UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  0 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  1 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7

"Женоа" Шомуродовнинг кейинги сотувидан 20% улуш олади Янгиликлар

"Женоа" Шомуродовнинг кейинги сотувидан 20% улуш олади

"Рома" агар ўзбекистонлик ҳужумчини сотса, унинг собиқ клуби бўлмиш "Женоа" ушбу битимдан 20% ини ўзиники қилади.

"Рома" ҳафта бошида 26 ёшли Шомуродовни 17,5 миллион еврога харид қилганини эълон қилди. Рим клуби шунингдек кейинги сотувдан "Женоа" улуш олишини хабар қилди.

"Трансфер бўйича келишувга ўтган ҳафтадаёқ эришилганди. Ижара ва кейинчалик харид қилиш асосий вариант эди. Ўйинчини ижарага олишлари, "Рома" таркибидаги илк расмий ўйинидан сўнг тўлиқ ўйинчини харид қилиш амалга ошиши керак эди. Аммо, якунда тўлиқ трансфер ва кейинги трансфердан 20% атрофидаги бонусга тўхталишди", - дейди вазиятдан хабардор манба.

"Рома"даги суҳбатдошнинг қўшимча қилишича, шунингдек генуяликлар учун Шомуродовнинг "бўрилар" таркибидаги иштироки билан бонуслар ҳам кўзда тутилган.

"Шартномада бонуслар зинапояси кўрсатилган - 5 йил давомида клуб таркибидаги 15, 30 ва 45та ўйин учун. Умуман олганда, "Женоа" ўйинчининг иштироки орқали яна 2 млн евро атрофида олиши мумкин", - дейди у.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика