UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17"Шальке" Милик учун "Атлетико" билан рақобатлашади  0 15:50Машҳур футболчиларнинг соялари...  4 15:25АПЛда илк бор "Саутгемптон" ўйинчилар ва мураббийларнинг маошини қисқартирди  0 14:58Ройс: "Менда "Бавария"га ўтиш имконияти пайдо бўлганди"  3 14:35"Ростов" икки футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:17Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:15ФИФА рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  20 14:06"Интер" бош шифокори ҳам коронавирусга чалинди  0 13:42"Барселона" вице-президенти Мессининг шартномасини узайтириши борасида гапирди  0 13:18УЕФА Европа чемпионати мезбонлари сонини камайтирмоқчи, Испания ва Италия эса...  3 12:57Суперлига-2019. Хурсанд Ботирали, қийналаётган Муртозаев ва Машарипов, эшитмаётган Бубанья ва термизча рақс   6 12:50Хакими учун 6та топ-клуб рақобатлашмоқда  1 12:36"Фанат Суперлига". Олтинчи турдан кейинги мусобақа жадвали ва 7-тур анонси  12 12:18Касильяс: "Порту" шифокори ҳаётимни сақлаб қолган"  0 11:55Ажойиб мураббийларнинг энг севимли шогирдлари  10

Легионерлар. Шукуровда голли узатма, Гадоевда эса дубль Янгиликлар

Легионерлар. Шукуровда голли узатма, Гадоевда эса дубль

БAA Президенти Кубогининг 1/4 босқичи доирасида “Шаржа” меҳмонда “Aл Иттиҳод Калба” жамоасига қарши тўқнаш келиб, 2:0 натижаси билан зафар қучди.

Баҳсни асосий дақиқалардан бошлаган “Шаржа” хавбеки Отабек Шукуров 63-дақиқада жамоадоши Aли Aл Хонхонига чиройли пас берди ва у бундан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол етди. 

Яна бир гол эса Мажид Сурур ҳисобига ёзилган. 

Шу тариқа, “Шаржа” мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Уларнинг финал остонасидаги рақиби эса “Aл Aин” бўлади. Иккинчи ярим финалда “Банияс” – “Aл Дафра” баҳси бўлиб ўтади. Мазкур беллашувлар 10 март санасига белгиланган.

БAA Президенти Кубоги. 1/4 финал.

“Aл Иттиҳод Калба” - “Шаржа” 0:2 (0:0, 0:2)

"Иттиҳод Калба Клуб" ўйингоҳи

Голлар: Сурур 59, Али 63.

Озарбайжон Премьер-лигасининг 18-турида “Кешла” ўз майдонида “Зира”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда (4:0) зафар қучди. Мезбонлар таркибида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи Шохрух Гадоев 19 ҳамда 71-дақиқаларда тўп киритиб, дублга эришди. Бу Гадоевнинг янги жамоаси либосидаги илк голлари бўлди.

Мазкур ғалабадан кейин “Кешла” очколари сонини 29тага етказиб, турнир жадвалида еврокубокларга йўлланма берувчи 3-ўринга кўтарилди.

Озарбайжон Премьер-лигаси. 18-тур.

"Шафа" ўйингоҳи.

"Кешла" - "Зира" 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: Гадоев 19, Исгандарли 45, Гадоев 71, Азадов 90.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+2   
23 фев 14:02:25
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Гадоевни ҳурмат қиламан. Жуда истеъдодли бола, майдонни яхши кўра олади. Р. Бердиевни кўп сонли юлдузли топилмаларидан бири.
   
24 фев 12:22:41
Tohirbek Ne'matov
Umid Barca фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Biznikilar Qoqondan chiqayotgan formalar
Xa tugri lekin Adidas Nike kiyganlaram original emas Paxtakorni bilmadim
   
24 фев 11:48:59
Umid Barca
Tohirbek Ne'matov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima uchun bizni klublar uchun Joma sifatsiz forma ishlab chiqaradi Keshla formasi xam Joma lekin sifatli
Biznikilar Qoqondan chiqayotgan formalar
   
23 фев 20:11:57
Fayzullayev
Qachon tugaydi ozarbayjon chempionati bilmiysila
   
23 фев 16:23:22
aral2019
Гадоевни энди термага шакирмаса керак шунки бизда Кобилов ва бабур бор
   
23 фев 15:10:07
Farohiddin Hoshimov
Tohirbek Ne'matov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima uchun bizni klublar uchun Joma sifatsiz forma ishlab chiqaradi Keshla formasi xam Joma lekin sifatli
Chunki biznklarda eng arzoni olishadi narxga qarab sifat oshadi
   
23 фев 15:04:10
Tohirbek Ne'matov
Nima uchun bizni klublar uchun Joma sifatsiz forma ishlab chiqaradi Keshla formasi xam Joma lekin sifatli
   
23 фев 14:43:24
Uzb_Jizzax
Aliboev bn shoaxmedov tandemi juda tezda markazda yaxshi xujim tashkilashtradi buni lakamativda korsatgan edi
Sidiqov xamrabekov ganev ularni izdoshlari
   
23 фев 14:41:17
Uzb_Jizzax
Nega gadoevni termaga chaqirmaydi abramov
Qarshi xujimga tez qochadida shu bola otgan mavsumda Sug’diyona darvozasiga qarshi xujimdan shu bola urgan edi yaxshigina tezligi bor ekan
Adminlardan iltimos qlar edik
Gadoev va sanjar shoaxmedovlarni xam tavsiya qilsin maqola yozib bolsa xam
   
23 фев 13:53:40
Barsa
Gadoev zurda shu bola...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг