UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЖЧ-2022га келаси йил 1 апрель куни қуръа ташланади  0 00:01ЕЧЛ. Бугунги ўйинлардан онлайн ҳисоб  0 00:004 бўлим давом этган ва Калудеровичнинг голи "Насаф"ни финалга олиб чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 23:58ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Аталанта" 0:2 (матнли трансляция)  11 23:41ЕЧЛ. "Барселона" илк ғалабасини қўлга киритди  21 23:33"Кичкина камера". "Насаф" иккинчи бор ОФК кубоги финалида! Қаршидан эксклюзив кадрлар  7 23:26"Насаф"нинг ОФК Кубоги финалидаги рақиби - "Ал Муҳаррақ"  18 23:04ЕЧЛ. "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  23 22:45Дзюба ўзини шерга қиёслади  5 22:23Рўзиқул Бердиев: "Асосий мақсадимизга эришдик, хатоларга эса ўзимиз сабабчимиз"  30 22:13Нагельсманн "Бенфика"га қарши ўйинда иштирок этмайди  3 22:00"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Ташкил топганимизга 4 йил бўлди, биз Осиёга ўзимизни танита олдик"  12 21:27"Насаф" футболчилари финал йўлланмасини қандай нишонлашди? ФОТО  35 21:16ЕЧЛ. "Барселона" — "Динамо" ва "Зальцбург" — "Вольфсбург" ўйинларидаги асосий таркиблар маълум  19 21:00Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевда шартнома, «Бу хато ёки коррупция» ва бошқа хабарлар  0

"Карачик ва Тиловова хорижда ўйнай олади" — "Бунёдкор-Wоmen" вакили Янгиликлар

"Карачик ва Тиловова хорижда ўйнай олади" — "Бунёдкор-Wоmen" вакили

Тошкентнинг "Бунёдкор-W" жамоаси ярим ҳимоячиси Нозима Эргашева билан суҳбатлашдик.

Маълумот учун, 2001 йилда туғилган тажрибали футболчи Олий Лиганинг жорий мавсумида 9 бор рақиблари дарвозасига йўл топишга улгурган.

Нима учун айнан футбол?

— Эсимни танибманки, футболга қизиқаман. 6 ёшимга қадар кўчада болалар  билан тўп ўйнар эдим. Кейинроқ эса А.Р. Исмаиловичнинг шогирдлари сафига қўшилдим ва болалар билан машғулотларда қатнаша бошладим. Кейинчалик мураббий мени Олий Лигага тавсия қилдилар. Шу тариқа қизлар Олий Лигасига кириб келдим. 

Бу спорт турини танлаганингизга афсус қилган пайтларингиз бўлганми? (қандай вазиятларда?)

—  6 ёшимдан бошлаб ҳозиргача футбол ўйнайман. Лекин бутун ҳаётим давомида ҳали бундай ҳис бўлмаган. 

"Бунёдкор-W"даги шароитлар, машғулотлар ҳақида айтиб берсангиз, камчиликлар ҳақида ҳам.

—  Клубимизда барчаси яхши. Машғулот ўтказишмиз учун ҳамма шароит ва имкониятлар мавжуд. Машғулотларимиз қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтади. Ҳамма жамоаларнинг камчиликлари бўлади. Лекин шунга қарамай бизнинг жамоа Ўзбекистондаги энг зўрларидан.

Эркаклар футболида легионерларимиз сони ошмоқда. Сизда ҳам шундай ният борми?

— Албатта, бу ҳар бир футболчининг орзуси. Агар таклиф тушса, авваламбор, мураббий билан маслаҳатлашардим.

Бунинг учун ўз устингизда кўп ишлашингиз керак. Машғулотлардан кейин ҳам алоҳида шуғулланиб турасизми?

—  Ҳар бир футболчи ўзининг камчиликлари устида якка тартибда шуғулланади. Лекин буни ҳам мураббий назорат қилади.

Футболда мураббий жамоанинг ўйинига қанчалик таъсир ўтказади?

— Фикримча, 80 фоиз бўлса керак. Майдонда биз ўйнаймиз, муаббиймас. Лекин мураббийнинг кўрсатмалари асосида у ўргатган ҳаракатларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма эътибор мураббийнинг фикрига қаратилади. Майдондаги футболчи 20 фоиз вазиятлардагина ташаббусни ўз қўлига олади. 

Сиз билан ишлаган энг кучли мураббий ким?

—  Энг яхши деб Аҳмедов Равшан Исмаиловични кўрсатардим.

Агар танлаш имкониятингиз бўлганда қайси жамоада тўп сурардингиз?

— Ўзбекистондан фақат ўз жамоам “Бунёдкор-W”ни танлайман.

Катта мағлубиятлардан сўнг ўзингизни қандай чалғитасиз?

— Мағлубият мен учун қандайдир маънода мотивация бўлади. Кўп ҳолларда онамни далдаси ёрдам беради. 

Футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқасиз?

—  Волейболга қизиқаман ва ўйнаб тураман. Бўш вақтимнинг асосий қисмини китоб мутолааси билан ўтказаман. 

Ўзбекистондаги аёл футболчилар орасида хорижда ўйнай олиш даражасида деб кимларни айта оласиз?

—  Людмила Карачик (“Бунёдкор-W”) ва Лайло Тиловова ("Севинч").

Сизнинг спортдаги кумирингиз ким?

 —  Мен ҳеч кимга ҳавас қилмиман, шу қаторда ҳасад ҳам. Орзуга келадиган бўлсак, ҳар томонлама мукаммал бўлишни орзу қиламан.

Аёллар футболини ривожлантиришимиз учун нималар қилишимиз керак?

—  Энг муҳими спортчининг қизиқишини сўндирмасдан, аксинча унинг ривожланиши учун шароит яратиш керак. Уларга адолат билан ёндашиш керак. Спортчига етарлича эътибор қаратилса, ҳаммаси фақат яхши томонга ўзгаради.

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+1   
05 окт 02:22:25
Бабакулов.Ш.Н
Металлургда футболчи булиб танилгансанку.
Шунчалик хам буладими одам. Рахмат дейишга журьат килмабсан
   
09 окт 10:59:37
SUPERLIGA20
Бабакулов.Ш.Н фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Металлургда футболчи булиб танилгансанку. Шунчалик хам буладими одам. Рахмат дейишга журьат килмабсан
Чемпионлик билан табреклайман.
   
08 окт 21:28:54
SUPERLIGA20
Бабакулов.Ш.Н фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Металлургда футболчи булиб танилгансанку. Шунчалик хам буладими одам. Рахмат дейишга журьат килмабсан
Язшимисиз, Сугдиёнада яхши ишлибсиз чарчаманг, насб килса кубокни хам оламиз.
   
05 окт 10:06:26
HAVASKOR JURNALIST
Бабакулов.Ш.Н фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Металлургда футболчи булиб танилгансанку. Шунчалик хам буладими одам. Рахмат дейишга журьат килмабсан
So'g'diyonadagi aslida Metallurgda qolib ketgan ishlarizi qaytib davom ettirsangiz xursand bo'lardik!
   
05 окт 10:03:22
HAVASKOR JURNALIST
Бабакулов.Ш.Н фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Металлургда футболчи булиб танилгансанку. Шунчалик хам буладими одам. Рахмат дейишга журьат килмабсан
Sherali Boboqulov aka Metallurg-Womenga qayting iltimos!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика