UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари)  2 12:54Жоау Феликс Францияга қарши ўйинга тайёр  0 12:30Адама Траоре "Барселона"га қайтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди  3 12:07"Интер" "Барселона" футболчисига қизиқмоқда  3 12:00АГМКни собиқ ўйинчилари жазолаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:57"Тезкор студия". АГМК "Қизилқум"га таслим бўлди, бугун "Пахтакор" уйида, "Насаф" сафарда ўйнайди  9 11:37"Барселона" Роналду учун икки ўйинчисини таклиф қилди  58 11:16"Реал" "Рома" ҳимоячиси Ибанесга қизиқмоқда. Трансфер 25 млн еврога баҳоланмоқда  1 10:53"Милан" Дания терма жамоаси хавбеки Дамсгорга қизиқмоқда  2 10:36Olamsport: Ҳамюртимизнинг Мейвезер билан танишуви, дзюдочиларимиздан хушхабар ва бошқа хабарлар  0 10:26Евро-2020. Бугун тўртта ўйин бор  15 10:01"Тоттенхэм" Ааронсни 30 млн фунт эвазига харид қилиши мумкин. МЮ ва "Эвертон" ҳам ҳимоячи учун даъвогарлик қилмоқда  0 09:38"Барселона" Месси билан шартнома узайтирилганини пайшанба куни эълон қилмоқчи  34 09:17"Суперменнинг қайтиши". "Парма" Буффонни намойиш этди  3 08:54Рамос собиқ жамоадошларига ПСЖга ўтишини айтди  10

Ла Лига. Чемпионлик учун курашаётган "Барселона" очко йўқотди Янгиликлар

Ла Лига. Чемпионлик учун курашаётган "Барселона" очко йўқотди

Испания чемпионати 36-туридан ўрин олган баҳс голларга бой бўлди.

Леванте

Гонсало Мелеро - 57', Хосе Луис Моралес - 59', Серхио Леон - 83'

Примера Дивизион . 36-тур

12/05/2021, 01:00

3
:
3
Тугади

Барселона

Лионель Месси - 25', Педри - 34', Усман Дембеле - 64'

Стадион: Estadio Ciudad de Valencia, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jose Munuera

45'
90'
57'  Гонсало Мелеро
57'  Хорхе Мирамон
59'  Хосе Луис Моралес
59'  Рохер Марти
61'  Энис Барди (Даниэль Гомес)
61'  Оскар Дуарте (Микаэль Мальса)
67'  Хорхе де Фрутос
75'  Хорхе Мирамон (Коке)
75'  Рохер Марти (Серхио Леон)
78'  Хосе Луис Моралес
83'  Серхио Леон
83'  Тоньо
90'  Хосе Луис Моралес (Георгий Кочорашвили)
25'  Лионель Месси
34'  Педри
34'  Усман Дембеле
46'  Рональд Араухо (Серхи Роберто)
64'  Усман Дембеле
74'  Педри (Оскар Мингеса)
77'  Френки де Йонг
81'  Антуан Гризманн (Мартин Брейтуэйт)
82'  Усман Дембеле (Сержиньо Дест)
85'  Серхи Роберто (Рикард Пуч)
90'  Клеман Лангле


"Леванте" – "Барселона" 3:3

"Сьюдад де Валенсия"

Голлар: 0:1 – 25 Месси, 0:2 – 34 Педри, 1:2 – 57 Мелеро, 2:2 – 59 Моралес, 2:3 – 64 Дембеле, 3:3 – 83 Леон.

"Леванте" – Фернандес, Тоньо, Дуарте (Мальса, 61), Мирамон (Коке, 75), Робер, Мелеро, Барди (Дани Гомес, 61), Де Фрутос, Везу, Рохер Марти (Леон, 75), Моралес (Кочорашвили, 90).

"Барселона" – тер Стеген, Лангле, Араухо (Серджи Роберто, 46; Пуч, 85), Пике, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри (Мингеса, 74), Дембеле (Дест, 82), Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 81).

Огоҳлантиришлар:  Де Фрутос (67), де Йонг (77), Моралес (78), Лангле (90).



БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига дақиқа қўшиб берилди.

88. Месси вазиятни бир ўзи ўнглашга уриниб кўряпти, аммо ҳозирча ҳаракатлар натижасиз якун топмоқда.

86. Рональд Куман майдонда нималар бўлаётганини тушунмай қотиб қолган, "Барселона" ҳимояси эса "тешик кулча" бўлиб кетди.

83. ГОООЛ! 3:3! СЕРХИО ЛЕОН! Қанотдан узатилган тўпни Леон дарвозанинг яқин бурчагига жуда чиройли услубда буриб қўйди ва тер Штеген ожиз қолди.

81. Ўзгариш: Дембеле ўрнига Дест, Гризманн ўрнига Брэйтуэйт майдонга тушди.

73. "Леванте" футболчиси яна бир бор кучли зарба билан тер Штеген дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо тўп дарвозага бормади.

64. ГОООЛ! Нималар бўляпти? Гол уриш навбати "Барселона"га келди ва Усмон Дембеле ўнг оёғидаги бор кучини ишга солиб, рақиб дарвозасига зарба берди. Ҳисоб 2:3.

60. ГОООЛ! Ҳисоб тенглашди! Моралес! "Барселона"нинг ҳимоядаги қўпол хатоси жиддий жазоланди.

57. ГОООЛ! МЕЛЕРО! "Леванте" ҳисобни қисқартирмоқда. Гонсало Мелеро қанотдан узатилган тўпни боши билан "Барселона" дарвозасига жойлаб қўйди. Серхи Роберто ўз футболчисини зарба беришига йўл қўйиб берди.

56. Де ЙОНГ! Альба яна ўз қанотидан узатма амалга оширди, аммо бу сафар посбон тўпга олдинроқ чиқди, лекин қайтган тўп Френкига тушди ва нидерландиялик ярим ҳимоячи "парашют" услубида гол уришга уринди. Мезбонларнинг бахтига тўп дарвоза устига тушди.

51. Зарбааа... Рохер Мартининг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди ва тер Штеген тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Зарбааа... Бугунги ўйинни махсус бош кийимда ўтказаётган Бускетс "Барселона" танаффусга 0:3 ҳисобида кетишини таъминлашга яқин келди, аммо унинг бош билан берган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

40. Иккита голдан сўнг "Барселона" хотиржам ўйнай бошлади ва ҳужумларни асосан марказий ҳимоячилар бошлаб бермоқда.

34. ГОООЛ! ПЕДРИИИ! Лионель Месси тўпни катта тезликда очилаётган Дембелега узатди, Усмон эса бир амаллаб марказроқдаги Педрига пас берди ва бу сафар "Барселона"нинг 16-рақамдаги футболчиси гол ура олди. 0:2. Иккинчи гол ҳам ТЕЛЕГРАМ каналимизда мавжуд.

30. ЗАРБААА... Барди ҳисобни тенглаштиришга яқин келди. У аввалига Араухони алдади ва яқин масофа, аммо ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилишга уринди, Каталония клуби бахтига тер Штеген сейв ижро этди.

25. ГОООЛ! ЛИОНЕЛЬ МЕССИ! Хорди Альбанинг чап қанотдан берган узатмасидан тўп Миромоннинг бошига тегиб, Лео томонга учди. Месси эса қайчи услубида "Леванте" дарвозасини ишғол қилди. 0:1. ГОЛни ТЕЛЕГРАМ каналимиз орқали кўришингиз мумкин.

21. ДЕМБЕЛЕ... Усмон ҳимояда жуда қўпол хатога йўл қўйди, аммо "Леванте" футболчиси дарвозага зарба беришни ўрнига тўпни жамоадошига узатишга қарор қилди ва бу нотўғри қарор бўлиб чиқди.

20. "Леванте" "Барселона"нинг тин олганидан фойдаланиб ҳужумлар ташкил қилишга уриняпти, аммо ҳозирча улар якунига етмай қоляпти.

18. "Барселона" ҳали ҳам "таътил"ни давом эттирмоқда ва бу ҳисобдан "Атлетико" ва "Реал" мухлислари жуда хурсанд.

12. Баҳс бошидаги ҳужумлар кетма-кетлигидан сўнг темп бироз пасайди, "Барселона" навбатдаги ҳужумлар серияси учун бироз куч тўплаб олмоқда.

6. Аввалги дақиқадаги ҳужумда "Барселона" хавфли стандарт вазият ишлаб олди. Тўп қаршисида Месси. Лео тўпни жонли девор остидан ўтказишга уринди, аммо уриниш муваффақиятсиз якун топди.

5. ЗАРБААА... Педри нималар қиляпти? Де Йонг рақиб жарима майдончасида "Леванте" футболчисини алдади ва дарвозабон унга яқинлашаётганини кўриб, тўпни орқароққа узатди. Аммо Педри деярли бўш дарвозага гол ура олмади.

4. "Барселона" ўйиннинг дастлабки 4 дақиқасида рақиб жарима майдони атрофида тинимсиз ҳужум қилди. "Леванте" фақат ҳимояланиш билан банд.

1. Учрашув бошланди.


Леванте – Барселона

01.00, «Сьюдад де Валенсия»

Леванте – Фернандес, Тоньо, Дуарте, Мирамон, Робер, Мелеро, Барди, Де Фрутос, Везу, Рохер Марти, Моралес.

Барселона – тер Штеген, Лангле, Араухо, Пике, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри, Дембеле, Месси, Гризманн.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+33   
12 май 01:25:43
Isroiljon Qosimov
БАРЧА МУСУЛМОН ОЛАМИГА КИРИБ КЕЛАЁТГАН ИЙДАЛ ФИТР-РАМАЗОН ҲАЙИТ БАЙРАМИ МУБОРАК
+11   
12 май 02:56:22
Isroiljon Qosimov
АТЛЕТИКО ЧЕМПИОН!!!
+11   
12 май 02:52:32
Pulatoff__
Nima bugandayam kubok madridga ketadi barsa bu ximoyasi bn chempionlikka loyiq emas (barsa muxlisi)
+7   
12 май 02:16:46
Vazirkhan
Барсада химоя бетонку, бундай химоя билан Сегундага тушуб кетмаганига хурсанд бўлиш керак.
+6   
12 май 02:49:34
FC_BARCELONA_UZ
Kuman oʻtirib qoʻydi almashtirishda, nimaga bir chiroyli oʻynab turgan oʻyinchilarni olib tashladi?! Katta ehtimol chempionlik poygasidan chiqdi.
+5   
12 май 03:14:27
Abubakr0709
Naxotki real yoki barsa umuman qaysi komanda boliwidan qat'iy nazar ikki yutrdosh dindosh ikki musulmon bir birini mazahlab sokishiga arzisa?! Bugun yutqazsa ertaga yutadi yoki indinga kimni komandasi yutsa tili bir qarich muxlislik bunaqa bomedi
+5   
12 май 03:05:55
ANDMI247
Barsa bu oyini bilan bu yil chempionlikka loyiq emasligini isbotladi. Jamoada harakter chempionlikka bolgan ishtiyoq yoqdek korinmoqda. Endi qolgan oyinlarda Atletikoga omad (Barsa muxlisi)
+5   
12 май 03:04:43
Serjant
Barselona yutkizgan va nichya oynagan oyinlarni korsanglar 75 foizida moriba va dest otrib qoygan oyinlar. Lekin korib turib molmiyya kumin ataylab tushiradi bularni. Umtiti moriba dest pikeni barsa yoqotsa boldi. Barsani b sigayam tortmedi bular. Yaxshiyam shtegen va messi bor bolmasa yevropa ligasiga ham chiqolmasdi barsa
+4   
12 май 08:00:56
LFC ABDULAZIZ
Кеча битта барсачи чиқволиб Ливерпулга осилятган эди, келаси йили Барса ва Ливерпуль билан уйнашни истаётгандим бечора Ливерпуль ЕЛ да уйнайди деб , мени айтарим Ливерпуль ЧЛ да уйнаса уйнамаса обруйи Барсадан баланд 8-2, 4-1, 4-0 , 3-0 ларга катта шаполоқни еб чиқиб кетмайди
+4   
12 май 07:43:00
Mirjalol MED
3 ta gol ursang ham ximoyang kuchsiz bo'lsa foydasi yo'q...
+4   
12 май 03:02:17
Lionel_Messi-10
Барселонани 24 йиллик мухлиси сифатида бу натижадан хурсанд булдим. Бундай тешик химоя билан Барселона хеч канакасига чемпионликга муносиб эмас.
+4   
12 май 02:57:10
Жорж Веа
Чемпионликни тушинда курасанлар энди!!!
+4   
12 май 02:54:40
Isroiljon Qosimov
Бу Лангле, Пике, Дест, Куманлар чемпион бўлишни хохлашмади тамом. АУТ КУМАН
+4   
12 май 02:54:20
Futbol tv 3
Бўлди тамом Барса учун мавсум тугади.
+4   
12 май 02:53:01
FC BARSELONA
Hamma Levanteni ashaddiy muhlislarini g'alaba bilan tabrikliman menimcha Uzbda Levanteni muhlisi bo'lmasa kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика