UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54Лэмпард: "Анчелотти ҳар қандай юқори савиядаги клубда иш топиши мумкин"  0 13:30ЕЧЛ. Бугунги ўйинлар учун тахминий таркиблар  0 13:28Breaking news: Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Европада давом эттиради  15 13:09Карпин: "28 декабрь куни Шомуродовнинг тўйи бўлади"  14 13:01"Навбаҳор" янги мавсумга тайёргарликни бош мураббийсиз бошлади  11 12:52Бугун клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2019 бошланади  0 12:46Интервью. Хорватия терма жамоаси собиқ футболчиси: "Шомуродов - топ ўйинчи"  4 12:25Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин  21 12:08Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  5 11:52Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:52"Челси" январда ҳужум чизиғини кучайтирадими?  1 11:27Карикатура: "Интер" Европа чемпионлар лигасида гуруҳда қолиб кетди  10 11:03Вальверде: "Барселона" Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишга мажбур"  10 10:47Olamsport: Оғир атлетикачимизнинг жаҳон кубогидаги муваффақияти, UFC чемпиони ташкилотдан кетмоқчи бўлган  0 10:43“Зангиота” клуби туман шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда + ФОТО  7

Жеймс Милнер 33 ёшида ҳам ажойиб жисмоний ҳолатга эга (ФОТО) Янгиликлар

Жеймс Милнер 33 ёшида ҳам ажойиб жисмоний ҳолатга эга (ФОТО)

Ҳатто машина ҳам 33 ёшида тўхтайди.

Жеймс Милнер – Юрген Клопп бошқараётган "Ливерпуль"нинг рамзларидан бири. Қачонки, курашиш босим ўтказиш ва жисмоний машқларни 5 баҳога топшириш керак бўлса, ҳар доим буни Жеймсдан ўрганиш керак.

Шундай бақувват қўллар фақат машқлар натижасида юзага келган деб ўйлайсизми? Мана Жеймс Мадриддаги ҳакам ҳуштагидан кейин "Ливерпуль"нинг ЕЧЛда қўлга киритган совринлар сонини кўрсатмоқда.

Милнер - машина

Ўтган мавсум Жеймс Милнер 90 дақиқа югуриш бўйича АПЛнинг барча ўйинчилари орасида иккинчи ўринни эгаллади – у ҳар доим ҳам асосий таркибда тушмаган, лекин жуда шиддатли югуришни амалга ошира олган (12,68 км 90 дақиқада). Уни фақат "Вулверхэмптон" клубининг 19 ёшли футболчиси Морган Гиббс-Уайт ортда қолдирган. Факт шуки, ўтган мавсум Милнер 1786 дақиқа ҳаракат қилди, Гиббс эса 1136 дақиқа камроқ.

Бундай ҳажмдаги ишни ишониб бўлмас жисмоний тайёргарликсиз амалга ошириб бўлмайди. Милнер таътилни жуда тез якунлади ва севимли ишига қайтди.



"Ливерпуль" футболчиларининг таътилдан сўнг биринчи топширадигани - бу лактат тести ҳисобланади. Бу чидамликлик бўйича организмни текширувдан ўтказадиган оғир тестлардан бири: футболчилар майдонни айланиш давомида тезликни босқичма-босқич ошириб боришади, кейин маълум вақт оралиғғида қон намунаси олинади. Агар чарчаган бўлсангиз, эшиклар сиз учун "очиқ бўлади".


Чарчамаган бўлсангиз, тест давом эттирилади. Шу жараёнда ким охирги бўлиб қолса, ўша футболчи ғолиб саналади. 2015 йилдан бери (Милнер "Ливерпуль" сафига ўтган) бу тестда фақат Жеймс ғалаба қозонмоқда. Сабаби у ушбу кичик чидамлилик текшириладиган мусобақада 33 ёшли англиялик охирига қадар бора олади. Бу йил Милнер билан Фабиньо, Жо Гомез, Адам Лаллана, Жоэль Матип ва Алекс Окслейд-Чемберлен биргаликда югуришди. Гомез ҳаммада охирига қадар боришга уринди, аммо Милнер қийинчиликсиз яна ғолиб чиқди.



TalkSport 2 журналисти Жэк Гилл твиттер саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирган:

Ҳаётда 3 та нарсадан қочиб қутулиб бўлмайди:
1. Ўлим
2. Солиқлар
3. Милнернинг лактат тестда ғолиб бўлиши

Бундан таассурот шуки, Жеймс яна 2 кун давомида майдонни шу тарзда кесиб ўта олади. Лактат тестнинг тўлиқ You Tube да кўришингиз мумкин. Милнернинг жамоадаги шериклари ва ҳатто Юрген Клопп ундан илҳомланади: "Фақат спортда 33 ёш қария инсондек кўрилади. Умид қиламанки, унда ҳали ҳаммаси олдинда. Мен "Ливерпуль"да эканман, Милнердек ўйинчига ҳар доим жой топилади. У каби ўйинчисиз, футболда муваффақиятга эриши имконсиз", - дейди Клопп.


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг