ҳам ҳимоячилардан нарига ўтмади.

55. Будебуз ПСЖ футболчилари қуршовида қолиб кетди ҳамда унга нисбатан қўполлик ишлатилди.

54. Мессининг узатмасига Бернат улгурмади. Бу ерда Альба бўлиши керак эди.

53. Мбаппеда яхши имконият юзага келганди. "Учлик"нинг комбинацияси натижасида француз дарвозага зарба йўллади, бироқ тўпни Грин қайтарди. Устига-устак ҳакам офсайдни қайд этди.

52. Мессида шериклари билан тушунишда баъзан муаммолар юзага келмоқда. Ҳозир ҳам унинг узатмасини Ди Мария тушунмади.

49. Рамос Будебуз билан тўқнашиб кетди. Натижа маълум: Сент-Этьен футболчиси майдонга йиқилди.

47. Буангада яхши имконият юзага келганди, агар бироз тезроқ ҳаракат қилганида, Доннарумма билан бирга-бир вазиятга чиқиб борарди. Унинг зарбаси ўхшамади.

46. Рамос Бернатни чап қанотдан олдинга бошлаганди, ҳимоячи тўпга ета олмади.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб борасида кучлар тенг, бироқ карточкалар борасида мезбонлар анча олдинда.

45+2. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Маркиньос бонусдан унумли фойдаланди. Жарима зарбасидан оширилган тўпни бразилиялик ҳимоячи бош билан дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЧЕТЛАТИШ! Колоджейчик катта тезликда қочаётган Мбаппени тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилмоқда. Буёғи қизиқ бўлади энди. Бир киши кам ва битта гол олдиндаги Сент-Этьен.

41. Шўрпешона Мбаппе ёки қойилмақом Грин! Килиан бирга-бир вазиятда  Сент-Этьен посбонини ожиз қолдира олмади. Сўзсиз, Грин биринчи бўлимнинг энг яхши футболчиси, гарчанд Буанга рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса-да.

40. Неймарнинг чап оёқда йўллаган зарбасидан сўнг Грин ўз ҳисобидаги сейвлар сонини яна биттага оширди.

39. Хавфли вазият! Немарнинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми Месси орқали давом этди, ўнг қанотдан Ҳакимининг Мбаппега узатмасини эса рақиб посбони машаққат билан бартараф этди.

38. Хазри жуда узоқ масофадан олдинга чиқиб кетган Доннарума дарвозасини нишонга олмоқчи бўлди, унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.

37. Неймар Мбаппени олдинга бошлади, Мбаппенинг ичкарига узатмаси эса рақиб ҳимоячиларига келиб тушди.

35. Гуйени "чопишди".

33. Стандарт вазият бартараф этилди, қарши ҳужумда эса парижликларнинг ўзи қўпол ўйнади, натижада Бернат огоҳлантирилди.

32. ОГОҲЛАНТИРИШ. Будебуз қўполлиги учун жазоланди.

31. Сент-Этьен ҳимоячиси тўпни қайтараман деб ҳакамни нишонга олди, шу орқали аламини олган бўлса, ажабмас.

29. Бечора Неймар! Ундан кўра шифокор бўлсанг бўлмасмиди?! Яна уни йиқитишди.

27. УХ! Мбаппенинг узатмасидан сўнг Ди Мария зарба беролмади, футболчи тўп келишидан илгари оёғини чўзиб қўйди.

Парижда қор ёғиши кучаймоқда.

24. Йўқ, гол инобатга олинди. Гол муаллифи Буанга. 1:0, мезбонлар олдинда!

23. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Йўқ, мезбонларнинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади. Хазрининг қувончлари бир пул бўлди. Ҳакам вазиятни яна кўриб чиқмоқда.

22. Жарима зарбасини айнан испаниялик ҳимоячи бартараф этди.

22. Яна бир тарихий лаҳза: Рамос илк қўполлигини амалга оширди.

21. Мбаппе жарима майдони ичига ёриб киришга уриниб кўрди, ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди. Француз эса тўп ўрнига ҳимоячининг оёғини тепди.

20. Неймар яна майдонга ағанади, ҳакам бу сафар ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

18. Неймарга нисбатан "меҳрибончилик" бошланди. Дастлабки огоҳлантириш муаллифи Сиссоко.

17. Ди Мария рақиб жарима майдонидаги Мессига тўпни оширди, бироқ унинг бўйини инобатга олмаган ҳолда мўлжал қилди, натижада тўп ноаниқ кетди.

13. УХХ! Мбаппе бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Бернатнинг чап қанотдан олдинга узатмасини Килиан зарбага айлантирди, бироқ Грин оёқлари билан тўпни қайтарди, посбонга тасанно! 

12. Гуйе ўйин қоидасини бузди, ҳакам билан эса Рамос тортишмоқда. Француз ҳакамлари буёғига Серхио билан баҳслашишга тайёр тураверишсин.

12. Рамос Мбаппени олдинга бошлаганди, бироқ унинг узатмаси ноаниқ чиқди.

9. Майдон марказида меҳмонлар ўйин қоидасини бузишди. Стандарт вазиятдан Сент-Этьен футболчилари фойдалана олишмади.

6. Ҳакам голни бекор қилди, сабаби Неймар офсайдда қолганди.

5. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!  Неймар ҳисобни очди.Месси ўнг қанотдан ёриб кирди ҳамда марказдаги Ди Марияга тўпни етказди, у эса очиқ турган Неймарни топди. Бразилиялик форвард бўш дарвозани нишонга олди. 

1. ПСЖ таркибида илк бор Рамоснинг оёғига тўп тегди, бундан мухлислар ҳам қийқириб юборишди.

1. Учрашувни ПСЖ футболчилари бошлаб беришди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Рамос ва Мессини бир жамоа либосида остида майдонда кўрадиган кунларга етиб келдик. Яқин икки соат давомида қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз деган умиддаман.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+23   
28 ноя 17:37:11
BarsCity
Yana hammeng bir biringni go'shini yeb yotishibsanmi shu birdamlik yoqligidan hammayoq amiga kirib yotipti gaz yoq svet yoq benzin narhi amiga kirib yotipti amini yegan moshinalarni narhiyam osmonda yana ochirit 5 6 oylab sanlar ranaldo dadam messi tog'am dib yurishibsan chet elda odamlar oyga uchyabti bizi yurishimizi shu real zor barsa pizdes dib
+18   
28 ноя 18:55:18
ЗУБАЙР
Мессидан хетрик асист.
+12   
28 ноя 17:57:09
Xaqiqiy Кazim
Elyorbek (Man. City) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nahotki St-Ettiene yutib qo'ysaya PSJ ni.Sharmada.Kazimbek siqilmang Messida ayb yo'q.
Барибир килди шу асистни
+10   
28 ноя 19:00:18
Kokand N:1
Messidan xetrik assist deb yoziwdi urniga nima diganing bu adminlar
+10   
28 ноя 18:52:21
Хоразм ЮВЕ Хозараспдан
Месси олтин топни олибди ЕВРА айтди буни
+9   
28 ноя 17:04:46
FC Barsa AC Milan
Sent etenni muxlislari kelinglar..
+8   
28 ноя 18:57:22
Vazirkhan
Adham_realmadrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
San uzingni odamga uxshatma it Ronaldoning ishlatilgan gandonisan dalbayob!
Нега сенга сўкинмаган, сен хақингда ёзмаган одамга сўкинябсан.
+8   
28 ноя 18:52:01
Хоразм ЮВЕ Хозараспдан
Месси олтин топни олибди ЕВРА айтди буни
+6   
28 ноя 19:08:13
Vazirkhan
Adham_realmadrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Manga yozma gandon deganman sanga!
Итдан тарқаганингни никинга ёзиб қўйганингда ёзмасдим.
+6   
28 ноя 18:43:50
ackbar.chik7
Yomon emas 2ta assist
+6   
28 ноя 18:02:03
Xaqiqiy Кazim
Elyorbek (Man. City) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kazimbekni Dadasi degan nikni kim ochdi? Yorvoribdi kim bo'lsa ham.Yani Messi ekan u Xaxaxaxax.Ahir Kazimbek Messi meni dadam diyardiyu endi qalesiz.Kazimbek tutayapsizmi alamdan?
Хуйет килябсанми йо ешитодинми далбайоб мани номимдан профиль очиб олиб валдирашоди хуйет килма хурматинда бол мани бировларни Дада килмиман и потом Месси Пеналду учун Ота Онани ортага койиб сокинмиман мани бошкалар га озшатма хоп Мессини йо Гейналдо ни гапир майли лекин шахсиятга отма ман сани фаросатли бола диб юрардим
+5   
28 ноя 18:45:16
Xaqiqiy Кazim
Ilkhomjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dalbayob hisoblamagan golga valdrurmagn
Сан ошандан бери коринмадин бормисан келаман дийодик келмадин нима болди оилавий Карона боп колдиларми
+5   
28 ноя 18:01:00
Raiden
BarsCity фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yana hammeng bir biringni go'shini yeb yotishibsanmi shu birdamlik yoqligidan hammayoq amiga kirib yotipti gaz yoq svet yoq benzin narhi amiga kirib yotipti amini yegan moshinalarni narhiyam osmonda yana ochirit 5 6 oylab sanlar ranaldo dadam messi tog'am dib yurishibsan chet elda odamlar oyga uchyabti bizi yurishimizi shu real zor barsa pizdes dib
malades to'g'ri gaplariz
+4   
28 ноя 19:15:11
FAQAT OLG'A
BarsCity фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yana hammeng bir biringni go'shini yeb yotishibsanmi shu birdamlik yoqligidan hammayoq amiga kirib yotipti gaz yoq svet yoq benzin narhi amiga kirib yotipti amini yegan moshinalarni narhiyam osmonda yana ochirit 5 6 oylab sanlar ranaldo dadam messi tog'am dib yurishibsan chet elda odamlar oyga uchyabti bizi yurishimizi shu real zor barsa pizdes dib
Oma gap yo'q men shuni oddiylik bilan tushuntirmoqchi bo'ldim lekin foydasi bo'lmadi bular hammasi savodsiz jarga quvlasa ketoradi aqlini yigmaydi
+3   
28 ноя 21:23:22
☆_Habib_☆
Vazirkhan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хар ким Саломига яраша аликини олади, кейин сани нима деб ўйлаб юришингни манга умуман қизиғи йўқ.
Kozim bilan san ... kak Zita Gita sanla ...
ozini gapin boridiyu
# Esiz 11 yili tekin talim #...
Sangayam shu gap ...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика