UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Шомуродов учун курашда етакчилик қилаётган клуб номи маълум бўлди  2 16:03Olamsport: Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси аниқ, Абдусатторов бугун Гукешга қарши ўйнайди  0 15:46Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди  2 15:26Мбаппе жароҳат туфайли Тунисга қарши ўйинни ўтказиб юборадими?  1 15:05"Милан" Беннасер билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:46ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ)  1 14:24Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади  20 14:03"Реал" Беллингемдан Фернандесга ўтди  3 13:41Эшитдик-да! "Пахтакор" грузиялик легионер билан келишувга эришди  13 13:28"Милан" Ноа Окафорга кўз тикмоқда  2 13:07"Интер" Кессьени "Барса"дан тортиб олмоқчи  0 12:45Алиу Сиссе – Сенегалнинг суперқаҳрамони. 2002 йилги мўжизали жамоа сардори энди термани плей-оффга мураббий сифатида олиб чиқди  4 12:39"Бавария" Кейн трансфери устида ишлашда давом этади  0 12:18Бенземанинг машғулотларга қайтиш санаси маълум  0 11:58Неймар Камерунга қарши ўйинда майдонга туша оладими?  2

Ла Лига. Левандовскининг голи "Барселона"га "Мальорка" устидан ғалабани тақдим этди Янгиликлар

Ла Лига. Левандовскининг голи "Барселона"га "Мальорка" устидан ғалабани тақдим этди

Ла Лиганинг 7-тури доирасидаги "Мальорка" — "Барселона" баҳси якунланди.

Мальорка – Барселона 0:1

2 октябрь, 00.00, "Сон Моиш"

Гол: 0:1 – 20 Левандовски.

Мальорка – Райкович, Маффео, Раильо, Вальент, Копете, Коста (Куфре, 77), Санчес (Дани Родригес, 67), Ли Кан Ин, Руис де Галаррета (Лаго Джуниор, 85), Баба, Мурики.

Барселона – тер Стеген, Бальде, Пике, Кристенсен, Альба (Серджи Роберто, 80), Бускетс, Кессиэ (Педри, 67), Гави, Левандовски, Дембеле (Ферран Торрес, 80), Фати (Рафинья, 67).

Огоҳлантиришлар: Кристенсен (39), Пике (40), Коста (42), Кессиэ (45), Бускетс (74), Вальент (83).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга "йигит баҳоси"даги дақиқа қўшиб берилди.

89. Лиииииииииииииииии... унинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

85. Ўйин темпи одамни бироз эснашга мажбур қилмоқда.

80. Альба ва Дембеле ўрнига Роберто ва Торрес майдонга туширилди.

75. Бускетс ҳам ҳимоядаги шерикларидан нима камим бор дея ўз ҳисобига сариқ карточка ёздириб қўйди.

72. Альба, йўллади зарба.

68. "Мальорка" посбони Левандовскини алдади, уни ҳам "Олтин тўп"га номзодлар қаторига қўшса бўлар.

67. "Барселона" таркибида ўзгаришлар: Кессиэ ўрнига Педри, Фати ўрнига Рафинья майдонга туширилди. Рақиб жамоада ҳам ўзгаришлар юз берди.

63. Фати тўпни тўхтатишда шахматдан тўғри стадионга келган болакайга ўхшаш ҳаракат амалга оширди.

61. Кессиэ зарбаси билан рақиб посбонини ўтирғизиб қўйди, аммо Райкович ёнбошлаб олганда ҳам, тўп дарвоза тўридан ўрин олмасди.

55. "Мальорка" футболчиси тўпни қайтариш чоғида ҳакамнинг нозик қисмига зарба йўллади. Жамоа ютқазаётган бўлса, ҳакамда нима айб?

53. Йигит кишини икки нарса йиқитиши мумкин: биринчиси йўқчилик, иккинчиси Гави.

50. Мурики қанодан узатилган тўпни бош билан дарвоза томон йўллади, Тер Стеген эса тўпни эсон-омон майдон ташқарисига кузатиб қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим тезроқ якунланмаганида, ўйинчиларнинг ярми ҳакам чўнтагида турган "Барселона" либоси рангидаги эсдалик нишони билан тақдирланарди.

45. Кессиэнинг меҳнатлари ҳам муносиб мукофотланди. У ҳам Испанияда хизмат кўрсатган сариқ карточка соҳибига айланди.

42. Автомобиль, уйларнинг нархи ошмоқда, лекин карточка олиш сувтекин. Навбат Костага етиб келди.

41. "Барселона" ёрдамчи мураббийи халқ оғзаки ижодиётидан сўзлагани учун ҳакам томонидан четлатилди.

40. Пике ҳам ушбу видеоўйинда ҳимоядаги жамоадошига шерик бўлган экан, ҳакам уни ҳам "сийлади".

38. Кристенсен "Мортал Комбат" видеоўйинини майдонда татбиқ қилиб кўрди, бунинг оқибатида ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

35. Коста 4-5 метр масофадан ҳам гол уролмаслик диссертациясини ёқлади.

32. Левандовскининг бош билан йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди. Ҳакам эса бу вазиятни кўрмай қолди.

30. Гави кураш тушганда курагини ерга текказиш қийин бўлган рақибини футбол баҳсида йиқита олди.

26. Фати жирафанинг ҳам бўйи етмайдиган нуқтага зарба йўллади, аксига олиб, футболчи майдондан ичкаридаю, ўйиндан ташқарида қолиб кетди.

23. Левандовски дублни расмийлаштириши учун рақиб посбони "Оппоғой" эртагидаги етти қаҳрамондан бири каби бўй-бастга эга бўлиши лозим эди.

20. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фатидан тўпни қабул қилиб олган польшалик ҳужумчи тўпни айлантириб-ўргилтириб, дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди.


15. Дембеленинг зарбаси голга айланиши учун тўп фитнес залидаги тош оғирлигида бўлиши лозим бўларди. 

13. Дембеле Левандовскини бирга-бир вазиятга чиқармоқчи бўлди, аммо ҳақиқий биринчи рақамли либос соҳиби тўпни эгаллаб олди.

11. Ли Кан Ин "Барселона" футболчиларини қўрқинчли ҳикоя эшитгандака ҳолатга солиб қўйди. Бурчак зарбаси.

9. "Мальорка"нинг икки футболчиси бир-бирини йиқитди.

5. Ўзбекистонда бўлиб ўтган U-23 Осиё кубогида иштирок этган Ли Кан Ин бурчак зарбаси ишлаб олди.

4. Гавининг зарбаси "Қарғалар учса қарайлик" қўшиғини айтса бўладиган тарзда амалга оширилди. 

3. Альба фақатгина мезбонларни қувонтирадиган узатма амалга оширди.

1. Биринчи бўлиб тўпга мезбонлар тегинишди. Ўйин бошланди.


Бугун мезбонлар қизил, меҳмонлар эса тўқ сариқ рангли либосда телеэкранларда намоён бўлади.

Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Устоз ва мураббийлар кунида Испаниянинг икки устози бир-бирига "сюрприз" ҳозирлашга ҳаракат қилиб кўради. Эртага ҳам бемалол будилникларимизга дам берсак бўлади, шу боис бироз уйқунгиздан воз кечишга арзирли ўйин гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+5   
02 окт 00:45:38
Man_Citiy....Champion
Аввал Барса уйига кирсанг Месси гол урган буларди санаб чикардик энди шундок кирасан Роберт Левандовски булиб копти нима килиш керак буларни аа
+5   
02 окт 00:08:58
Javokhirbek
Chiroyli g'alaba kutaman Barselonadan
+4   
01 окт 23:49:45
Mиллиaрдер
Akhat Ismatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bechora navbahorchilar yomon qiynalishayabidu hamma teshika kirib yozishayabdi huddi kotiga qalampir kirgande men kimdur Barsa haqida kament yozibdimi debman
Еб куйгандан кейин хазм килолми юрибди
+4   
01 окт 23:46:41
Fan_BARCA
Olg'a Barsa
+3   
02 окт 00:52:40
Хамес19
Матнли транслация ёзаётган бола хазилкаш экан, шу болани шархларни укиб тураман доим)
+2   
02 окт 03:47:25
Gavi
Twr Shtegendan navbatdagi quruq o'yin
+2   
02 окт 00:07:18
Best Friend
I love barsa I am always with you, If you lost every match
+2   
01 окт 23:43:07
Akhat Ismatov
Bechora navbahorchilar yomon qiynalishayabidu hamma teshika kirib yozishayabdi huddi kotiga qalampir kirgande men kimdur Barsa haqida kament yozibdimi debman
+1   
02 окт 05:29:49
Otabek_[Real\Chelsi]
Muborooo bo'siiin!!! Jadvalda 1- o'ringa chiqiptilaru aaa?
Lekin bu Albatta Real Madridni bugungi o'yini tugaguncha deb umid qilaman!!!!
+1   
02 окт 00:17:40
PAKO XENTO
Barsani komentida kim qayerdagi navbahoru yoki boshqasini nuammosi nimaga kerak saviyasiz chempionat haqida bahslashishdan mano yuq
+1   
02 окт 00:12:51
ALFREDI DI STEFANO
Naxxuy kere Navbavor yoki qim qayerdagi klublarni gapirib undan kura uyindan bahra olinglar
+1   
02 окт 00:07:47
Akhat Ismatov
Mиллиaрдер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Еб куйгандан кейин хазм килолми юрибди
O'zi bundan battar bo'lishi kerak edi aslida Bunyotkor g'irrom yutishi kerak edi nohaq penaltilardan go'l urib yutishi kerak edi shunda Qizilqumni muxlislari xumorlaridan chiqishardi haliyam bu mag'lubiyat ular uchun uncha alamli bo'lmadi
+1   
01 окт 23:53:03
Taxlil...UZ....
Салом дустлар... Малиорка хавфли жамоа... Барса +3 гол бн ютиш кийин болади бугун
   
02 окт 00:16:14
Akhat Ismatov
Komilov... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nabahorchilar deb hammaga tekazmang bu oʻyin yutqazgan bilan hayot tugap qolmaydi. Qalampirni asrang kerak boʻladi sizga ham
Biz yutsak katta ketmaymiz agar kimdur o'yindan avval chegaradan chiqqan bo'masa yutqazsak indamay yutqazganimizni tan olib o'tiramiz o'zimizni kamandani o'yinchilarni ayblab so'kib bizni yutib qo'ydilaring deb ularni so'kib tosh otib bakalashka otmaymiz
   
02 окт 00:07:27
Komilov...
KOSONSOY96 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hutik birla kuchukni qancha qilma tarbiya it bulur eshak bulur aslo bulmas odami ichi qora anti Navbahor chilarga atalgan Ca ham shular jumlasidan
Barat nima qilasiz oʻzingizga oshiqcha gap tilab.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика