

Польшалик форвард учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Бироқ унинг голи клубни унчалик хурсанд қилмади. Гап шундаки, 35 ёшли футболчининг шартномасида "Барселона" мавсум давомида 25 та гол ургани учун "Бавария"га 1,25 миллион евро бонус тулаши қайд этилган.
Левандовски "Райо" дарвозасига Ла Лигадаги 18, бошқа мусобақалар билан қўшиб ҳисоблаганда 25-голини урди.



