UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  11 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 150 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  2 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  7 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  4 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  0 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0

"Ла Масия" қандай қилиб қийин вазиятдаги "Барселона"ни қутқариши мумкин? Янгиликлар

"Ла Масия" қандай қилиб қийин вазиятдаги "Барселона"ни қутқариши мумкин?

Молиявий муаммолар актуаллигича қолаётган бу вазиятда клубни "Ла Масия" қутқариши мумкин.

Охирги ойларда "Барселона" ҳақида гапирилганда, ё Хавининг кетиши ва ўрнига келиши мумкин бўлган янги номзод, ё клубнинг молиявий муаммолари тилга олинмоқда. Раҳбарият янгиланди, лекин муаммолар тўлиқлигича ҳал қилингани йўқ. Ора-орада каталонияликлар қайсидир футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалиб улгурмай, трансфер, ойлик маош учун пул танқислиги туфайли бу битимнинг имкони йўқлиги ҳақидаги янгилик чиқиб келяпти. Бироқ "Барселона" бу каби муаммоли вазиятда бир мунча узоқ қолиб кетганига қарамай, бундай ҳолатни бошдан кечирган клублардан фарқли равишда, келажагидан унчалик ҳавотир олмаса бўлаверади. Сабаби клуб дунёдаги энг машҳур футбол академияларидан бирига эга. Қизиғи, охирги бир неча йилдаги энг ёрқин хотиралар айнан ўз тарбияланувчилари билан боғлиқ.


Ла Масия "Барселона"нинг гуллаган даври

Хосеп Гвардиола "Барселона" бошқарувини қўлга олганида, биринчи навбатда клуб академиясига янги футболчилар манбаси сифатида қарай бошлади. Жамоа таркибида "битирувчилардан" Лионель Месси, Карлес Пуйоль, Андрес Иньеста, Хави, Виктор Вальдес тўп тепаётганди. Ўша мактабнинг вакили бўлган Гвардиола жамоага Серхио Бускетс ва Тьяго Алькантарани жалб қилди, Жерар Пикени Испанияга қайтарди.

2009 йилга келиб эса мураббий қўл остида деярли тўлиқлигича академиядан "чиққан" футболчилардан иборат жамоа бор эди. Ана шу йигитлар ўша даврда гегемонлик қилган Испания термаси асосини ҳам ташкил қиларди. "Барселона" ўша йилларнинг энг кучли клуби сифатида тилга олинар, ана шу жамоа ўйин услуби ва ижрочилари эса академия меҳнати самараси эди.


Қийинчилик даври

2014 йил "Барселона" тепасига Жозеп Бартомеу келганида кўп нарса ўзгарди. Жоан Лапорта қўл остида 2000-йилларда ишлаган янги президент аввалги сиёсатни давом эттиришни истамади. У кўпроқ ташқи бозорга эътибор беришни маъқул кўрарди. Унинг даври якунда нафақат клуб пулларини нотўғри ишлатиш, балки ёшларни кўпинча эътибордан четда қолдирувчи трансфер сиёсати билан эсда қолди.

Тўғри, бу даврда ҳам омадли харидлар амалга оширилди. Мисол учун ўша Луис Суарес ва Иван Ракитични аайтиш мумкин. Аммо ақлбовар қилмас даражадаги омадсиз келишувлар кўпроқ эсга келади - Усмон Дембеле, Антуан Гризманн, Филиппе Коутиньо, Малком ва бошқалар. Бу орада клуб Неймарни қўлдан чиқарди ва Луис Энрике кетишига йўл қўйиб берди.

"Ла Масия" эса фақат Месси ёки бошқа тарбияланувчилари туфайлигина эсга олинадиган бўлди. Янги номлар чиқмай қўйди... Ёки шунчаки уларни асосий жаомага ўтказиш ишлари тўғри йўлга қўйилмади. Кейинги даврнинг "пичоққа илинадиган" ёлғиз вакили сифатида Серхи Робертони қайд этишимиз мумкин. Академиясидан янги номларни чиқаролмаган "Барселона" чиқим дафтари вароқларини тўлдиришда давом этди. 2021 йил клубни академиянинг энг машҳур тарбияланувчиси – Лионель Месси тарк этди.


Янги юлдуз орзуси

Бир томондан олиб қаралса, айнан Мессининг даражаси "Ла Масия"нинг кейинги битирувчилари даражасига адекват баҳо беришга ҳалақит қилди. ОАВ, экспертлар, мураббий ва мухлислар истаб-истамай, академиядан "янги Месси"ни излашарди. Баъзан янги юлдуз орзуси шунчалик кучлилигидан у ёки бу футболчига ўша "янги Месси" номи берилар, аммо бир оз вақт ўтиб у "Месси даражасига" жавоб беролмаслиги маълум бўларди. Маълум вақт бўлдики, "янги Месси"лар ҳар ой чиқаверди.


Бу рўйхатдагилардан Боян Кркични эслаш мумкин. Кейин Жованни дос Сантос, Рики Пуч. Жерар Деулофеунинг ҳам фаолияти дастлабки тахминардагидек чиқмади. Улкан иқтидор соҳиби Таке Кубо "Реал" тизимига ўтиб кетди, Хави Симонс эса ПСЖга "бой берилди". Кимни бирор жиҳати томонидан Месси билан солиштиришса, худди лаънатлангандек, унинг "Барселона"даги фаолияти омадсизликка юз тутарди.


Классик услубга қайтиш

"Барселона"да қисқа муддат ишлаган Рональд Куман фигурасига турлича муносабатда бўлиш мумкин. Жамоа билан муваффақиятли натижаларга эриша олмади, клубга қайтган президент Жоан Лапорта билан келишмовчилик юз берди, каталонияликларнинг ўйини ҳам ҳавас қиларли даражада эмасди. Умуман олганда негатив хотиралар, лекин позитивлари ҳам йўқ эмас.

Молиявий жиҳатдан чекловлар сабаб Куман академияга мурожаат қилишга мажбур бўлди ва "Ла Масия" билан алоқани тиклади. Айнан нидерландиялик Ансу Фатини жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланишига ёрдам берди, Гави дебютига "айбдор" ҳам Куман ҳамда Педрига ишонч билдирган ҳам Рональд бўлди.

Хави шу ишни давом эттирди. "Ла Масия" тарбияланувчисидан бошқача ишни кутиш ҳам қийин бўларди. Пули кўп бўлмаган "Барселона" Хави орқали ижодкор футболчиларни янги даражага олиб чиқиши керак эди. Гави, Педри, Ансу ва Алехандро Бальде асосий жамоада ўз ўрниларини топишди. Қолган тарбияланувчилар ҳам энди асосий жамоа томонга умид кўзлари билан қарарди.



Хавининг "Барселона"даги охирги мавсумида эса ёшларга эътибор янада кучайди. Ламин Ямаль жаҳон футболидаги энг ёш умидли иқтидорлардан бири сифатида эътиборга тушди. Қизиғи, энди мухлислар ёш футболчини Мессига таққослашга шошилмаяпти. Фермин Лопес ҳам секин-аста ўсиб бормоқда, Пау Кубарси эса ҳимоя марказининг асосий вакили бўлиб улгурди десак, муболаға бўлмас.

Умумйи ҳисобад Хави Ла Масиянинг 15 нафар тарбияланувчисига "Барселона" асосий жамоаси таркибида дебют қилиш икмонини яратиб берди. Шунчаки ажойиб натижа. Эътиборлиси, Хавини клубга олиб келинаётганда кўп бор айтилган "Барселона" ДНК"си унчалик сезилмагандек. Бироқ бу вазиятда муҳимроғи Хави клубнинг эътиборини яна Ла Масияга қаратгани ва ишонч билдирилган тақдирда, у ердан иқтидорли йигитларни топиб, олмозга айлантириш мумкинлигини исботлай олди.


Келажакдаги муаммолар

Ижобий жиҳатларга қарамай, "Барселона"ни олдинда кўплаб муҳим, қийин вазифалар кутиб турибди. Ёш футболчилар асосий жамоа таркибига кириб, ўз ўрнини топиб кетаётганидан қувониш яхши албатта. Бироқ "Барса"дек клубга совринлар керак, бу эса доимо нафақат обрў балки қўшимча пуллар деганидир. Улар эса "Барселона"нинг бугунги ҳолатида энг муҳим факторлардан бўлиб турибди.

"Реал" бу орада хотиржамликка берилаётгани йўқ. Шундоқ ҳам яхшироқ ҳолатда бўлган мадридликлар таркибига ёзда Эндрик ва катта эҳтимол билан Килиан Мбаппе келиб қўшилади. "Бавария"дан Альфонсо Дэвис келиши борасида маълумотлар мавжуд. 

"Барселона" эса ҳозирча бироз сабр қилишига тўғри келади. Ла Масия ёшлари қанчалик иқтидорли бўлишмасин, жаҳон юлдузи даражасига етишлари учун вақт талаб этилади. Вақт билан биргаликда тўғри мураббий ҳам.

Бу эса қўшимча бош оғриқ. Сабаби Хави мавсум сўнгида жамоадан кетишини эълон қилган. Миш-мишларга қараганда, "Барселона" раҳбарияти мутахассисни фикрини ўзгартиришдан ҳамон умидвор. Бироқ буни амалга оширишнинг иложи бўлмаса, янги мураббий Ла Масияни унутиб қўймаслиги жуда муҳим ҳисобланади. Бундай академия билан "Барселона" исталган ботқоқдан чиқиб кета олади. Лекин "учиш" учун қўшимча кучлар талаб қилинади. 

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
23 апр 00:47:55
Barcelona Legenda
Taxlil...UZ.... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Gavi, Yamal, Cubarsi, De-Yong, Kristensen, Fermin va Arouxodan tashkari xamma futbolchini yokotish kerak.....orniga Bruno, Diaz, Xvicha, Kimmix, Osemxin kabi futbolchlarni olishi kerak Laporta
Каутине гризман дембелени расходлари копланмасдан яна бефойда трансферлар килса ек болиб кетса керак барса. Сиз санаб отган фудболчилар унчалик кучли фудболчилар эмас
+1   
22 апр 20:59:19
Goldberg
Ямал зур уйинчи экан
   
08 май 08:28:46
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Barcelona Legenda фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Каутине гризман дембелени расходлари копланмасдан яна бефойда трансферлар килса ек болиб кетса керак барса. Сиз санаб отган фудболчилар унчалик кучли фудболчилар эмас
Футбол сўзини ёзишни билиш керак, Барса
   
23 апр 01:01:17
Dostonbek Anvarov
Buxoro siti фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Купрок пулларини ЛГБТ АЖРАТСИН ажритилган пуллари барса учун баракаси йуколган омад юз у́гирган
Реалга охшаб хакамларга сарфласинми
   
23 апр 00:59:59
Dostonbek Anvarov
Taxlil...UZ.... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Gavi, Yamal, Cubarsi, De-Yong, Kristensen, Fermin va Arouxodan tashkari xamma futbolchini yokotish kerak.....orniga Bruno, Diaz, Xvicha, Kimmix, Osemxin kabi futbolchlarni olishi kerak Laporta
Хозир шу туришидеги жамоани трамва олмаса бемалол Ла Лигани ютади ортаям жуда кучли хамма сог болса Гави Педри Гюндоган таянчда Кристенсен ажойиб коринябди бонусига (якинда Реал синдирган ) Де Йонг бор химоя хам зор болиб улгурди дарвозабонимиз Тер Штеген лекин асосий муаммо 1 чи навбатда Хавини колиши у колиш кере кейин хакикий 9 лик кере Суаресдек лекин бунака хужумчи хозир Европада йок битта Барсада емас бунга исбот шу чемпионатни охирига келибам топурар Ла Лигада 18 тамикин гол урибди Месси Суарес планкани котта коярди 35 та гол мавсумда уларда мавсум охшамаганини билдирарди хозир макталйотган Холанд манимча Суаресни ярмичалик хам емас аслида Барсага 9 лик кере янги Бусткест кере барибир лекин Мессини кидириш мантиксизлик футбол уни бизга футбол яралганидан бери енди йетказиб бера олди шунча йилда кейингисига яна камида шунча кетади манимча
   
22 апр 21:41:31
Job Ir
Taxlil...UZ.... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Gavi, Yamal, Cubarsi, De-Yong, Kristensen, Fermin va Arouxodan tashkari xamma futbolchini yokotish kerak.....orniga Bruno, Diaz, Xvicha, Kimmix, Osemxin kabi futbolchlarni olishi kerak Laporta
Пул йўқ деб езибдику яна алакимларни орзу киласиза
   
22 апр 21:07:27
Taxlil...UZ....
Gavi, Yamal, Cubarsi, De-Yong, Kristensen, Fermin va Arouxodan tashkari xamma futbolchini yokotish kerak.....orniga Bruno, Diaz, Xvicha, Kimmix, Osemxin kabi futbolchlarni olishi kerak Laporta
   
22 апр 20:27:20
...
Барса рахбарларини Энг ахмокона карори Ла Масияни асосий фигурантларини Ситига утиб кетишига йул куйганлигида. Энди Сити академияси порлиди...
   
22 апр 20:25:06
Mirzohid Nazarov
Avvalom bor assalomu aleykum. Nmaga muallif deb yolg'on ma'lumot berilebti. Bu soccer.ru saytida chiqqan maqolaku. Hech bumaganda tarjima qildi deb yozilar.
-1   
22 апр 22:30:07
Buxoro siti
Купрок пулларини ЛГБТ АЖРАТСИН ажритилган пуллари барса учун баракаси йуколган омад юз у́гирган
-1   
22 апр 22:30:07
Buxoro siti
Купрок пулларини ЛГБТ АЖРАТСИН ажритилган пуллари барса учун баракаси йуколган омад юз у́гирган
-1   
22 апр 22:28:26
Buxoro siti
Купрок пулларини ЛГБТ АЖРАТСИН ажритилган пуллари барса учун бараками йуколган
-1   
22 апр 21:42:02
Job Ir
Taxlil...UZ.... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Gavi, Yamal, Cubarsi, De-Yong, Kristensen, Fermin va Arouxodan tashkari xamma futbolchini yokotish kerak.....orniga Bruno, Diaz, Xvicha, Kimmix, Osemxin kabi futbolchlarni olishi kerak Laporta
Пул бўлмаса қаердан олади бу ўйинчиларни
-2   
22 апр 20:38:29
Sardorbek..
Pedri La masiyadan chiqmagan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика