UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:1. Highlights  4 21:31Иван Бошкович: "Бу ғалаба ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман"  19 21:13А Серия. "Интер" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилмоқда  23 20:51"Навбаҳор"нинг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси якунланди  58 20:35Coca Cola Суперлигаси. Тошкентдаги анъана давом этади. "Бунёдкор" чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди  335 20:04ҚПЛ. Одилбек Абдумажитов гол урган ўйинда "Ордабаси" уйда "Атирау"ни мағлуб этди  1 19:40АПЛ. Харри Кейн сафарда 100та гол урган биринчи футболчига айланди   0 19:17"Арсенал" "Ювентус" хавбеки билан шартнома тузмоқчи  0 18:58Мусиала "Бавария"даги инқироз ҳақида гапирди  0 18:37Анчелотти "Реал"дан кетмоқчи: Перес аллақачон унга ўринбосар топиб қўйган  6 18:20Шимолий Лондон қизил рангда. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Тоттенхэм"ни таслим қилди  26 18:09АПЛ. "Ливерпуль", "Челси", "Ньюкасл" ва бошқа клублар таркиблари маълум  5 18:05Анчелотти Бензема "Осасуна"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлашини тасдиқлади  0 17:57Бундеслига. "Боруссия Д", "Лейпциг", "Унион" ва бошқа жамоалар таркиблари маълум  0 17:45Легионерларимиз. Гусейнов жамоаси ғалаба қозониб, пешқадамга айланиб олди  1

Кўза кунда эмас, кунида синади. Про лигада прожекторлар муаммоси ёхуд Суперлигага яқин жамоаларнинг стадиони тайёрми? Янгиликлар

Кўза кунда эмас, кунида синади. Про лигада прожекторлар муаммоси ёхуд Суперлигага яқин жамоаларнинг стадиони тайёрми?

Теглар :  Про лига
Про лигада Суперлига йўлланмаси учун кураш ниҳоятда қизғин равишда кетмоқда.

 Интрига кучли, ҳар бир очко олтинга тенг. Бу эса кишини хурсанд қилмай қолмайди. Лекин шундай муаммолар борки, буларга кўз юмиб кетиш қийин. Зеро мазкур камчиликлар кейинчалик барибир клубнинг оёғига болта уради. Кўза кунда эмас, кунида синади. Бугунги кунда ғалабалардан сармаст бўлаётган айрим жамоалар кейинги мавсум учун прожектор масаласини ҳал қилса ютса ютадики, асло ютқазмайди. Хўш, бугунги кунда Про лига клублари майдонларидаги  прожекторлари қандай ҳолатда?

"Андижон"

Про лига турнир жадвалида етакчилик қилаётган "Андижон" клубининг шу кунга қадар кўплаб муаммоларни бартараф этгани, жамоага кўтаринкилик олиб киргани таҳсинга лойиқ. Лекин бир неча йиллардан бери клубни қийнаб келаётган прожектор масаласи ҳали ҳамон тўлиқ ҳал бўлгани йўқ. Ушбу йўлда ишлар ҳали чўққисига чиқди, дея олмаймиз. Бугунги кунда "Андижон" уй учрашувларини қабул қиладиган "Соғлом авлод" стадионинг ёритиш даражаси 200 люксни ташкил қилади. Бу паст натижа ҳисобланиши маълум. ОЧЛ лицензияси ва Суперлига учун норма 1800 люксни ташкил қилади. Агарда мавсум якунида жамоа Суперлига йўлланмасини қўлга киритган тақдирда, бу камчилик ҳал этилмаса, кейинги йил мезбон мақомида бошқа стадиондан фойдаланишига тўғри келади. 

"Суперлигага қайтишга асосий даъвогармиз. Мавсум охирига қадар прожекторларни белгиланган талабга етказиш йўлида изчил ҳаракат кетяпти. Бунингсиз иложи йўқ. Клубимиз раҳбари ҳаракатларни бошлаган",- дейди клуб матбуот хизмати.

 


"Турон" 

Яйпандаги "Ўзбекистон" аренаси жорий йилда бир нечта клубларнинг жонига оро кираётганини барча кўриб турибди. Майдон сифати яхши, прожектор масаласига клуб ўтган йилдаёқ нуқта қўйиб бўлган. Стадионнинг прожектори 1900 люкс. Бу Про лигадаги энг яхши 2та кўрсаткичдан бири бўлиб турибди. Демак "Турон"га ортиқча тўхталишга ҳожат йўқ. 



"Машъал"

Муборакликларда ҳам Суперлигага қайтишга ҳаракат ёмон кетмаяпти. Улар турнир жадвалида 3 ўринда кетмоқда. Бироқ  клуб стадион прожектори борасида талабларни тўлиқ бажарганича йўқ. "Баҳром Вафоев" номидаги стадионнинг ёритгичлари 150 люкс ҳисобланади. "Андижон"да бўлгани каби бу клуб ҳам 1800 люксга етказиши лозим. "Машъал" вакиллари билан боғланганимизда прожекторларнинг иккинчи қисми келтирилганини, раҳбарият иш олиб бораётганини ва мавсум сўнггига қадар бу муаммо бартараф этилишини маълум қилишди. Демак бироз бўлсада олдинга силжиш бор.


"Шўртан"

Клуб Ғузордаги "Марказий" ўйингоҳга сўнгги йилларда эътиборни ошириши натижасида прожекторларини 1300 люксга яқинлаштириб олди. Мазкур арена шом вақтидан кейин ҳам ўйинларни қабул қилиш имкониятига эга бўлди. "Шўртан" кейинги йилларда Суперлига учун жиддий курашга қўшилса, янада яхшилаши даркор. 



"Бухоро"

Ниҳоят "Бухоро" икки йилдан сўнг ўз уйига қайтди. Бунинг учун анча йўл босиб ўтишгани ҳақиқат. Футболчилар, мураббийлардан қарзларни қоплаш билан бир қаторда арена қайта фойдаланиб топширишга жиддий киришилди. Клуб нафақат майдон чими, балки прожекторларини яхши ҳолатга келтирди, 1900 люкс. Жамоа Суперлигага қайтса ҳеч қандай муаммоси майдонидан фойдаланиши мумкин. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
16 авг 05:59:30
Nazarov Sodiq
Суперлигада стадиони талабга жавоб бермайдиган клублар ўйнаяпти
   
15 авг 22:27:01
Xurshidhuja
Muhammadxon Mamatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Муборак ва Ғузордеги стадионлар барибир бошқачада Машъал Шўртан чем Узб чемпионатини қиздирарди Машъал Шўртан қайтсине
Juda tugri
   
15 авг 22:26:41
F e R s
Buxoroda maydon sifati super Projekterlar OFK talab darajasida infratuzilmaga gap bolishi mumkinmas lekin oyin sifati nolga teng Buxoro muxlisi sifatida aytamanki Klub rahbariyatida ozgarishlar qilish shart Haliyam kechmas Alisher Rustamovni klubga qaytarish kerak shu inson Rahbarligidagi Buxoroni oyinida fayz bor edi har bir uchrashuvda tribunada bosh joy qolmasdi
   
15 авг 22:26:15
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Ғузорнинг Шуртан жамоаси стадионининг чими юртимиздаги энг яхшилардан бири.
   
15 авг 21:52:37
Muhammadxon Mamatov
Муборак ва Ғузордеги стадионлар барибир бошқачада Машъал Шўртан чем Узб чемпионатини қиздирарди Машъал Шўртан қайтсине
   
15 авг 21:51:45
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
Биз хеч кимдан кам эмасмиз... деган экан биттаси!)))
   
15 авг 21:48:06
Руйхатдан утиш
ПРОЖЕКТОРИГА ЯРАША ЖАМОАЛАР))
-1   
16 авг 06:53:27
C-19
Прожектори бор клублар нимани қойиллатипти? Олди қочди мақола.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика