UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Суперлига. "Олимпик" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 18:45"Порту" "Барселона" ҳимоячисини харид қилиши мумкин  0 18:20Перу, Венесуэла ва Парагвай терма жамоаларининг Америка Кубоги учун қайдномаси маълум  0 18:00Евро-2024. Руминия — Украина 1:0 (матнли трансляция)  4 17:55"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган  21 17:36Евро-2024. Руминия – Украина: Дрэгушин, Зинченко, Мудрик ва Довбик асосий таркибда!  3 17:30"Арал" – "Пахтакор" учрашуви Нукусда эмас, Тошкентда ўтказилади  21 17:09Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа боришига ишончим комил. Украинадан ташқари, Англия терма жамоасига мухлислик қиламан"  8 16:59Кристан Эриксен Дания термаси рекордчисига айланди  0 16:33Расман: Серхио Рамоснинг "Севилья"даги фаолияти поёнига етди  4 16:14Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз  1 15:42Беллингем Европа чемпионати рекордини ўрнатди  2 15:21"Сўғдиёна" ўз уйида "Насаф"ни ютиб, нохуш анъанасини тугатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:04Чигирткалар меҳмонга келган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  5 14:53Ўзимизнинг карикатура. Бабаян Шацкихни яна юта олмади  3

Ла Лига. ВАР томонидан "Реал"нинг голи бекор қилинган ўйинда "Барселона" ғалаба қозонди Янгиликлар

Ла Лига. ВАР томонидан "Реал"нинг голи бекор қилинган ўйинда "Барселона" ғалаба қозонди

Испания Ла Лигасида нафақат тур, балки бутун даврининг марказий учрашуви – "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги қарама-қаршилик якунланди..

"Барселона" – "Реал Мадрид" 2:1

Гол: 0:1 – 9, автогол Араухо,1:1 – 45 Сержи Роберто, 2:1 – 90 Кессиэ.

"Барселона" – тер Стеген, Араухо, Кристенсен, Кунде, Бальде, Серджи Роберто, Бускетс, де Йонг, Гави, Рафинья, Левандовски.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Рюдигер, Милитао, Начо (Менди, 62), Модрич, Кроос (Родриго, 62), Вальверде, Камавинга, Винисиус Жуниор, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Начо (18), Рафинья (33), Сержи Роберто (65), Лука Модрич (69).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+2. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Кессиэ ғалаба голини урмоқда!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Асенсио яна дарвозани нишонга олиб кўрди, аммо бу сафар аниқлик етишмади.

83. "Барселона"да ўзгариш: Торрес Рафиньяни алмаштирди. 

81. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Асенсио тезкор қарши ҳужумни оҳиста зарба билан якунланди. Бироқ ВАР офсайдни қайд этди.


79. Бензема рақиб футболчиларининг хатосидан унумли фойдалана олмади. Тер Штеген ишончли ҳаракат қилди.

77. Роберто ўрнига Кессиэ қўшилди.

76. "Реал"да биратўла уч ўзгариш: Себальос, Тчуамени ва Асенсио ўйинга қўшилди, Камавинга, Модрич ва Вальверди майдонни тарк этди.

74. Рафиньянинг зарбасидан сўнг Куртуа яна ўз маҳоратини намойиш этди.

70. Винисиуснинг иккинчи бўлимда рақиб жамоага кўпроқ фойдасига тегмоқда.

69. Модрич рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

67. Левандовски "қайчи" услубида ўтмас зарба йўллади.

65. Сержи Роберто Модрич либосининг сифатини текшириб кўргани учун огоҳлантирилди.

63. Родриго майдонга тушиши билан қулай имкониятдан фойдалана олмади.

62. "Реал"да ўзгаришлар: Начо ва Кроос ўрнига Менди ва Родриго туширилди.

61. Рюдигер ва Куртуа "Реал" мухлислари билан ҳазиллашди.

59. Левандовскининг зарбаси рақиб футболчисига тегиб, дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

56. Вальверденинг ҳавога кучли зарба бериб, уни чап қанотга узатди.

54. Ниҳоят, мадридликлар ҳужумга ўтишди. Бир неча уринишларга қарамай, уларнинг зарбалари дарвозабонга қадар етиб бормади.

51. Иккинчи бўлим бошида каталонияликлар "собачка" ўйинини ўйнамоқда.

47. Вальверди қулай нуқтадан аниқ зарба бера олмади, унга пас берган Винисиус эса кўкраги билан чана сингари майдонда сирпанди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Сержи Роберто рақиб жарима майдонидаги саросимадан фойдаланиб, танаффусга иккла жамоанинг ҳам бошини эгмасдан чиқишини таъминлади.


44. Рафиньянинг узатмасидан сўнг Куртуа тўпга нисбатан бокчиларга хос ҳаракат қилади.

41. Начонинг чапақай эмаслиги бир неча вазиятда билиниб қолмоқда.

34. Куртуа Рафиньянинг зарбасидан сўнг премияна разигулик сейв амалга оширди.

33. Рафинья ҳисобни тенглаштирди! Огоҳлантириш бўйича.

31. Араухо бироз аввал уни йиқитган Начонинг юзини нишонга олиб, ўзининг аламини олди.

Ўртадаги инсон Ўзбекистон — Ироқ учрашувига боролмаганидан афсуслангандай ўтирибди.

27. Винисиус Кундени алдади, Арауходан қочди, аммо Тер Штегенга келганда тутилди. 

24. Кристенсиннинг бош билан йўллаган зарбасига рақиб дарвозаси торлик қилди.

20. Араухо шеригининг узатмасидан сўнг рақиб жарима майдонида Рамос бўлолмади.

18. Начо бутсасининг тишлари Араухонинг оёғини "тишлаб олди", ҳакам эса испаниялик ҳимоячини огоҳлантирди.

17. Винисиус чап қанотдагн олдинга борди ва Бенземага узатма амалга оширгач, "Ака, кечиринг" деб қўйди.

14. Бензема чап оёқда йўллаган зарбаси билан Кундени нокдаунга учратди.

13. Левандовскининг зарба бераман дея тўпга оёғини кўтарди ва бир лаҳзадан сўнг тўп ўрнига ўша нуқтада пайдо бўлган Карвахалнинг оёғини тепди.

9. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Араухо ҳисобни очди, аммо "Реал" олдинга чиқиб олди. Винисиуснинг узатмасидан сўнг уругвайлик ҳимоячи калла қўйди.


7. Рюдигернинг ўз жарима майдонидаги қайтарган тўпи рақиб дарвозаси томон зарбага айланиб кетди.

6. Рафиньянинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг Куртуа сакраб, тўпнинг жағига мушт тушириб, уни олисга учириб юборди.

3. Левандовскининг дастлабки уринишини Куртуа йўққа чиқарди. Бугун ўйин темпи уйқуларни қочириб юборадиганга ўхшаяпти. 

1. Қўлида ўзидан катта камерани кўтариб олган операторни стадиондан чиқиб кетишини кутишда ва Бенземани тўпга биринчи бўлиб тегинди, шу сўзни ёзиб бўлгунимча, Карим биринчи зарбани йўллашга ҳам улгурди.

Бугун "Барселона" кўк-қизил, "Реал" эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва ирқчиликка қарши баннер ёнида биргаликда суратга тушишди.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика