UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02АПЛ бомбардирлари  1 00:55Агарда "Барселона" ЕЧЛда гуруҳдан чиқа олмаса, Куман истеъфога чиқарилади  5 00:38"Манчестер Юнайтед"дагилар Контени энг яхши вариант сифатида кўрмоқда  4 00:15Холанд 2021 йилда бошқа ўйнамайди  3 23:58Туркия. 81-дақиқада пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Бешиктош" "Галатасарой"ни мағлуб этди  0 23:34"Зенит" 7:1 рақамли футболкаларни сотувга чиқарди  7 23:13"Барселона" Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи  5 22:50Рио Фердинанд "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви сабабли касалхонага тушиб қолди  11 22:37Педрининг сафга қайтиш муддати кўпайди  2 22:23Зидан МЮни бошқармайди  17 22:02Муҳаммадали Ўринбоев — Суперлига жорий мавсумида майдонга тушган энг ёш футболчи  4 21:44Салоҳ: "Ўз футболимизни кўрсатмасак, бизга осон бўлмаслигини билардик"  4 21:25"Барселона" "Эль Класико"да чипталар сотувидан қанча ишлаб топгани маълум  14 21:07Усмон Дембеле жароҳатдан тикланди  6 20:47Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик”  25

Иродали ғалабага эришган "Реал" — Ла Лига етакчиси! Янгиликлар

Иродали ғалабага эришган "Реал" — Ла Лига етакчиси!

Испания чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Валенсия" — "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

"Валенсия" — "Реал Мадрид" 1:2
20 сентябрь, 00.00, "Месталья" ўйингоҳи
Голлар: 1:0 – 66 Дуро, 1:1 – 86 Винисиус Жуниор, 1:2 – 88 Бензема.

"Валенсия" – Мамардашвили, Тьерри Коррейя (Тони Лато, 23), Габриэл Паулиста, Альдерете, Фулькье, Солер (Муса, 15), Гильямон, Васс, Гедеш (Элдер Кошта, 79), Макси Гомес (Рачич, 80), Дуро (Маркос Андре, 79).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 26), Алаба, Милитао, Начо, Вальверде (Иско, 78), Модрич (Родриго, 67), Каземиро (Камавинга, 67), Бензема, Азар (Йович, 78), Винисиус Жуниор.

Огоҳлантиришлар: Габриэл Паулиста (39), Каземиро (45), Начо (56), Родриго (81), Винисиус Жуниор (90), Камавинга (90).


Валенсия

Уго Дуро - 66'

Примера Дивизион . 5-тур

20/09/2021, 00:00

2
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 86', Карим Бензема - 88'

Стадион: Estadio Mestalla, 26689 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'
15'  Карлос Солер (Юнус Муса)
23'  Тьерри Коррейя (Тони Лато)
39'  Габриэль Паулиста
66'  Уго Дуро
79'  Гонсалу Гедеш (Элдер Кошта)
79'  Уго Дуро (Маркос де Соуза)
80'  Макси Гомес (Урош Рачич)
26'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
45'  Каземиро
56'  Начо Фернандес
67'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
68'  Каземиро (Родриго)
78'  Эден Азар (Лука Йович)
78'  Федерико Вальверде (Иcкo)
81'  Родриго
86'  Винисиус Жуниор
86'  Карим Бензема
88'  Карим Бензема
88'  Винисиус Жуниор
90'  Винисиус Жуниор
90'  Эдуардо Камавинга


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг!



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди! Иродали ғалабага эришган "Реал" — Ла Лига етакчиси!

Куртуа яна бир бор жарима майдончасига йўлланган тўпни Милитао боши билан кўтариб бергач, чиқиб эгаллаб олди. 

Қанотдан узатилган тўпни Тибо Куртуа эгаллаб олди.

"Валенсия" энди бор кучи билан олдинга ўтишга ҳаракат қиляпти. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди!  

Винисиусдан голли узатма. Унинг ҳаводан оширган тўпини ҳимоячилар ва посбон қуршовида бўлган Карим боши билан дарвозага тўғрилаб қўя олди. 

89-дақиқа. ГООООООООЛ! Энди Карим Бенземанинг навбати келганди ва у жамоасини олдинга олиб чиқди!  


86-дақиқа. ГОООООООООЛ! Винисиус ҳисобни тенглаштирди! Меҳмонларга рикошет ёрдам бериб юборди. 

84-дақиқа. "Реал" ҳимоядан амаллаб тўп билан чиқиб олди.  

Мезбонлар устози Бардалас учун эса вақт тўхтаб қолгандек.  

Бу орада Лато ўрнидан тургунча бир дақиқа ўтди. Модрич ва Каземиро ғамгин нигоҳлар билан майдонга тикилган. 

81-дақиқа. Огоҳлантириш! Родригога сариқ карточка кўрсатилди.  

78-дақиқа. Ўзгаришлар! "Валенсия"да Гонсало Гедеш ўрнини Элдер Кошта, Уго Дуро ўрнига Маркос Соуза ҳамда Макси Гомес ўрнига Урош Рачич майдонга тушди.

78-дақиқа. Ўзгаришлар! Азар ўрнига Йович, Феде Вальверде ўрнига эса Иско.    

75-дақиқа. Бенземанинг зарбаси аниқ, лекин кучсиз чиқди... Мамардашвили ўз ўрнида.  

Бурчак зарбасидан кеийн Родриго рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, аммо унга аниқлик етишмади.  

73-дақиқа. Гол ўтказиб юборгач, "Реал" ўйини шу қадар тезлашдики, камералар ҳам зўрға улгуряпти.  

69-дақиқа. Бензема қулай нуқтага чиқиб бориб, зарба йўллади, аммо тўғри дарвозабонни пойлади Карим. 

68-дақиқа. ЎзгаришларКаземиро ва Модрич ўринга Камавинга ҳамда Родриго тушди.  

66-дақиқа. ГОООООООЛ! "Валенсия" ҳисобни очди! Ҳимоячиларнинг сусткашлиги оқибатида тўп Уго Дурога бориб тушди ва ҳужумчи рақибни кечирмади. 

64-дақиқа. Винисиус омадини синаб кўрди, аммо тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.  

60-дақиқа. Энди "Реал" рақибга босим уюштириб, кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.   

56-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўп йўқ жойда рақибга қарата кескин ҳаракат қилган Начога сариқ карточка кўрсатилди.  

54-дақиқа. Уго Дуро қулай имкониятдан фойдалана олмади.  

52-дақиқа. Наҳотки Лука Модрич чарчаган бўлса... Шунақаси ҳам бўладими? Ҳозир хорватиялик футболчи нисбатан оддий вазиятда тўп назоратини йўқотди ва майдондан чиқариб юборди.    

50-дақиқа. Хавфли вазият! Юнус Муса ўнг қанотидан катта тезликда жарима майдончасига ёриб кирди ва Гонсало Гедешга аниқ узатмани амалга оширди, аммо португалиялик футболчига аниқлик етишмади.   

49-дақиқа. Лука Модрич тўпни Вальвердега бериб, жарима майдончасида қайта қабул қилмоқчи эди, рақиб футболчиси бунга йўл қўймади. 

47-дақиқа. Ўз навбатида "Реал" тезкор қарши ҳужум уюштиришни ният қилганди, лекин ўхшамади.  

Дарҳол хавфли вазият ва Куртуадан яна бир сейв. Умуман олганда биринчи бўлимда "Валенсия" анча ишонч билан ўйнади ва рақибдан умуман қўрқмаётгани сезилиб турди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди.  

Футболчилар майдонга қайтишди.

Шу тариқа, биринчи бўлим якунига етди ва биз ҳам бироз дам оламиз. 

Жаримадан йўлланган зарба кучли, аммо бирозгина ноаниқ бўлди. 

45+4-дақиқа. Огоҳлантириш! Каземиро аввал тўпга етди кейин, лекин рақиб оёғига зарба бергани учун сариқ карточка ишлаб олди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. "Валенсия" бурчак зарбасидан самара чиқара олмади.  

43-дақиқа. Вальверде ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни дарвоза томон йўллади, посбон ўз ўрнида. 

42-дақиқа. Каземиро қоида бузди. Узатма ва Габриэль Паулистанинг бош билан зарбасидан кейин Куртуа жамоасини қутқариб қолди.   

41-дақиқа. Таъкидлаш лозим, "Валенсия" биринчи бўлимда рақибга нисбатан агрессивроқ ҳаракат қилмоқда ва "Реал"га тўп билан муомалада бўлиш учун бўш зоналарни деярли қолдирмаяпти.

39-дақиқа. Огоҳлантириш! Винисиусга нисбатан қўполлик учун Габриэль Паулистага сариқ карточка кўрсатилди. 

36-дақиқа. Аввалига Васкес, кейин Бензема охиригача ўйнашди ва тўпни "Реал"да сақлаб қолишди, аммо рақиб ҳимоячилари ҳам якуний зарба йўлини тўсишга улгуришди. 

34-дақиқа. Тўпни олдинга ошираётганида Эдер Милитаога нисбатан қоида бузилди.  

32-дақиқа. Тезкор ҳужумни Азар ривожлантирди ва тўпни Каземирога ташлаб берди, бразилиялик ярим ҳимоячининг кучли зарбасидан кейин дарвозабон жойни тўғри танлагани аён бўлди.   

29-дақиқа. Баҳсли вазият... "VAR"ни кутамиз деди бош ҳакам. Давид Алаба тўп учун курашда Макси Гомесга нисбатан қўполлик ишлатдими ёки йўқ, деган саволга жавоб топишимиз зарур.   

Узатмадан кейин тўп тўғри Куртуанинг қўлига бориб тушди.

27-дақиқа. Начо тўпни қайтараётганида Макси Гомесга нисбатан хавфли ҳаракат қилди деб топилди. Стандарт вазият. 

26-дақиқа. Ўзгариш! Яна бир мажбурий ўзгариш. Бу сафар Дани Карвахаль жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди ва унинг ўрнини Лукас Васкес эгаллади.  

25-дақиқа. Бензема билан девор услубида ўйнаб жарима майдончасига ёриб кирган Азар ўйиндан ташқари ҳолатдалиги маълум қилинди.   

23-дақиқа. Ўзгариш! "Валенсия" ҳали 30 дақиқа ўйнаб улгурмай, иккинчи футболчисидан айрилмоқда. Жароҳат олган Терри Корреа ўрнига Тони Лато ўйинга қўшилди. 

22-дақиқа. Энди Азар билан курашдан кейин Терри Корреа ўйинни давом эттира олмаслиги мумкин.  


20-дақиқа. Модричдан тўпни қабул қилиб олган Винни техник ҳаракатидан кейин рақиб оёғига чалиниб, йиқилиб тушди, бироқ ҳакам ҳеч нима бўлмаганини таъкидлади.  

19-дақиқа. Тўпни йўқотган "Қироллик клуби" аъзолари дарҳол курашга киришиб, рақиб ҳужумини тўхтатишга муваффақ бўлди.   

17-дақиқа. Ортга қайтган Винисиус тўпни олиб қўйди, аммо жамоасининг ҳужуми ривожланмай узилиб қолди.  

16-дақиқа. Каземиронинг хатосидан кейин мезбонлар яхши имкониятга эга бўлишлари мумкин эди, аммо Макси Гомес Васснинг пасини тушунмади.  

15-дақиқа. Ўзгариш! Карлос Солер ўрнига Юнус Муса тушди.  

14-дақиқа. "Валенсия" сардори Карлос Солер ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди... Мажбурий ўзгариш.  

13-дақиқа. Терри Корреа Винисиусдан осонлик билан тўпни олиб қўйди, бразилиялик ўзига нисбатан ўйин қоидасини бузишганини барчага уқтирмоқчи.  

Бурчак зарбасидан кейин Милитао шериги якуний зарбани беришини кутганди, аммо бундай бўлиб чиқмади.  

11-дақиқа. Мезбонларнинг узоқ давом этган босимидан чиққан "Реал" вакиллари зарба йўллай олишди, аввалига посбон тўпни қайтарди, кейин ҳимоячилар уни майдон ташқарисига йўллашди.   

9-дақиқа. Тезлигини ишга солган Винисиусга зарба учун имкон қолдиришмади.  

8-дақиқа. "Валенсия" тўпни назорат қилмоқда.  

6-дақиқа. Чап қанотда бошланган ҳужум ўнг томонга кўчди, лекин Карвахалнинг узатмасини ҳимоячи "ўқиди". 

4-дақиқа. Карим Бенземага майдон марказидан узатма амалга оширилди, лекин ноаниқ.  

2-дақиқа. "Реал", аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Вальверде ҳужумга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо ниятига ета олмади. 

Дарҳол олдинга интилган мезбонлар биринчи бурчак зарбасини ишлаб олишди. Бироқ стандарт вазиятдан "кўршапалаклар" самара чиқара олишмади, Азарга нисбатан қоида бузилди.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Эсдалик учун сурат, ўйиндан олдинги расмиятчиликларни ўтказиб олдик, энди ўйинни бошласа ҳам бўлади.  

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 

Бу ўйин қандай ҳисоб ва натижа билан якунланишидан қатъий назар, жамоалардан камида биттаси етакчи "Атлетико Мадрид"ни биринчи ўриндан пастроққа тушириб қўяди. Ишонмасангиз жадвалга қаранг. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

+8   
20 сен 01:54:01
RAUL MADRID ☆ 7
Anchelotti nimadir qiladi
+8   
20 сен 01:51:09
⚽Toni___Kr8s⚽
Goooooooool aqldan ozaman hozir nimalar bolyapti
+5   
20 сен 02:02:50
Nizam real chik 4-2
Кийин галаба бн барча реалчтларни табриклайман валенсия ни ажойиб жазолашди Hala Madrid
+5   
20 сен 02:00:30
Vazirkhan
Мен нима дегандим Бензема борми ғам ташвишга хожат йўқ деганмидим.
Барсани мухлиси бўлсамам шу Бензема сабаб Реални ўйинлариниям қолдирмай кўраманда. Балки Олтин тўп олиш пайти еелгандира.
+5   
20 сен 01:54:25
Vertigo
Бир пайтлар Пеле айтган гап ёдимга тушди: Сизлар истаганинггизча гол уринг, биз сизлардан битта ошириб ютиб кетаверамиз. )))
+5   
20 сен 01:23:43
G A T L I N G.
ПОЛВОН888 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хулласде дунёни енг ақилли одамисан санга қойилим.. Ман Арсеналчиман тупирдим қаймоғигаям аноригаям... Санга тегиб кетвотдимуш.. Санга савол бердим кимдур қаймо хақида гапирса сразу барсачи бўлиш кереми
реални купинча барсачилар мазах килади. сен арсеналчи булсанг жудаям яхши. анорни сенга алокаси булмаса булмаса хафа булиб нима киласан? ростанам хозирги барса уйини купчиликни кизиктирмайди мен шуни назарда тутганимни нахот тушунмасанг!
+4   
20 сен 01:52:21
Турсун Ғаниев
Реал ўйғонди. Голлл Каримбойдан ғалаба голи урилди. Ана ўйину мана ўйин...
+4   
20 сен 00:30:16
Не твой уровень Дорогой
ПОЛВОН888 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Борган сари қаймоқчилани ўйини хич кимга қизиқмас шакил 4 та коммент
Кук анорчилар уже бир тийнку хамма учун умуман камент юк уйнаётган пайти хамма парижга сурворди шекилли))
+3   
20 сен 02:03:11
БекХоразм
Реал мухлисларига табрик. Реал бу қирол. Биз ишонгандик
+3   
20 сен 01:49:11
⚽Toni___Kr8s⚽
Goooooooool Vini
+3   
20 сен 01:19:18
Nurik_United
Valensiya 2001 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hammaga salom. Saytni o'n yildan ortiq vaqt davomida kuzatib kelaman. Bugun birinchi marta ro'yxatdan o'tdim. 2001 yildan beri Valensiya muxlisiman.
Салом,Валенсияни роса ендирган пайти бошлаганакансиз,у пайтлари Валенсия хакикий учар куршапалаклар эди,уйинини жозибасига гап булиши мумкинбасиди.регдан утиб хато кибсиз лекин,сайтни мазгаваси чикиб кетди,еш болалар купайиб кетган.олдин уфф уз бор пайтлари кизигрок булариди коментлар,хабардан кура коментлар кизик булариди,хозир кириб комент укигисиям кемиди одамни.уни устига казим пазим диган мазгавалар пайдо буган,кузикоринга ухшаб хамма жойда пайдо булади,ешини билмадиму,Лекин фикрлаш доираси мани ун икки ешли углимикидан тор.Хаммани севимли жамоасига омад!
+3   
20 сен 00:44:59
G A T L I N G.
ПОЛВОН888 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Калла жойидами ачиган қаймоқо хақида гапирса кимдур сразу анорчи бўладими вошшеде қаймоқчилани логикаси 6 синфдан кейин ўсишдан тўхтаганми???
сен нимага бирдан сапчип кеттинг? сенга тегиб кеттими гапим ё анорчимисан?
+2   
20 сен 09:45:50
Valensiya 2001
Nurik_United фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Салом,Валенсияни роса ендирган пайти бошлаганакансиз,у пайтлари Валенсия хакикий учар куршапалаклар эди,уйинини жозибасига гап булиши мумкинбасиди.регдан утиб хато кибсиз лекин,сайтни мазгаваси чикиб кетди,еш болалар купайиб кетган.олдин уфф уз бор пайтлари кизигрок булариди коментлар,хабардан кура коментлар кизик булариди,хозир кириб комент укигисиям кемиди одамни.уни устига казим пазим диган мазгавалар пайдо буган,кузикоринга ухшаб хамма жойда пайдо булади,ешини билмадиму,Лекин фикрлаш доираси мани ун икки ешли углимикидан тор.Хаммани севимли жамоасига омад!
Ha, Gaiska Mendeta, Rubin Baraxa, Pablo Aymarlari bor Valensiya juda kuchli edi. Hozir pasayish davri. Lekin hozir ham top 3 dagi komandalarga yaxshigina qarshilik ko'rsata oladi deb o'ylayman (La ligada).
+2   
20 сен 02:11:38
Aliakbar RM
Uxlab qolib o‘yindi boshrog‘ida tursam 84 0 1 achko yo‘qotadimi desam tas tas buyog‘i kereli joylarida turbman
+2   
20 сен 02:11:12
RiNaT_SheyX (Bayern Munich)
Manchester yengsa CAMBEK REAL YENGA IRODALI GALABA EKANDA
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика