UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  3 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  3 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  11 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  2 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  2 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  2 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  9 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  5 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  1

Конференциялар лигаси. "Рома" биринчи турни йирик ғалаба билан бошлади, Шомуродов 2 та голга ассистентлик қилди Янгиликлар

Конференциялар лигаси. "Рома" биринчи турни йирик ғалаба билан бошлади, Шомуродов 2 та голга ассистентлик қилди

Конференциялар лигаси "C" гуруҳи 1-туридан ўрин олган "Рома" – ЦСКА (София) учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

"Рома" (Италия) – "ЦСКА" София (Болгария) 5:1 

«Стадио Олимпико»

Голлар: Пеллегрини 25', 62', Эль-Шаарави 38', Манчини 82', Абрахам 84  – Кэри 10'

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Ибаньес, 46), Смоллинг, Манчини, Калафьори (Кумбулла, 77), Пеллегрини (Абрахам, 75), Вильяр (Верету, 57), Диавара (Кристанте, 57), Эль-Шаарави, Шомуродов, Карлес Перес.

ЦСКА София – Бузатто, Турицов (Дончев, 74), Матей, Лам, Галабов, Мазику, Кэри, Йомов (Баи, 67), Мухар, Вилдсхут, Крастев (Ахмедов, 88).

Огоҳлантиришлар: Вилдсхут (67), Лам (90).

Четлатиш: Вилдсхут  (80).

Баҳс якунланди! Ажойиб ўйин – қойилмақом ғалаба! Шомуродов ТОП! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Лам сариқ карточка олди. 

88. ЦСКАда ўзгариш: Крастев ўрнига Ахмедов тушди.

87. ЦСКА навбатдаги "корнер"дан фойдалана олмади.

85. Зарба!  Карло Мухарнинг кучли зарбасини Патрисиу қайтарди. Кейин эса Ибаньес тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

84. ГООООООООООООООООЛ!  Шомуродовдан иккинчи ассист!  У Абрахамни олдинга бошлади. Англиялик ҳужумчи эса дарвозани ишғол этди – 5:1! 

83. Зарбаааааа!  Шомуродовнинг зарбаси дарвозаси сап устунга тегди! Еҳ, омад келмаса ҳам қийин. 

82. ГООООООООООООООООЛ!  Ҳисоб йириклашди! Смоллингнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Манчини эга чиқди ва бўш қолган дарвозага тўп киритди – 4:1!

81. Элдор Шомуродов катта тезликда олдинга борди ва зарба берди. Зарба йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

80. Вилдсхут қарши ҳужумга қочиб кетаётган Карлес Пересни йиқитди ва иккинчи сариқни олиб, майдондан четлатилди. 

79. Жамоалар 4 тадан бурчак тўпига эга бўлишди. ЦСКАнинг ҳозирги бурчак зарбаси самара келтирмади.  

77. "Рома"да алмаштириш: Калафьори ўрнига Кумбулла тушди. 

75. "Рома"да ўзгариш: Пеллегрини ўрнига Абрахам майдонга тушди.

74. ЦСКАда ўзгариш: Турицов ўрнига Дончев тушди.

73. Тэмми Абррахам майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. 

71. Вилдсхут чап қанотда қулай позицияга чиқиб борди, унга пас беришди, аммо тўп ноаниқ кўриниш олди, "Рома" фойдасига "аут".

69. Элдор Шомуродов тўпни қабул қилиб олиб, қайтариб узатишда хато қилди.

67. ЦСКАда ўзгариш: Йомов ўрнига Баи ўйинга қўшилди.  

67. Вилдсхут қўполлиги учун сариқ карточка олди. 

65. Лам майдон марказида қоидани бузди. У Кристантенинг футболкасидан тортди.

63. "Рома"нинг 2-бўлимдаги иккинчи қарши ҳужуми 3-голни келтирди.

62. ГООООООООООООООООООООООЛ! Кальафорини жарима майдони ичига кириб бориб, Пеллегринини қулай пас билан таъминлади, жамоа сардори эса ўз дублини расмийлаштирди – 3:1! 

61. Пеллегрини марказ томон ҳаволатиб пас узатди, бироқ тўпга Буззато эга чиқди. 

59. Эль-Шаарави тўпни қўли билан ўйнади. Бу ҳакамга яққол кўриниб қолди. 

57. "Рома"да 2 та алмаштириш: Диавара ўрнига Кристанте, Вильяр ўрнига Верету ўйинни давом эттиради.

55. Зарба! Меҳмонлар футболчисининг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

53. Чап қанотда Мазику фаол. Унинг марказ томон амалга оширган навбатдаги узатмасига шериклари эга чиқа олишмади.

51. Томас Лам ЦСКАнинг ҳужумини зарба билан тугатди. Тўп чап устун олдидан ўтиб кетди.

50. Иван Турицов "Рома"нинг ҳужумини тўхтатди, у қанотдан олдинга интилган Калафьоридан тўпни айирди. 

48. Эль-Шаарави марказдаги Шомуродовга пас берди, у тўпни ўзига бўйсундиришда қийинчиликка дуч келди. 

47. Меҳмонлар позицион ҳужум уюуштиришмоқда.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. "Рома"да ўзгариш: Карсдорп ўрнига Ибаньес туширилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:1. Танаффус! 

45+2. Темп бир оз тушди. Жамоалар қайсидир маънода танаффусни кутишяпти.

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

44. Эль-Шааравининг Шомуродов томон паси муваффақиятсизроқ чиқди.

43. Меҳмонлар ҳимояда "ётиш"дан наф йўқлигини тушунишди.

41. "Бўрилар" мақсадларига эришишмоқда. Бунда албатта, Элдор Шомурдовнинг салмоқли ҳиссаси бор, иккинчи голда унинг фаоллиги катта аҳамият касб этди.

38. ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Шомуродовнинг пасидан сўнг Эль-Шаарави римликларнинг иккинчи голини урди – 2:1!  

36. Крастевга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилди.

35. Зарбаааа!  Карлес Переснинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди. 

33. "Рома"да "корнер". Смоллинг ҳаводаги курашни ютиб чиқди, аммо бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

31. Карло Мухар ўз жарима майдони яқинида қоидани бузди. Стефан Эль-Шаарави жабрланди.

27. ЦСКА ҳимоячилари ҳимоя марказида Пеллегринини ёлғиз қолдириб, адашишди. Маҳоратли футболчи уларни жазолади.

25. ГОООООООООООООООООООООЛ!  "Рома" сардори Пеллегрини айланма зарбаси орқали мувозанатни тиклади – 1:1! 

25. Зарба!  Вилдсхут кутилмаганда узоқдан зарба бериб, Патрисиунинг хушёрлигини синаб кўрди. 

23. Ууух! Пеллегрининг узатмасига Смоллинг улгурмай қолди. Тўп "аут"га йўл олди. 

22. Зарба!  Карлес Переснинг олисдан йўллаган зарбасидан кейин тўп "рикошет" орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

20. "Бўрилар" секин-аста ўзларига кела бошлашди. Рақиб ҳимояланишга киришди.

18. Зарбаааа!  Элдор Шомуродов ҳимоячини ортда қолдириб, деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб борди. Унинг зарбасини Бузатто қайтарди.

16. ЦСКА кутилганидан-да кучли ўйин намойиш қилмоқда. Жуда тартибли ва ҳужумкор. Қойил! 

14. Шомуродов рақиб жарима майдони томонда тўпни қабул қилиб олди, бироқ орқага пас беришга мажбур бўлди.

13. Галабов тўпни Матейга узатди. Меҳмонлар шошилишмаяпти ва мезбонлар прессингга ўтишини кутишмоқда.

12. Хавфли вазият! Эль-Шаарави ҳаводаги курашда ғолиб чиқиб, бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

10. ГОООООООООООООООООООООЛ! Кэри кучли зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди – 0:1! 

7. Манчини Шомуродов томон узатмани амалга оширди, ҳамюртимиз катта тезликда югурган бўлса-да, тўпга улгурмади.

6. Ҳозирча ЦСКА анча фаол ўйин кўрсатмоқда. Улар ҳимояда ётишни эмас, ҳужумда фаоллик намойиш қилишга уринишмоқда.

4. Зарба! Томас Лам яхши пас қабул қилиб олди ва дарҳол зарба йўллади, ноаниқ.

4. Рикардо Калафьори тўпни олиб қўйиш чоғида жуда қўпол ўйнади.

1. Ўйин бошланди! 

"Олимпико" баҳсни қабул қилишга тайёр!

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

 - Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари!  Бугун Элдор Шомуродов тўп тепадиган Римнинг "Рома" клуби ўз майдонида Софиянинг ЦСКА клубини қабул қилади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика