UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Карраско: "Атлетико" телевизор экранлари орқали томоша қилаётган мухлисларини хурсанд қилишни хоҳлайди"  0 11:44"Эвертон" 30 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  0 11:24Биласизми? "Барселона" Златан учун Это’о + 40 млн евродан воз кечган  1 11:15ПСЖ шифокори Ди Марияда уйқусизлик ва депрессия борлигини маълум қилди. У ўзини зомби каби тутмоқда  1 10:51Биласизми? "Интер" Коко туфайли Кларенс Зеедорфдан воз кечиб юборган  1 10:48Европанинг топ-клублари "Атлетико" ҳимоячисига даъвогар  0 10:25АГМК жамоаси катта танаффусдан кейин машғулот ўтказди  1 10:20“Металлург” машғулотларни бошлаб юборди  0 10:13"Қўқон-1912" жамоаси кеча "Марказий" стадионида машғулот ўтказди  1 10:11"Пахтакор" машғулотларни бошлади  10 10:02Биласизми? Тарихдаги энг яхши фулбэклардан бири "Реал"га тасодиф туфайли келиб қолган  2 09:53“Монако” тўпурарига нарх белгилади   1 09:38“Барселона” Лаутаро билан келишувга эришди   5 09:14Ришарлисон: “Анчелотти футболни тушунади”   2 09:03"Кёльн" — "РБ Лейпциг" баҳси тарихга кирди  1

Ла Лига. Мессининг голи оғир кечган ўйинда "Барселона"га 3 очко тақдим қилди Янгиликлар

Ла Лига. Мессининг голи оғир кечган ўйинда "Барселона"га 3 очко тақдим қилди

Мазкур учрашув сайтимизда онлайн тарзда матнли трасляция қилинди.

Атлетико Мадрид

Примера Дивизион . 15-тур

02/12/2019, 00:00

1
:
0
Тугади

Барселона

Лионель Месси - 86'

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 64198 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
8'  Томас
21'  Анхель Корреа
66'  Жоао Феликс (Виктор Мачин Перес Витоло)
69'  Виктор Мачин Перес Витоло
73'  Фелипе
73'  Анхель Корреа (Тома Лемар)
87'  Эктор Ерера (Ренан Лоди)
18'  Хуниор Фирпо
32'  Жерар Пике
51'  Иван Ракитич
65'  Клемент Ленгле
73'  Артур (Артуро Видаль)
83'  Жерар Пике (Самуэль Умтити)
86'  Лионель Месси
86'  Луис Суарес

Атлетико – Барселона 0:1

2 декабрь, 01.00, «Ванда Метрополитано»

Гол:

0:1 – 86 Месси.

Атлетико – Облак, Триппьер, Эрмосо, Фелипе, Сауль, Эррера (Лоди, 87), Коке, Корреа (Лемар, 73), Томас, Жоау Феликс (Витоло, 66), Мората.

Барселона – тер Стеген, Фирпо, Пике (Умтити, 83), Лангле, Серджи Роберто, де Йонг, Ракитич, Артур (Видаль, 73), Суарес, Гризманн, Месси.

Огоҳлантиришлар:

Томас (8), Фирпо (18), Корреа (21), Пике (32), Ракитич (51), Лангле (65), Витоло (69), Фелипе (73).


- Аммо "Атлетико" мағлубиятдан қутулиб қололмади. Учрашув якунланди. Мезбонлар "Барселона"дан яхши ўйнашди, аммо Мессидан эмас. Лео ўз жамоасига навбатдаги 3 очкрни тухфа қилди.

90+3. Мезбонларда сўнгги имконият. Жрима зарбаси. Облак ҳам етиб келди рақиб жарима майдончасига.

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Атлетико" ўзи устунлик қилиб турган учрашувда гол ўтказиб юборди. Суарез билан девор услубида ўйнаган Месси Облак дарвозасини ишғол қилди.

86. Гоооооооооооол! Яна Месси.

83. Пике ўрнига Умтити ўйинни давом эттиради.

82. Каталонияликлар тўпни жиддий тарзда назорат қилишмоқда.

80. Пике майдонга қайтди, аммо унинг аҳволи яхшига ўхшамайди.

79. Пике учрашувни давом эттиролмайдиган кўринади. Майдон ташқарисида эса Умтити машғулотларни бошлаб юборди.

73. Дастлаб, Фелипега сариқ карточка кўрсатилди. Учрашувни Корреа ўрнига Лемар, Артур ўрнига Артуро Видаль давом эттиради.

72. "Атлетико" ҳисобни очишга яқин келди. Аммо жарима майдончаси ичидаги тушунарсиз вазият "Барселона" фойдасига якунланди.

69. Мессига нисбатан қўполлик ишлатмоқчи бўлгани учун Витоло Мачин огоҳлантирилди.

66. Ўзгариш. Феликс ўрнига Витоло баҳсни давом эттиради.

65. Ланглега ҳам сариқ карточка кўрсатилди. У ҳам Моратани қўполлик билан тўхтатиб қолганди.

60. Мессининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Облак тўпни иккинчи уринишда эгаллаб олди.

56. Мезбонлар катта куч билан олдинга ўтишди. Аммо Томас ва  Корреалар томонидан берилган зарбалар бартараф этилди. Бурчак зарбаси.

51. Иван Ракитичга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. У ўзидан илгарилаб кетган Моратани қўполлик эвазига тўхтатиб қолганди.

47. "Атлетико" мухлислари Гризманнга нисбатан ҳуштакбозлик қилишда давом этишмоқда

46. Иккинчи бўлимни "Барселона" бошлаб берди.

Танаффусдан фойдаланиб учрашувнинг биринчи бўлимида суратга олинган сара кадрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Танаффус.

45. Маттео Лаос биринчи бўлимга вақт қўшиб бермади.

43. Бу дақиқага келиб ўйиндаги умумий зарбалар сони – 9-6.

42. Моратанинг зарбасига Пике жавоб қайтарди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

40. Тер Штегендан ажойиб сейв! Бурчакдан етказиб берилган тўпни Мората боши билан дарвоза томон йўллади. Немис дарвозабонидан эса супер реаксия.

36. Суарез узоқдан жудаям хавфли зарба йўллади. Уругвайлик ҳужумчи сантиметрларга адашди.

33. Жоау Феликс йўллаган зарбани Пике майдон ташқарисига чиқариб юборди.

26. Месси чап қанотда ҳимоячидан тўпни тортиб олиб, Ракитични Облак билан юзма-юз вазиятга чиқариб юборди. Хорватиялик футболчи эса вазиятдан фойдалана билмади.

22. Учрашувда асосан "Атлетико"нинг Киран Триппьер тўп сураётган ўнг қаноти фаоллик намойиш қилмоқда.

20. Ажойиб сейв!"Атлетико" ҳимоячиси Эрмосо 1-2 метлар наридан тер Штеген дарвозасини ишғол этолмади.

18. Фирпо Анхел Корреани жарима майдончаси бўсағасида тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси белгиланди. Нуқта - хавфли.

9. Дарвоқе, учрашувни тажрибали ҳакам Маттео Лаос бошқариб бормоқда.

8. Учрашувдаги дастлабки сариқ карточка Ракитичга нисбатан хавфли ўйнаган Партейга кўрсатилди.

7. Жудаям хавфли вазият: Эрмосо томонидан жарима майдончаси марказига узатилган тўпни Фирпо ўз дарвозасига киритиб қўйишига сал қолди. Тўп дарвоза тўсинига тегди.

6. "Матрасчилар" илк бурчак тўпига эга бўлишди.

2. Учрашувдаги дастлабки зарба "Барса" дарвозасига йўлланди. Моратанинг зарбаси - ноаниқ.

1. Учрашув бошланди. Ўйинн99и мезбонлар бошлаб беришди.

Жамоаларнинг ўйинолди чигалёзди машғулотларидан лавҳалар:

Мана учрашув ўтказиладиган "Ванда Метрополитано" стадионининг мухлислар ташрифидан олдинги кўриниши.

Кўриб турганингиздек ҳар икки жамоанинг бошланғич таркибларида сюрпризлар бисёр. Умид қиламизки, учрашув ҳам ана шундай кутилмаган ҳолатларга бой бўлади.

Ассалому алайкум, ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари! Бир неча дақиқалардан кейин бошланадиган ажойиб тўқнашувни сизлар билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Марҳамат, ўйин ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришингиз, севимли жамоангизни қўллаб қувватлашингиз мумкин.


Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг