UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Спартак" "Тулуза" ва Кот-д'Ивуар терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Сангарега қизиқмоқда  0 13:13"Спартак" "Лестер"да ўйнаётган Португалия терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  4 12:50ПСЖ Тиаго Алькантара учун курашга қўшилди  1 12:27Малком Испанияга қайтиши мумкин  3 12:07Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:00Бугун "Спартак" Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилади  22 11:33Роналду "Ювентус" - "Локо" ўйинидан сўнг ПСЖга ўтишни хоҳлашини айтган  10 11:23Шукурали Пўлатов "Турон" машғулотларига қўшилди  8 11:07"Челси" Регилон учун курашмоқчи  4 10:44Феликс "Лейпциг" билан бўладиган ўйинга қадар қайтадими?  3 10:35Кокорин "Спартак" сафида машғулот ўтказди  3 10:20"Реал" Бэйлни сотсагина янги ўйинчиларни харид қилади  9 10:14"Остон Ўрунов учун Бундеслига клуби 5 миллион евро таклиф қилмоқда"  46 10:06Olamsport: Маҳмуд Мурадов 8 кг вазн ташлаши керак, қозоғистонлик мураббий ўзбек боксчилари билан рақобат ҳақида  0 09:41Андрей Канчельскис: “Алишер Усмонов билан танишман, лекин Наманганга келишимга унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ”  28

Карантиндаги инсайд хабар: Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийи Суперлига клублари таклифларини кўриб чиқишга тайёр Янгиликлар

Карантиндаги инсайд хабар: Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийи Суперлига клублари таклифларини кўриб чиқишга тайёр

Ўзбекистон миллий жамоасида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаётган Денис Иванков тез орада Суперлига клубларида пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд.

Айни пайтда бутун дунёда коронавирус туфайли спорт ўйинлари, хусусан футбол чемпионатлари тўхтатилган. Ўзбекистон миллий жамоаси иштирокидаги йиғин ва ўйинлар ҳам номаълум муддатга ортга сурилди. Терма жамоада фаолият кўрсатаётган Денис Иванков эса айни дамда кўп вақтини бўш ўтказмоқда ва маълумотларга кўра, мутахассис келажакда Суперлига клубларидан бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Мазкур масала бўйича Денис Иванковга мурожаат қилдик ва бу хабарни мутахассиснинг ўзи ҳам тасдиқлади. Демак тез орада Денис Иванков Суперлига жамоаларида фаолият бошлаши мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаётган тажрибали мутахассис "Машъал" ва "Насаф"да ҳам фаолият юритганидан хабарингиз бор.

Денис Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов, Умиджон Эргашев ва Абдувоҳид Неъматов каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Ўтган мавсумлар давомида устоз ва шогирд Қаршида ҳам бирга ишлашга муваффақ бўлди. Айни пайтда Иванковнинг ҳамма шогирдлари барча ёшдаги ҳамда миллий терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Маълумот ўрнида:

Исм шарифи: Денис Иванков Александрович

Туғилган санаси: 1972 йил, 17 июнь.

Футболчилик фаолияти: "Аралводстворец" (1990), "Сохибкор" (1990), "Чирчиқ" (1991), "Пахтакор" (1992, 1994-1995), "Нурафшон" (1992-1993), "Нефтчи" (1995)

Мураббийлик фаолияти: "Машъал", "Насаф", Ўзбекистон терма жамоаси

Ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони (2): (1992, 1995)

Мураббий сифатида ютуқлари

Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2015)

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (2013, 2014, 2015, 2016)

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2017)

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг