UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Шанхай СИПГ" - "Ухань Чжоэр". Асосий таркиблар маълум  0 13:58"Ман Сити" Тиаго учун курашга қўшилиши мумкин. "Ливерпуль" эса ҳали ҳам унга қизиқмоқда  0 13:39Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:22"Бенфика"нинг мавсумдаги барча голларини томоша қилинг  0 13:18Гасперини: "Елкамизга катта масъулият юкланган ва мухлисларимизни хафа қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 12:55"Бунёдкор" клуби Ғиёсов қайтганини, Абдураимов ва Муртозаев кетганини расман тасдиқлади   3 12:50Диёр Имомхўжаев: "Тарихда биринчи марта терма жамоа чемпионатга ён берса яхши бўларди"  12 12:47Тухель: "Аталанта" кўп гол урадиган ажойиб жамоа"  1 12:24Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда  5 12:08Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Тоттенхэм Хотспур"  9 11:43Карикатура: Улардан қай бири ЕЧЛни қўлга киритади?  12 11:34Вадим Абрамов: "Октябрь ва ноябрь ойларида ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз"  15 11:25Olamsport: Кутилмаган хабар: Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби ўзгарди, UFC 253 турнирида яна бир ажойиб жанг томоша қиламиз  0 11:17Румменигге: "Хави Мартинес "Бавария"дан кетишни хоҳламоқда"  0 11:08Breaking news. Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинлари 2021 йилга қолдирилди   21

Koronavirus Info. Шавкат Мирзиёев: "Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади" Янгиликлар

Koronavirus Info. Шавкат Мирзиёев: "Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади"

Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

«Коронавирусга қарши курашишдаги ўзига хос “жанг майдони”да тиббиёт ходимлари биринчи зарбани қабул қилмоқдалар.

Оддий ҳақиқатни тан олиш адолатдан бўлади. Касалларга ўз вақтида ёрдам берилса, улар шифо топади, касалхоналарни тарк этади. Лекин, охирги касал тузалмагунча тиббиёт ходимлари иш жойини тарк этолмайди.

Шу сабабли, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитар-эпидемиологик ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида қарорни имзоладим

Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, 100 тага ҳам етмайди, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади.

Чунки, коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиши керак.

Давлат томонидан кўрилаётган чоралар одамларимизнинг касалликни юқтириб олиш эҳтимолини имкон қадар чегаралаш, вирусли инфекциянинг тарқалишини жиловлашга қаратилган.

Тиббиёт қанчалик ривожланган бўлмасин, давлат бунга қанча-қанча маблағ ажратмасин, одамларимиз шифокорлар тавсиясига амал қилмаса, тартиб-интизомли бўлиб, карантин қоидаларига риоя этмаса, барча кўрилаётган чораларимиз, пандемияга қарши курашиш учун сафарбар қилинган юз минглаб фидойи инсонларнинг меҳнати беҳуда кетиши мумкин. Ишончим комил, оиласи, фарзандлари, эл-юрти тинчлиги, соғлиғини ҳамма нарсадан устун қўядиган донишманд халқимиз бундай ҳолатга тушиб қолишни ҳеч қачон истамайди.

Коронавирус пандемияси бутун инсоният учун Яратганнинг берган бир синовидир. Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда, уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, енгамиз!», — Шавкат Мирзиёев.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Koronavirus Info. Нима учун тиббиёт муассасаларида телефон воситалари олиб қўйилмоқда?

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг