UZ

Сўнгги янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаши. Иккинчи босқичга чиққан жамоалар маълум, фақат... Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаши. Иккинчи босқичга чиққан жамоалар маълум, фақат...

Кеча Осиё қитъсида 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг биринчи босқич жавоб баҳслари бўлиб ўтди.

Олти ўйиннинг биттаси бўлиб ўтмади. Макао ФА терма жамоани Шри-Ланкага олиб боришни истамади. Ҳозирча ОФК бу борада расмий хабар чиқаргани йўқ.

ГУАМ - Бутан 5:0 (биринчи ўйин 0:1)
Бруней - МЎҒУЛИСТОН 2:1 (биринчи ўйин 0:2)
Шарқий Тимор - МАЛАЙЗИЯ 1:5 (биринчи ўйин 1:7)
БАНГЛАДЕШ - Лаос 0:0 (биринчи ўйин 1:0)
Покистон - КАМБОДЖА 1:2 (биринчи ўйин 0:2)
Шри-Ланка - Макао -:- (биринчи ўйин 0:1)



Икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган жамоалар иккинчи босқичда иштирок этишади. Бу босқич сентябрь ойида бошланади ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳам унда иштирок этади.


Иккинчи босқичда 40та терма жамоа 8та гуруҳга бўлинади. Унда жамоалар уй-сафар тизимида ўйинлар ўтказишади. Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши кўрсаткичга эга 4та иккинчи ўрин эгалари учинчи босқичга чиқади.

17 июль куни иккини босқичга қуръа ташланади. Унда жамоалар қуйидагича саватчаларда бўлишади:

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой
2-саватча: Ироқ, Ўзбекистон, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания
3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин
4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Кувайт, Малайзия
5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка ёки Макао.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг