UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15ЕЧЛ. "Аталанта" – "Реал Мадрид" 0:0 (Матнли трансляция)   30 01:10"Челси" ёзда Холандни қўлга киритишга ишонмоқда  0 00:56Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"да йирик ғалабага эришди, Мессидан дубль  5 00:52Мираброр Усмонов хотираси учун ўтказилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:20Пасторе "Рома"дан кетади  2 00:08ЕЧЛ. "Боруссия М" – "Ман Сити". Таркиблар маълум!   5 00:04"Кичкина камера". Футбол vs Футзал   2 00:03Olamsport: Истомин Қозоғистонда иккинчи давра ўйинини ўтказди, Бобоусмон Батуровнинг иккинчи жанги ва бошқа хабарлар  0 23:52ЕЧЛ. "Аталанта" – "Реал Мадрид": Асенсио ва Винисиус бошланғич таркибда!   22 23:48ЕЛ. "Тоттенхэм" "Вольфсберг" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди, Винисиусдан дубль   4 23:29Мираброр Усмонов хотираси учун баҳс. Ўзбекистон футбол МТЖ - Ўзбекистон футзал МТЖ 0:4.   4 23:24Чалханоглу "Милан"да қолади(ми)?   2 23:07Баҳодир Жалолов Болгарияда жанг қилди  2 23:05"Лестер" Лингардни кузатмоқда  1 22:43АПЛ. 25-тур рамзий терма жамоаси (SofaScore)   3

Жорий мавсум Суперлига ва кубок баҳсларида янги тўпдан фойдаланилади Янгиликлар

Жорий мавсум Суперлига ва кубок баҳсларида янги тўпдан фойдаланилади

Теглар :  PumaAdidasЎзПФЛ
Ўтган мавсум миллий чемпионат ўйинларида фойдаланилган Puma тўплари кўпчиликда турли эътирозларни келтириб чиқарганди.

Биз бу борада ўша паллада яъни мавсум бошида ўзига ҳос сўровнома ўтказганимизда ҳам аксарият футболчилар Puma тўплари ҳақида танқидий фикр билдирган эди. 

Суперлиганинг янги Puma тўпи ҳақида футболчилар қандай фикрда?

Фото: Ўтган мавсумда фойдаланилган Puma тўпи.

Натижада ЎзПФЛ ушбу масалани ҳам кўриб чиқди ва якуний қарорга келди. Жорий йилдан эътиборан миллий чемпионат ва кубок баҳсларида Adidas брендидаги тўплардан фойдаланилади. Суперлигага қуръа ташлаш маросимида ҳам бунга гувоҳ бўлдик. 

Хўш, бу борада ЎзПФЛ вакили нима дейди? 

"Ҳа, янги 2021 йилги мавсумда миллий чемпионатимиз ва Кубок баҳслари доирасидаги учрашувларда янги тўплардан фойдаланилади. Ўтган йили Puma тўплари танланган эди. Бироқ мавсум якунида бир қатор футболчилар ва мураббийлар Puma тўпларидан кўнгиллари тўлмаганини билдиришди. Шу сабабли қишда ЎзПФЛ клубларга мурожаат қилиб, кичик сўровнома ўтказди. Кўпчилик клублар adidas вариантини маъқул билишди. Якунда adidas CONEXT 21 тўпларида тўхталинди. ЎзПФЛ клублар танлови натижасини ЎФАга маълум қилди ва айни пайтда ЎФА мутахассислари adidas CONEXT 21 тўпларини етказиб бериш бўйича иш олиб боришмоқда",- дейди ЎзПФЛ вакили Зоҳир Акрамхонов.

Батафсил интервьюни бир неча соатлардан сўнг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

   
23 фев 14:58:42
Axmed Shermirzayev
Murabbiylar to'pni tanlaguncha yahshi uyinchi tanlasin, tanlangan uyinchilariga mos taktika tanlasin, o'sha jamoani o'zini o'yin uslubi bo'sin, terma jamoani har bitta nuqtasiga eng kuchli o'yinchini tanlasin, biz muhlsilar Navbaxor, Paxtakor, Nasaf, Bunyodkor, Qo'qon 1912, va zborniy O'zbekiston deganda ko'z oldimizga o'sha jamoani O'yinchilari kelsin, bizzi eng katta kamchiligimiz shunda, jamolar birinchi davra tugashi bilan uyinchilari ketadi hohlagan jamoasiga, yangisi keladi, Termamiz o"ynasa kim asosiyda tushushini taxmin qilibam topolmaysan Lutfullo to'rayev yana bitta iktasini taxmin qilish mumkun holos, mani fikrim shu yana bilmadim kimga qanaqa,
   
23 фев 14:40:33
Adolat Sari
Azamatbek Hasanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Амазон сайтида 100-150 доллар экан.
Raxmat
   
23 фев 11:51:57
Azamatbek Hasanov
Adolat Sari фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kim aniq biladi mana shu tóplar nechi pul turadi va Ózimizda topsa buladi mi
Амазон сайтида 100-150 доллар экан.
   
23 фев 11:45:11
QORACHAQIYA XASAN
Muxlislar fikri etiborga olinayotgan bo‘sa unda nega lo‘ppi haliyam termada yuribdi ertaga futzalchilarimiz bilan ham asosiyda tushsa kerak to‘pga keladigan bo‘sak gap yo‘q zo‘r lekin maydon tekis to‘p yumaloq buto‘plar futbolimizni qanchalik o‘zgartiradi bilmadim
   
23 фев 11:43:55
Adolat Sari
Kim aniq biladi mana shu tóplar nechi pul turadi va Ózimizda topsa buladi mi
   
23 фев 11:39:18
FC CHELSEA NAVBAXOR
Superliga futbolchilarini xam to'pga qo'shib yangilaynar.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика