UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-19 термаси иорданиялик тенгқурларига қарши дастлабки учрашувни ўтказди  4 22:21Самвел Бабаян: "Қимматли очколарни бой бердик"  16 22:20АПЛ. "Арсенал" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди  21 22:09Андрей Шипилов: "Мураббийлар штаби фаолиятини меваси шундай ўйинда кўрингани жуда ёқимли"  1 21:53Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" қолган 7та ўйинда 21 очко олмоқчи"  51 21:45Перес: "Реал" ўйинчилари ҳурмат-эҳтиромга сазовор"  2 21:26Шота Арвеладзе: "Ўтган йили Наманган вилояти ҳокими майдонни яхшилашга ваъда берганди, энди "Навбаҳор" шундай ажойиб майдонда ўйнамоқда"  56 21:20Костас Манолас: "Наполи"да мураккаб тақвим. Ҳар ўйинда ғалаба учун курашамиз"  0 21:09Қалби нурга тўла инсон  17 21:00ЛаЛиганинг кечаги ўйинларига аталган карикатура  7 20:35Кейлор Навас: "Реал"да ажойиб йиллар ўтказдим"  5 20:29АПЛ. "Борнмут" - "Эвертон" 3:1  0 20:23Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" Наманганда ғалаба қозонди  211 20:22Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" ўз уйида "Металлург" билан дуранг ўйнади  27 20:10Карикатура: "Челси" ёшлари — Англиянинг бўлажак юлдузлари  8

Копа Америкада нега мухлис кам? Янгиликлар

Копа Америкада нега мухлис кам?

Теглар :  Копа Америка
Копа Американинг биринчи тур учрашувлари якунига етиб, иккинчи тур баҳслари бошланди.

Баъзи жамоалар сифатли ўйин билан хурсанд қилишди, деярли ҳар бир баҳсда шедевр голлар урилди, хатто қизиқарли воқеалар ҳам рўй берди. Бироқ стадионларда мухлислар камлиги ва ишқибозларнинг овози чиқмаётгани ҳаммасини зерикарли турнирга айлантиряпти.


Тўғри, ушбу мусобақа ўйинларига чиқарилган чипталар нархи қиммат, аммо мухлислар камлигига бошқа сабаблар ҳам бор. Бу қанчалик ғалати эшитилмасин, бироқ Америка Кубоги на бразилияликларда ва на бошқа мамлакат вакилларида катта қизиқиш уйғотмаяпти.


Бразилияликлардан бошлаймиз. Кўпчиликнинг фикрича, Бразилия аҳолиси футбол "жиннилари" ва уни ҳар куни кўришга тайёр, аммо аслида бундай эмас. Бразилияликлар футбол ўйнашни яхши кўришади, қайсидир клубни қўллаб-қувватлашади, уларнинг ҳар бири ўзини терма жамоанинг мухлиси деб ҳисоблайди. Лекин бу уларнинг ҳаммаси стадионга боради дегани эмас. Маҳаллий чемпионат ўйинларига ўртача 20 минг мухлис ташриф буюради (ареналар 44%га тўлади) ва айни дамдаги Копада ҳам натижа шундай.

Кўпчилик каби бразилияликларни машҳур номлар қизиқтиради. Бразилия лигасида чемпионлик учун курашаётган икки жамоа учрашуви 10-15 минг мухлис йиғиши мумкин. Аммо уч кун ўтиб бу жамоаларнинг бири дерби ёки Либертадорес кубогининг плей-оффида иштирок этса, ушбу баҳс ангшлаш бўлади ва чипталар қиммат бўлишига қарамай стадион ишқибозлар билан тўлади.


ЖЧ-2014га назар ташлайлик, бу турнир вақтида чипталар ҳозиргидан бир неча баравар қиммат эди, шунга қарамай ҳар бир учрашувга ўртача 55 минг ишқибоз ташриф буюрган. Чунки бразилияликлар бошқа одамлар каби жаҳон чемпионатига бошқача қарашади, бу сайёрамиздаги энг муҳим турнир, лекин Копа Америка ҳақида бундай деб бўлмайди.


Реклама ҳам бунда катта рол ўйнайди. ФИФАнинг рекламага ажратадиган бюджетини КОНМЕБОЛники билан солиштириш мумкин эмас. Жаҳон чемпионати билан ҳаммаси тушунарли, аммо хатто Конфедерациялар Кубоги (ЖЧ репетицияси) ўйинлари 50 мингдан ортиқ мухлисларни йиға олган! Такрорлаймиз, жамоалар машҳурлиги катта рол ўйнайди, бразилияликларга Испания ҳамда Италия ўйинини кузатиш мароқли. Уларга қўшни қитъадагиларни муҳокама қилиш қизиқ эмас.

Четдан келган мухлисларга тўхталамиз. Россияга ўнг минглаб жанубий америкаликлар келганини яхши эслаймиз ва шу жойда мантиқли савол пайдо бўлади: Нега улар ёр юзининг нариги четидаги мусобақага кўпчилик бўлиб боришадию, ўз қитъасидаги турнирда бундай байрам қилишмайди? Гап шундаки, ЖЧга борган кўплаб жанубий америкаликлар яхши пул топишади ва Европа ҳамда АҚШда истиқомат қилишади. Копа Америка уларга қизиқ эмас.


Жанубий Америкалик мухлислар борасида гапирадиган бўлсак, бу ерда ўзгача ньюанслар бор. Улар учун ҳам ЖЧ ҳаммасидан устун. Агар кимдир ўтган йили Россияга борган бўлса, Бразилиядаги турнирга йўл олмаган. Ғалати бўлиши мумкин, аммо ҳақиқатдан ҳам уларга ЖЧ билан солиштирганда Копа Америка қизиқ эмас. Турнир сўнгги йилларда ҳар тўрт йилда, деярли ҳар икки йилда ўтмоқда ва бу ҳам мухлислар ташрифига ўз таъсирини ўтказмоқда. Колумбия ва аргентиналиклар нега Бразилияга боришсин, ахир кейинги йил бу турнир уларнинг майдонларида ўтади. Бундан ташқари яна бир қизиқ сабаб, жанубий америкаликлар бу қитъадаги жамоаларининг ўйинидан зерикишган. Чунки ЖЧ саралашида 10та жамоа 2та даврада ўзаро баҳслар ўтказишади.


Плей-оффда мухлислар оқими кўпаяди, натижада ҳар бир баҳсга ўртача 25 минг ишқибоз ташриф буюради. Сўнгги Копа Америкаларда шундай натижа кузатилган.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+1   
20 июн 00:27:51
Nodir S
Golaso фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fudbool birinchi darajali sport turimas shung uchun muxlis kam Amerka qiytasida.
1-darajali sport turi nmekan unda
+1   
19 июн 22:13:04
www
vaqtiyam teskaride kop davlatlaga
   
14 сен 23:54:30
Golaso
Nodir S фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1-darajali sport turi nmekan unda
Amerikada 1darajali sport Regbi bilmasez bilvoling
   
20 июн 15:25:27
Lokomotiv PFK UZBEKISTAN ( TASHKENT )
Janubiy Amerika termalari bir biri bilan o'ynayverib ochig'i zerikishgan shundan bo'lsa Kerak muhlislar tashrifi Kam. Shuning uchun bo'lsa Kerak balkim Mehmon termalar chaqirishgan (Yaponiya Qatar) sal bolsayam turnir qiziqarli bo'lsin Deb.
   
19 июн 23:04:19
andi
Intriga yo'q Futbol faqat yevropada
   
19 июн 22:45:13
Elyor Ziyo
Taqachi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кайси уйинда кам булди???хаммасида купу
Битта мисол:

Япония/0-4/Чили
   
19 июн 22:28:49
Nodir S
www фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
vaqtiyam teskaride kop davlatlaga
Vaqtti nma aloqasi bor muxlislaga
-1   
20 июн 00:26:05
Vvffjju Gjhgkkk
Chempionat deyiwga ham arzimediku kopa amerikani
-2   
19 июн 22:42:31
Taqachi
Кайси уйинда кам булди???хаммасида купу
-2   
19 июн 22:34:21
Golaso
Fudbool birinchi darajali sport turimas shung uchun muxlis kam Amerka qiytasida.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг