UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34"Насаф"нинг беш нафар футболчиси эркин агентга айланди  1 21:17Эшитдик-да! Алишер Салимов "Сўғдиёна"ни тарк этди  1 20:40⚡️Эшитдик-да! "Пахтакор" эркин агентга айланган Остон Ўруновга қизиқмоқда   33 20:23Файзуллобек Жуманқўзиев эркин агентга айланди  1 20:00⚡️Championat.asia 2023 йилги Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлади   17 19:41"Милан" Габбияни ижарадан қайтариб олмоқчи  0 19:24Мирзоҳид Ғофуров: "Жамоамиз 20 та учрашувда мағлуб бўлмади, лекин кутилмаган мағлубиятлар ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди"  2 19:07Погба 4 йилга дисквалификация қилиниши мумкин  1 18:55Муҳаммадали Ғиёсов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Мақтовларга эътибор бермай, ишлашда давом этишим керак"  0 18:40МТРК "Спорт" телерадиоканали Осиё Кубоги-2023 мусобақасини намойиш этади  27 18:18"Навбаҳор" ва "Насаф"нинг натижалари таҳсинга лойиқ. "Пахтакор"да имконият ўз қўлида эди" — ўзбек клубларининг ОЧЛдаги иштироки мутахассис нигоҳида  12 18:11Онананинг МЮдаги муаммолари: ЧЛдаги муваффақиятсизлик, АПЛдаги ёрқин ўйин (мутолаа учун)  2 18:00⚡️ Суперлига-2023. Йил рамзий жамоаси  22 17:46Туркия клуби Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ассистентига қизиқмоқда  27 17:32Аъзамов ва Турсунов "Пахтакор" билан хайрлашди  12

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон ирода намойиш этиб, Эрон билан жанговар дуранг ўйнади Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон ирода намойиш этиб, Эрон билан жанговар дуранг ўйнади

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон баҳси якунланди.

ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи

"E" гуруҳи. 2-тур

Ўзбекистон – Эрон 2:2

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Ал Ҳаммади, Ҳасан Ал Маҳри (иккиси - БАА)

Тўртинчи ҳакам: Исмоил Ҳабиб Али (Баҳрайн)

Ҳакамлар назоратчиси: Нобору Ишияма (Япония)

Комиссар: Суврат Татте (Ҳиндистон)

Гол: 0:1 — 14, Рамин Ризоян, 0:2 — 38, Меҳди Тареми, 1:2 — 52, Остон Ўрунов, 2:2 — 83, Игорь Сергеев.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов (21.Игорь Сергеев, 82), 7.Отабек Шукуров, 9.Одилбек Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (22.Аббос Файзуллаев, 62), 11.Остон Ўрунов (2.Абдуқодир Ҳусанов, 89), 14.Элдор Шомуродов (с), 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.

Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 6.Азизбек Ғаниев, 8.Жамшид Искандеров, 13.Шерзод Насруллаев, 17.Жасур Яхшибоев, 18.Абдулла Абдуллаев, 19.Азизбек Турғунбоев, 20.Ҳожимат Эркинов.

Эрон1.Алиризо Бейранванд, 4.Шожа Халилзода, 5.Милод Муҳаммадий (3.Эҳсон Ҳожисафи, 90+4), 6.Саид Иззатуллоҳи, 9.Меҳди Тареми, 13.Ҳусайн Канани, 14.Саман Ғоддос (18.Али Карими, 42), 16.Меҳди Тораби (11.Ризо Асади, 90+4), 20.Сердар Азмун (15.Рузбеҳ Чешми, 75), 21.Муҳаммад Моҳеби (7.Меҳрад Муҳаммади, 75), 23.Рамин Ризоян

Захира: 12.Пайам Ниазманд, 22.Саид Ҳуссайни, 2.Садиг Муҳаррами, 8.Омид Иброҳими, 10.Карим Ансорифард, 17.Жавод Ҳуссайнезад, 19.Мажид Ҳуссайни.  

Огоҳлантириш: Ҳусниддин Алиқулов (3), Ҳусайн Канани (48), Срецко Катанец (76), Фарруҳ Сайфиев (76), Али Карими (80)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+6. Ўзбекистон жарима майдони яқинида жарима зарбаси белгиланди. Таремининг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш: Ўрунов ўрнига Ҳусанов майдонга туширилди.

83. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!! Ҳозиргина майдонга туширилган Сергеев ҳисобни тенглаштирди! Файзуллаев бошлаган ҳужумни Ўрунов давом эттирди, Остоннинг ажойиб узатмасини Игорь дарвозага тўғрилаб қўйди!


82. Ўзгариш: Сергеев Ашурматов ўрнига майдонга туширлди.

80. Файзуллаевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун Карими огоҳлантирилди.

76. Катанец ва Сайфиев огоҳлантирилди. Ўзбекистонлик таржимонга қизил карточкага кўрсатилди.

75. Эрон таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

72. Моҳеби жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

70. Ўзбекистон тезкор қарши ҳужумга ўтди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

67. Файзуллаевнинг пасидан сўнг Шомуродов чап оёқда зарба йўллади, аммо уриниш бироз кучсиз чиқди.

67. Алиқуловнинг узатмасини эронлик ҳимоячи қайтариб юборди.

65. Яна Шомуродов, яна Шукуров, аммо гол йўқ.

64. Хавфли вазият! Шомуродовнинг саъй-ҳаракатларидан сўнг Шукуровнинг зарбасига аниқлик етишмади.

62. Ўзгариш: Аббос Файзуллаев Жалолиддин Машариповни алмаштирди.

61. Шомуродов-Сайфиев комбинациясидан сўнг Фарруҳнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтарди.

58. Ўруновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Эрон жарима майдони яқинида жарима зарбаси белгиланди.

56. Алиқуловнинг ўнг қанотдан узатмаси муваффақиятсиз кўриниш олди.

55. Шукуров жарима майдонига узатилган тўпга кучли зарба йўллай олмади, натижада Бейранванд тўпни эгаллаб олди.

52. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Остон Ўрунов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди!

51. Юсупов олдинга чиқиб, рақибнинг тезкор қарши ҳужумини қайтарди.

49. Ўрунов! Шомуродов чап қанотдан рақиб ҳимоячисидан қочиб кетди ва марказга пас берди, жуда яқин масофадан Остон кучли зарба бериш ўрнига финт ишлатишга ҳаракат қилди, натижада эронликлар тўпни қайтарди.

48. Шомуродовни майдон марказида тўхтатиб қолгани учун Канани огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Эрон футболчиси ўнг қанотдан кириб борди, Ашурматов сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

45+1. Эронда яна бир қарши ҳужум содир бўлди. Сайфиев тўпни қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. Ғоддосга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг ўрнига Али Карими майдонга туширилди.

41. Ҳамробеков Шомуродовнинг пасидан сўнг зарба йўллади, Эрон посбони тўпни эгаллаб олди.

38. ГОЛ! Шукуровдан тўпни олиб қўйган эронликлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди, натижада Юсупов билан бирга-бирга вазиятга чиқиб борган Тареми ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

36. Кананининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

34. Шомуродов рақиб ҳимоячисидан қочиб кета олмади.

32. Шукуров ва Сайфиев ҳужумда бир-бирини тушунмади.

30. Эрон қанотдан яна бир хавфли ҳужум ташкиллаштираётганди, Алиқулов хавфни бартараф этди.

28. Алижоновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси.

27. ЗАРБА! Шомуродов пасидан сўнг Шукуров рақиб дарвозасини нишонга олиб кўрди, ноаниқ.

25. Халилзодага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

24. Алижоновнинг узатмасини яна рақиб футболчилари қайтарди.

23. Ўруновнинг ўнг қанотдан узатмасига зарба берадиган шерик топилмади. 

21. Ашурматов рақиб ҳужумини бартараф этди. Ён чизиқдан тўп ўйинга киритилади.

18. Эрон прессинг натижасида сўнгги ҳимоячимиздан тўпни олиб қўйишига бир баҳя қолди, кейинчалик Алижоновнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтарди.

15. Ўзбекистон бурчак зарбаси ишлаб олди. Машариповнинг узатмасини эронлик ҳимоячилар қайтарди.

14. ГОЛ! Эроннинг марказдан бошланган ҳужуми ўнг қанотга кўчди, Ризояннинг зарбасини эса Юсупов қайтара олмади.


12. Эрон ўнг қанотдан ҳужум ташкиллаштирди. Жарима майдонига оширилган тўпни Алиқулов қайтарди.

11. Эрон қисқа паслар орқали рақиб жарима майдонига кириб бормоқчи бўлди, Алиқулов рақибни зарарсизлантирди.

8. Эрон қарши ҳужумга ўтди, якунда Тареми Юсупов билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ўз-ўзидан йиқилди. Ҳакам вазиятни тўғри баҳолади.

6. Машариповнинг чап қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

3. Алиқулов чап қанотдан қочиб кетаётган Муҳаммадийни тўхтатиб қолгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


2. Ҳамюртларимизда қулай вазият юзага келди. Дастлаб Шомуродов рақиб ҳимоячисидан ўзиб кетишга ҳаракат қилди, сўнгра Машарипов зарба йўллади, бироқ унинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

1. Учрашув бошланди!



Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Икки мамлакат мадҳиялари янгради. Бугун Ўзбекистон кўк, Эрон оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун ЖЧ-2026 ва ОК-2027 қўшма саралаши гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашуви бошланмоқда.

Рейтинг: +85   

Фикрлар

+118   
21 ноя 19:56:19
Erling Xoland
Igorjon Otanga rahmat. Shu bolani qancha tanqit qilindi, hammasini matonat bilan yengdi. Respect! Bugun Oston Urunov qahramon. Aybini yuvib ketdi ukamiz. Yigitlar Tarix yaratishdi. Super Kambek! Katanes imzosi yaqqol ko'rindi.
+88   
21 ноя 19:45:05
CA BOSS
Қатанец топғир..! Ва мураббийлар жангида ғолиб! Супер Комбэк!
+73   
21 ноя 19:57:39
Inspektor Juber
Man of the match Oston Urunov!
+60   
21 ноя 19:54:56
Inspektor Juber
Ostonga gap yo gol+assist maydoni yondirib chiqib keti.Malades Ota og'il
+56   
21 ноя 18:17:03
Jasur Bektoshev
Яна хам Ўткирни ёнини оласизларми МАРХАМАТ
+53   
21 ноя 20:00:28
Азамат Одилов
Иккинчи бўлим учун ҳаммага раҳмат!
+52   
21 ноя 19:59:29
Азим Исмаилов
Эронга 2 гол уришни эпладик тарихда булмаган
+52   
21 ноя 18:25:18
Азим Исмаилов
Машариповни урнига файзуллаевни тезрок тушириш керак ва узокдан купрок тепиш керак
+52   
21 ноя 18:16:35
Otаbеk
Лабановни сукканим учун мани кечиринглар
+51   
21 ноя 20:10:30
Aziz Azimov
Нимага Элдорни хеч ким махтамаяпти, ендирдику бугун. Раньерига видеосини курсатиш керак.
+50   
21 ноя 20:01:33
+998998977774
Oston gol asist durrang!
+48   
21 ноя 19:23:33
Мирзохон
Хайрияте Машариповдан қутулдик))

Аббосни пойқадами қутлуғ бўлсину Эронни ютайлик, Амийн!!
+47   
21 ноя 20:02:29
Barcamania_2016
Остон отангга раҳмат!
+46   
21 ноя 19:59:13
TILLoCHIK_Neftchi_Margilan
Termamizda o'zgarish bor. Katanes termamizni kuchaytirdi. Inshiallox biz jaxon chempionatiga chiqamiz!
+46   
21 ноя 18:16:50
O'rinberdi
Oʻtkir Yusupovdan Nematov kuchliku koʻr ham biladi buni
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика