UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Барселона" Гризманнинг трансферини 1 июлда амалга ошириши мумкин  0 18:01Расман: "Милан" футболчиси клубдан кетди  2 18:00Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" 0:1, "Динамо" - "Яшнобод" 0:0  7 17:30Уругвай терма жамоаси бош мураббийи ақлбовар қилмас рекорд ўрнатди  8 17:01"Ливерпуль" 17 ёшли футболчи учун бўлаётган курашда етакчи  11 17:00А Сериянинг барча чет эллик хўжайинлари  3 16:43МДҲ Кубоги-2007. "Пахтакор" қандай қилиб чемпион бўлган эди?   29 16:28Роналду курорт ходимларига сифатли хизмат кўрсатиш учун 20 минг евро чойчақа қолдирди  20 15:55"Севилья" 2019/20 йилги мавсум учун ажойиб либосларни тақдим этди  8 15:32"Реал" футболчисига "Милан" ва "Байер" рақобатлашмоқда  5 15:26Olamsport: Олимпиада мезбони аниқланди, Валуев инкор этди ва бошқа хабарлар  0 15:05"Ювентус" Игуаиндан қутулмоқчи  2 15:00"Навбаҳор" Деян Журжевични таништирди  113 14:45Ўсмирлигидаёқ ота-онасига уй олиб берган, ҳозиргача 2 млн. доллар ишлаб топган ўзбекистонлик киберспортчи ҳақида  13 13:54ОАВ: Неймар "Барселона" билан 5 йиллик келишувга еришди  37

Канчельскис матбуот анжуманида "Андижон" футболчиларини раққосаларга тенглаштирди, ҳакамни эса умрбод футболдан четлатиш шартлигини айтди (тўлиқ) Янгиликлар

Канчельскис матбуот анжуманида "Андижон" футболчиларини раққосаларга тенглаштирди, ҳакамни эса умрбод футболдан четлатиш шартлигини айтди (тўлиқ)

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис "Андижон"га (1:1) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жуда кескин фикрларни билдирди.

"Яна рақибга 2 очко совға қилдик. Бугунги ҳакамликни шунчаки расво деб атайман. Тўп рақиб дарвозаси томон бораётганда қўлга тегмоқда, қандай қилиб бу вазиятни бошқача изоҳлаш мумкин? Одамларга инсоф борми ёки йўқ? Шарманда! Ҳеч қандай инсоф ёки виждон йўқ. Бундай ҳакамларни (Аҳрол Рисқуллаев - таҳририят) умрбод дисквалификация қилиб, футболга умуман яқинлаштирмаслик керак! Бу ҳалокат! Расвогарчиликдан бошқаси эмас! Нималар бўлмоқда? Тўп бошга тегса футболчи 5 дақиқа майдонга ётиб олишини қандай изоҳлаш мумкин? Тўп зарбидан ҳеч ким ўлиб қолмайди. Наҳотки футболчилар уялмайди? Англияда бу иш учун аллақачон футболчини йўқ қилишарди.

Бу футбол эмас, балки раққосалар майдонга чиққандек гап. Уят! Уялиш керак футболчилар, уялиши! Ўйинни тўхтатиб қўйишмоқда. Футбол ўйнаб бўлмаяпти. Менга айтингларчи, бугун тез тиббий ёрдам машинаси бировни шифохонага олиб кетдими? Кимдир жавоб бера оладими? "Андижон" футболчилари қизлардек майдонга ётиб олавериб вақтни ўлдирди. Уялиш керак! Уят!

Тўғри, дерби ҳар доим шундай қизғин ўтади. Лекин ўйинга тузукроқ ҳакам қўйиш керак! Нималар руй бермоқда?", - дея жуда кескин оҳангда ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Андрей Канчельскис. 

- "Навбаҳор" бугун раққосаларга қарши ўйнади демоқчимисиз? Унда "Навбаҳор" Тошкентда "Пахтакор"га қарши қандай ўйин вақтини чўзганди? Бунга нима дея оласиз?

- Тўп бошига теккан футболчи майдонда 2 дақиқа ётиб олишга ҳаққи йўқ! Сиз ўзингиз футбол ўйнаганмисиз? Сиз футбол нималигини билмайсиз. Англияда қандай футбол ўйнашади, кўринг. "Пахтакор" билан ўйинда бизнинг шифокор майдонга умуман чиққани йўқ. Нималар деяпсиз? "Андижон" жамоаси тиббиёт ходимлари бугун неча маротаба майдонга чиқишди? Беш маротаба югуриб чиқишди. Тўғри, сизлар учун натижа қониқарли бўлди, тушунаман. Бу энг муҳими. "Андижон" футболчилари қўли ёки оёғи синганда ҳам майли эди. Тўғри тушунардим. Лекин майдонга ётиб олиш учун чиқилмайди. Ишқибозлар кўрмайди деб ўйлайсизми? Стадионга ташриф буюрган наманганлик ишқибозлар шунчаки "Андижон" футболчиларига идиш отишдими? Агарда улар вақтни чўзиб майдонга ётиб олишмаганида, мухлислар ҳам идишларни отишмасди. Пенальти ҳам йўқ эди дерсиз балки? Агарда такрорий лавҳани кўрмаган бўлсангиз, унда мен сизга айтаман. Мен кўрдим, бу 100% пенальти. 

Яна нима ҳам дердим? Дерби ўз номига мос ўтди. Бундай баҳсларда кескинлик авж олади. Водий ўртасидаги қарама-қаршилик доим шундай юқори босим остида ўтади. Активимизда очко қўшиб олмаганимиздан афсусдаман. Ўйлашимча, ҳеч ким натижадан қониқмади. 


- Нима деб ўйлайсиз, "Навбаҳор" бугун рақиб "Андижон" кучига тўғри баҳо бермадими?

- Бу тўқнашув ўз номи билан дерби. Рақиб кучига етарлича баҳо берилмаган дейиш ноўрин. Бундай ўйинларга футболчиларни ортиқча тайёрлашга ҳам ҳожат йўқ. Мен ўзимдан биламан. Фаолиятим давомида бир қанча дербиларда ўйнаганман. Дерби сифатида бугунги ўйин ёмон ўтмади. Эҳтирослар, ҳиссиётлар жўнбушга келган. Яна ўша ҳакамлик мавзуси. Очиғини айтаман, ўтган 10 тур давомида ҳали бирорта ҳакам бизга ёрдам берганини кўрмадим. Негадир "Навбаҳор"га қарши аниқ бир кураш кечаётгандек. Негалигини эса билмайман. 


- "Навбаҳор"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Нима сизни қониқтирмаяпти?

- Мен аввалги матбуот анжуманларида ҳам таъкидлаганимдек, жамоамизда "Навбаҳор" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор. Буни инкор этмайман. Тўғрисини айтаман, шундай футболчилар мавжуд. Эски раҳбарият бизга керакли футболчиларни олиб келишни ваъда бериб, якунда буни амалга оширишмаганди. Нима учунлигини эса билмадим. Бу ҳақида аввалги раҳбариятга мурожаат қилиш тўғрироқ бўлади. Таркибда 1-2 нафар менга ёқмайдиган футболчилар борлигини рад этмайман, аммо улар кимлигини айтмоқчи эмасман. Нима ҳам қилардим? Ёзги трансфер ойнасини кутамиз. Мен нега бизга қарши бундай ҳакамлик давом этаётганини тушунмаяпман. Шу мени кўпроқ ўйлантирмоқда. Биринчи даврани қолган ўйинларида ишлаб, максимал очко тўплаш лозим. Қолган ишларни эса кейинроқ ҳал қиламиз. Дуранг кўпайиб кетди. Охирги вақтларда кўп гол ўтказяпмиз. Ютиш учун эса аввало кам гол қўйвориш лозим. Бугун Остон Ўрунов жуда ёмон ўйнади. Терма жамоадан чақирув олган футболчининг бундай ҳаракати тушунарсиз. Ғуломов ҳам керакли даражада ўйнолмади. Қизиғи, уни ҳам Олимпия терма жамоасига чақиришди ва бугун ўйини ўхшамади. Яна қайтараман, Ўруновнинг бугунги ўйинини изоҳлаш мушкул. Балки терма жамоага бориб келиб ўзгариб қолар. Миллий терма жамоада ким нима қилишини, вазиятни кўриб, балки ўзгарар. Футболчи футболни ўзи учун эмас, жамоа фойдасига ўйнаши лозим. Футбол жамоавий спорт тури. Индивидуал ҳаракатларни эса ўз вақтида ишлатган маъқул. Остон жамоа учун ўйнашни ўрганиши зарур.

Навбаҳор

Азиз Ибрагимов - 77'

Суперлига. 10-тур

25/05/2019, 18:50

1
:
1
Тугади

Андижон

Рўзимбой Аҳмедов - 18'

45'
90'
77'  Азиз Ибрагимов
18'  Рўзимбой Аҳмедов
18'  Ойбек Қиличев

Рейтинг: +107   

Фикрлар

+63   
25 май 22:39:56
Tiago Bazerra
Mana nima uchun kerak xorijiy murabiy shartta sharta gapiradi
+47   
25 май 22:40:17
Баха Т
Хакатан олдин арабларни ёмонлардик хозир узимизда шунака паст футболчилар купайган. (Динамо ) фанати
+44   
25 май 22:41:26
Islom Jurayev
Rost gapni gapirsa ermak qiladi xammasi lekin aslida yigishtirib quyaverish kere bunaqa soxta chempionatni
+37   
25 май 22:45:16
Mr Bankir
Уже буниям жонига тегибди водопровод лига
+34   
26 май 01:10:10
Max Axe
Канчелскисни фикри узи учун тугридур уйинни биз хам стадионга бориб курдик наоборот хакам купрок Навбахор фойдасига хуштак чалди аслида,уйинчи йикилди хуштак штраф камида 30 марта жарима майдончаси атрофида штраф тепишди Навбахор уйинчилари гол ура олмаса нима айб Андижондами факат холис фикрлайлик,Канчелскис эса огзига караб гапирсин узи вапшета мураббий сифатида хеч нимага эришмаган жирраки мураббий холос........
+30   
25 май 22:50:18
Маруф Абдуллаев
Канчельскис тугри гапирибдилекин хакам кул бн уйнаган уйинчини е курмади еки куришни хохламади кани курамиз хакамлар кумитаси кандай карор чикаради агар бирон пойтахт жамоаси булганда навбахор урнида балки хакам курарди бу мани фикрим агар кумита тугри бахоламаса кайтиб бирон бир узбекистон жамоаларига мухлислик килмайман факатяхшиси ливерпульдан бошка жамоага мухлислик килмайман . Андижон мухлислари узр ман хакикат тарафдориман лекин андижон хам зур уйнади .пахтакор бн уйинда андижонни хакам 11 м куйиб синдириб берди ушанда хам андижонга мухлислик килувдим
+29   
25 май 23:57:17
Абдурахман Абдувалиев
Наманганда майдонга буюм отилган эпизотларни яхшилаб, ўрганилса хакам қаерда хатто қилганини топиб олишади, Наманганда VAR тизимини хам кераги йуқ, аслида.Буни мутахасислар тан олишни хохлашмайди.Бугун хам ўйини охирги дақиқаларда ўйин тизгинини қўлдан чиқарворди, шу хатолари учун, майдондан итдан баттар қилиб кузатиб қўйишди мухлислар, негадир Равшан Эрматов бошқарган ўйинларда бунақа бўлмайди, демак Эрматов ўйинни юқори савияда бошқарса керак
+29   
25 май 22:48:57
Navbahor.NamCity
Andijonlik muxlisla Shunchaki Respect... Yaxshi yetib olina Andijonga.
Navbaxorga omad yetishmadi Andijon darvozaboni bugun avjiga chiqdi kamida 3ta toza golni olib chiqdi...Shubxasiz tur darvozaboni Anjan darvozaboni boldi.
Paxtakorni sayt muxlislari bu yerda xalol komanda muxlislari fikr bildirmoqda sila ertaga yozasila. Al Axli korsatib quydi milliy chempionatda xakamlarsiz hech kim emas ekanligilani.
Navbaxor chempionatni yigiwtirib kubokga qiziqiw kerak Soxta chempion boliwi aniq
+25   
25 май 22:54:26
Shunchaki bu futbool
Man navbahorni muhlisi emasman lekin wuni tan olib gapiriwim keraki navbahorni qilayotgan o'yni tomowabinroq murabbiy wunchaki chiroyli futbol ko'rsatmoqchi hammaiz bilamiz sudyalarning ahvolini
Wunga hammamiz bir yoqadan bow chiqarib PETITSIYA qilaylik toki profisional sudyalar supper liga o'yinlarini bowqarsin wunda ikki taraf o'rtasida uruw keb chiqmiydi
+23   
25 май 23:02:57
geniy Geenrih
Кончелскийдан яна битта пиар.Рақс тушишни билмайдиган раққосга моякларихам халақит қилади.
+23   
25 май 22:38:16
Naka
Zor fikrlar. Olga xalol klublar va olga Navbaxor
+22   
26 май 00:17:07
BoburIskandarov
Навбохор мухлислари шунаканги ишонувчан хам буласизларми
Кончелский судяни бохона киса лакка тушдийлар
Илхом емон деса бунга хам лакка тушиб утирибсизлар
Ертага Хоким айбдор деса уни хам хайданглар
Еййй ахмоклар Канчелский мактаб мурабийи Узбекистонга келиб оляпти тажриба оляпти
Навбохор Кончелский учун испытательный кроликов
Одам хам шунака оми булади
Кейинги уйинда Кончелский мухлислар айибдор дейди
+21   
25 май 23:42:52
Навбахор_Арсенал
Навбахор фан клуби 0000 мухлисла билан ишлаш 0000. Клубдагила сал караворина мухлислага.
+20   
26 май 01:45:57
Пахтакор / 2017
Лекин андижон у́йинчиларига хурматсизлик к,илибди бу пиони мастер
+20   
25 май 23:06:02
RealMadridCF
Futbolni stadiondan koʻrdim. Yomgʻirni qaranglar. Andijon muxlislari sizlarga gap boʻlishi mumkin emas. Respect. Ayniqsa oʻyinni boshida ""Navbahor Navbahor"" deb chin muxlisni ishini qildingiz. Barabanni yorvordinglar. Lekin Andijon futbolchilari haqida uzr bunday deya olmayman. Yutuqqa kurashib erishiladi. Yana bir gap murabbiyingizga ham qoyil vaqt choʻzishga qarshi ekan. Oʻz futbolchisiga tanbeh berdi hunuk ishi uchun. Hakamni oʻyin davomida deyarli hech kim soʻkmadi. Lekin aniq penaltini bermagan payt hamma junbushga keldi.ana oʻshandan boshlandi hammasi. Koʻrdingizlar oʻzimizni futbolchilar ham suv idishlaridan bahramand boʻlishdi... Derbimisan derbi boʻldi......
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг