UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  9 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  55

Клопп: "Гранд клубларнинг амалга ошираётган трансферларидан ҳайратланмайман" Янгиликлар

Клопп: "Гранд клубларнинг амалга ошираётган трансферларидан ҳайратланмайман"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп рақобатчи клубларнинг йирик харидлари ҳақида фикр билдирди.

"Мен бу клубларнинг бундай пул сарфлаганига ҳайрон бўлмайман, чунки бу улар пандемия даврида молиявий қийинчиликларга деярли учрамади.

Биламан, улар трансферларга пул сарфлаш йўлини топишади. Биз ўз ҳолатимиздан хабардормиз. Айтиш керакки, "Челси", "Ман Сити" ва ПСЖ клубларнинг шароитини ҳаммамиз биламиз. Бизнинг ўз ҳаётимиз бор. Биз учун ажратилган пулнигина сарфлашга мажбурмиз. Бу доимий амалга оширадиган йўлимиз ҳисобланади.

Бу йил Конатени сотиб олдик, чунки ўтган мавсумдан кейин биз бу позицияда таваккал қилмаслигимиз аниқ бўлди. Биздаги вазият шунақа.

Ҳеч қачон "Челси", "Сити" ёки "Юнайтед"нинг молиявий имкониятидан ҳайратлаймайман. Ушбу мамлакатда етарлича яшадим ва билдимки, улар ҳар доим бундай нарсаларга ечим топишади. Бизнинг услуб эса таркибни сақлаб қолиш ҳисобланади.

Биз шунчаки исталган футболчиларни сотиб олиб, улар билан шартнома имзолай олмаймиз. Бу ҳақда аллақачон айтганман, ўзимизни бошқа клублар билан солиштира олмаймиз. Шубҳасиз, улар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ, лекин бизда чеклов мавжуд. Аммо сўнгги икки йил ичида имкониятимиз чекланган бўлса ҳам, катта ютуқларга эришдик ва буни яна такрорлашга уриниб кўрамиз", — дейди германиялик мураббий.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика