UZ

Кеча Хоразмда мухлислар жунбушга келишди Янгиликлар

Кеча Хоразмда мухлислар жунбушга келишди

Кеча А ПРО-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда "Машъал" 4:3 ҳисобида ғалабага эришди. Хоразмлик мухбиримизнинг маълум қилишича баҳс якунлангач стадионга келган мухлислар жунбушга келишди. Улар майдонга турли буюмлар отишди. "Машъал" футболчилари ва ҳакамлар томонига нарсалар отилди. Хаттоки кийим алмаштириш хонасигача кириб келган мухлислар ҳакамга қўл кўтаришга уринишди.

Маълумот учун, учрашувни Исҳоқ Ибрагимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди. Ҳозирча ПФЛ бу борада ҳеч қандай баёнот билан чиққани йўқ.


ХОРАЗМ – МАШЪАЛ 3:4
Урганч. “Ёшлик” спорт мажмуаси.
Ҳакамлар
: И. Ибрагимов, Б. Канназаров, Д. Искандеров, Д. Жуманиёзов
Назоратчи: М. Исмоилов.
Комиссар: Д. Имомхўжаев.
Голлар: Мирас Карлибаев, 4 (1:0). Маъруф Жумаев, 35 (1:1). Сарварбек Жуманиёзов, 51 (2:1). Аҳроржон Иноятов, 60 (2:2). Сирожиддин Қўзиев, 72 (2:3 пенальти). Маъруф Жумаев, 79 (2:4). Жасур Отажонов, 90+2 (3:4).
“Хоразм”: Ғайратжон Ўдаев, Жасур Отажонов, Равшанбек Султонов, Тимур Бекчанов (Темур Машарипов, 68), Сурож Рўзметов (Лазиз Убайдуллаев, 80), Сарварбек Жуманиёзов, Миржалол Қурбонов, Дадахон Юсупов (Эрбол Сейтназаров, 89), Рафиқбек Каримов, Мирас Карлибаев, Ойбек Нурбаев.
“Машъал”: Достонбек Тўхтабоев, Зафарбек Акромов, Турсунмурод Ҳамдамов (Аҳроржон Иноятов, 54), Муҳаммадали Алиқулов, Ойбек Жўраев (Муҳриддин Шамсиддинов, 56), Маъруф Жумаев (Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 83), Сирожиддин Қўзиев, Шокир Йўлдошев (Баҳодир Муртазоев, 46), Самандар Шукуруллаев, Элбек Отақулов, Жаҳонгир Қурбонбоев.
Огоҳлантиришлар: Сарварбек Жуманиёзов (82), Равшанбек Султонов (85) – Зафарбек Акромов (13).

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг