UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Ювентус" Ҳалқаро чемпионлар кубогидан қанча даромад кўриши маълум бўлди  0 20:10Винисиус 1 йил аввал "Реал" футболчисига айланганди  0 19:45"Сиэттл" ва "Боруссия Д" учрашувида 8 ёшли дарвозабон майдонга тушди  5 19:25"Ювентус" - "Тоттенхэм" 2:3  7 19:20Месси ва Роналду туркиялик ошпазнинг тарвузли суратида намоён бўлишди  14 19:04Olamsport: Пакьяо ва Турман ўртасидаги 12 раундлик жанг, Шарапова мухлислардан маслаҳат сўради  0 18:58"Монако" "Милан" ҳужумчисини сотиб олишга яқин  1 18:42Кейннинг 93-дақиқадаги голи "Ювентус"ни мағлуб этди  14 18:27Де Йонг: "Барселона"нинг асосий футболчиси бўлиш учун курашаман"  10 18:10"Манчестер Юнайтед"га Пепе керак  4 18:09Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади  25 17:49Вела: "Мен Златандан яхшироқман, аммо"  8 17:29Гризманн: "Месси ва "Барселона" учун барчасига тайёрман"  14 17:14"Атлетико"нинг яна бир асосий ҳимоячиси жамоадан кетаётганлигини маълум қилди  0 16:57Пул муҳим эмаслиги, "Ювентус"даги кумирлари, Мино ҳақида - Де Лигт нима учун "кекса синьора"ни танлаганини айтди  11

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади Янгиликлар

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади

ОЧЛ-2019 саралаш босқичи доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов Олмалиқдаги тарихий баҳсдан кейин қуйидаги фикрларни билдирди.

"Авваламбор барчага раҳмат! Ғалаба орқали барчани хурсанд этганимиздан хурсандмиз. Қийин баҳс бўлишини аввалдан билардик. Шунга монанд баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ва журналистларга раҳмат. Ажойиб ғалаба билан Олмалиқ ва ўзбекистонлик ишқибозларни табриклайман", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди бугунги учрашувнинг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов. 

Шундан сўнг сайтимиз мухбири Жаҳонгир Фазуллаев қаҳрамонга айланган футболчини микст-зонада тўхтатиб, унинг фикрлари билан қизиқди.

- Кечаги матбуот анжуманида айнан сизга АГМКни етакчиси ролида кўришаётгани ҳақида савол беришганди. Бугун ўша фикрлар тасдиғини амалда исботладингиз. Таассуротлар қандай?

- Ҳа, эсимда. Шаҳбоз Беғамов савол берганди. Ўшанда у мени ОЧЛда бешта жамоа сафида ўйнаганимни келтириб, АГМКда ҳам етакчига айланашимни кутаётганини таъкидлаганди. Гап етакчиликда эмас. Муҳими, бир жамоага айланиш керак. Тўғри, ўз тажрибамдан келиб чиқиб жамоани ортимдан эргаштиришим зарур эди. Бугун ҳам иккинчи голни ўтказиб юборгач, болларни йиғиб, уларни ёнаётган кўзига қараб: "Икки оғиз тўғри тушунтирдим".

Иккинчи голдан кейин ётиб қолганим? Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Шунчаки футболда баъзида керак пайт айёрлик ҳам ишлатиш керак. Ўша вазиятда мен жамоа манфаати учун бироз айёрлик ишлатдим. Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Кейинги ўйинга тайёргарликни бугундан бошлаймиз. Ҳали миссия тугагани йўқ.


Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсда АГМКнинг барча голларига Жасур Ҳасанов ассистентлик қилди. Ҳасанов мазкур баҳсда ўз ҳисобига 4та голли узатни ёзиб қўйди.

Жасур Ҳасанов расман АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Рейтинг: +104   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг