UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  0 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  3 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  37 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1

Карантинга ёрдам. "Локомотив" ПФК хайрли ишга қўл урди Янгиликлар

Карантинга ёрдам. "Локомотив" ПФК хайрли ишга қўл урди

Шу кунларда коронавирус ваҳимаси ҳеч бир давлатни четлаб ўтмаяпти.

Юртимизда 16 мартдан карантин эълон қилингани ҳамда барча спорт тадбирлари тўхтатилганидан хабарингиз бор. Буларнинг барчаси дунё жамоатчилиги диққат-марказида бўлиб турган коронавирусга қарши самарали курашиш йўлида қилинмоқда. 

Ўзбекистоннинг кетма-кет уч карра чемпиони "Локомотив" футболчилари ва мураббийлар штаби шундай синовли кунларда халқимиз дардига малҳам бўлиш мақсадида хайрли ишга қўл ўришди ва ўз маошларининг маълум қисмини карантинда қолаётган аҳоли соғлиғи учун ажратишга қарор қилишди. 

Жамоамиз аъзоларидан йиғилган пулларга қўшимча тиббий ниқоблар, тиббий қўлқоплар ва бошқа керакли нарсалар харид қилинади. "Локомотив" ПФК Ўзбекистон аҳолисини шу кунларда қийнаётган глобал муаммога бефарқ қараб турмайди ва юртимиздан коронавирус тезроқ даф бўлиши учун қўлдан келганча ўз ҳиссасини қўшади. 

Шу ўринда Суперлиганинг бошқа клубларини ҳам #karantingayordam хэштеги орқали ўзига хос акцияга чорлаб қоламиз. Зеро бу касаллик фақат коронавирусга чалинганлар муаммоси эмас, балки ҳаммамиз учун долзарб масаладир. 

Умид қиламизки, ҳали қувончли кунлар олдинда. Коронавирусни йўқотиш фақат Давлат зиммасидаги иш бўлиб қолмасдан бунга қарши ҳар бир фуқаро кураш олиб бориши лозим. Бунинг учун сиздан талаб қилинадигани уйда қолиш ва саломатлик гигиенасига амал қилишдир. 

Кўчага чиқманг, уйда қолинг ва шу орқали коронавирус барҳам топишида ўз ҳиссангизни қўшинг. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика