UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн ишлаб топади  1 14:03"Реал" Беллингемдан Фернандесга ўтди  0 13:41Эшитдик-да! "Пахтакор" грузиялик легионер билан келишувга эришди  11 13:28"Милан" Ноа Окафорга кўз тикмоқда  1 13:07"Интер" Кессьени "Барса"дан тортиб олмоқчи  0 12:45Алиу Сиссе – Сенегалнинг суперқаҳрамони. 2002 йилги мўжизали жамоа сардори энди термани плей-оффга мураббий сифатида олиб чиқди  4 12:39"Бавария" Кейн трансфери устида ишлашда давом этади  0 12:18Бенземанинг машғулотларга қайтиш санаси маълум  0 11:58Неймар Камерунга қарши ўйинда майдонга туша оладими?  2 11:37Эрик тен Ҳаг Роналду ўрнига Гакпони истайди  0 11:20"Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттиради  1 11:08МЮ Рэшфордга узоқ муддатли шартнома таклиф қилади  1 10:50ЖЧ-2022. Гакпо ўзига хос натижани такрорлади  0 10:33Olamsport: Нодирбек Абдусатторов Накамурани мағлубиятга учратди, "Ҳумо" сардори лигада ҳафта хоккейчиси бўлди  0 10:20"Бавария"га Германия термаси қаҳрамони керак  3

Кантона футболни бутунлай тарк этади, агар... Янгиликлар

Кантона футболни бутунлай тарк этади, агар...

"Манчестер Юнайтед" уй учрашувларини ўтказадиган "Олд Траффорд" номини даромад учун ўзгартирса, Эрик Кантона футболдан абадий узоқлашишини айтди.

МЮ афсонавий ўйингоҳ номини худди "Бавария" ва "Арсенал" каби ўзгартириб, каттагина пул ишлаб олиш имконига эга бўлса-да, уни ўз ҳолича сақлаб келган. "Қизил иблислар" мухлислари клубнинг мана шундай анъаналарга содиқлиги туфайли ҳам яхши кўришади. 

Эрик Кантона агар "Манчестер Юнайтед" стадион номини ўзгартириб, бу орқали даромад қилишга қўл урса, жамоани қўллаб-қувватлашни бас қилиб, футбол билан абадий хайрлашишини билдирди.

Франциялик афсонавий футболчи "Арсенал" ва "Вест Хэм" клубларини шундай йўл тутиш орқали ўз руҳлари ва тарихини сотган, дея қоралади. "Тўпчилар" 2006 йилда стадион номини "Хайбери"дан "Эмирейтс"га ўзгартирган эди. "Вест Хэм" стадиони эса 2012 йилги Олимпиададан сўнг "Аптон Парк"дан "Олимпик Стэдиум"га алмаштирилганди. Манкунианлар атрофида ҳам "Олд Траффорд" номини ўзгартириш бўйича босимлар бўлган, бироқ клуб бу борада қатъий қолишни уддалаган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+1   
27 сен 19:33:44
Ergashobod1980
Amerikaliklarga qo'yib bersa, klub nomini ham o'zgartiradi
   
27 сен 19:19:31
Football Team
Shu Cantonani o'yini bn xarakteri yoqadi zarbalari zo'r edi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика