Легионерларимиз. Шерзод Файзиев жамоасида нима гап?
03 июл 2022 23:04
Янгиликлар
Легионерларимиз. Шерзод Файзиев жамоасида нима гап?
Хабарингиз бор, ҳимоячи Шерзод Файзиев ўтган ой Малайзиянинг “Сри Паханг” клуби билан шартнома имзолади.
Бугун “Сри Паханг” Малайзия Суперлигаси 12-тури доирасида сафарда “Теренггану”га қарши майдонга тушди. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Файзиев эса учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Бу унинг янги жамоасидаги учинчи учрашувига айланди.
Айни вақтда “Сри Паханг” клуби турнир жадвалида 12 турдан кейин 8 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
07:57
Шерзод Эсанов: «Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз» 5
Фикрлар