UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01ПРО лига. 2-тур учрашувлари бошланиш вақтлари  0 16:58ПРО лига. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар маълум  0 16:43Феликс жароҳати туфайли "Сельта"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:24"Локомотив" легионери 3 ўйинга четлаштирилди, "Пахтакор" футзалчиларининг жазолари енгиллаштирилди  2 16:18Риберининг уйи футболчи "Парма" билан ўйинда бўлган пайти тунаб кетилди  1 15:55"Лацио" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  0 15:32Про лига. "Турон" "Оқ-тепа" билан учрашувга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда  1 15:30Расман: Матич МЮ билан шартномасини узайтирди  5 15:07Омар Моманидан янги карикатура: Роналдунинг жаримадан гол уриши учун 43та уриниш керак бўлди  26 14:56Бугун футбол. "Қизилқум" - "Андижон"  3 14:40Данни "Зенит"га қайтиши мумкин  1 14:20Қисқа вақт ичида шонли тарих ярата олган "Бунёдкор" жамоаси 15 ёшда  15 14:13Матич "Манчестер Юнайтед" билан битимни узайтирди  5 13:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:48ЖЧ-2022 саралаш. БАА терма жамоаси шу ойда йиғин ўтказади  3

ЖЧ-2022 саралаши. Агар гуруҳда иккинчи бўлсак, кейинги босқичга чиқамизми? Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаши. Агар гуруҳда иккинчи бўлсак, кейинги босқичга чиқамизми?

Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди ва гуруҳда иккинчи ўринга тушди.

ЖЧ саралаш босқичининг иккинчи раундида ҳар бир гуруҳдан 1-ўринни эгаллаган жамоалар (8та) ва энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта (4та) иккинчи ўрин соҳиблари кейинги босқичга йўл олади. Агар ЖЧ мезбони Қатар ҳам мана шу 12та йўлланмадан бирига эга чиқса у ҳолда қўшимча яна битта жамоа кейинги босқичга чиқади. Яъни энг яхши кўрсаткич қайд этган бешта жамоа мундиал саралашининг кейинги босқичига чиқади.

Сабаби Қатар айни пайтда Осиё Кубоги йўлланмаси учун курашмоқда ва ЖЧ-2022 саралашининг навбатдаги босқчига чиққан тақдирда ҳам унда иштирок этмайди.


Айни пайтда иккинчи ўрин эгаларининг умумий жадвалида терма жамоамиз сўнгги поғонада турибди. Алабтта бу вақтинчалик ҳолат.



Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи даврадаги 4та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлса гуруҳда биринчи ўринни олади ва кейинги босқчига чиқади. Аммо сўнгги тур учрашувини сафарда Саудия Арабистонига қарши ўтказамиз. Бу баҳсда ижобий натижа қайд эта олмасак нима бўлади? Қуйида ушбу саволга жавоб беришга уринамиз. Тан олиш керак терма жамоамиз Тошкентда Фаластин ва Сингапурни, нейтрал майдонда Яманни мағлуб эта олади. Шундай ҳолатда бизда 15 очко бўлади. Сўнгги турни юқорида айтганимиздек Саудия Арабистонига қарши сафарда ўтказамиз. Хўш, 15 ёки 16 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни олсак энг яхши 5та жамоадан бири бўла оламизми? 


Бошқа гуруҳдаги иккинчи ўрин соҳиблари тахминан қанча очко олишларини ҳисоблаб кўрамиз. Албатта қуйидагиларнинг барчаси тахмин ва барчаси майдонда ҳал бўлади.


"A" гуруҳи
Бу гуруҳда Сурия 4та ўйиннинг барчасида ғолиб чиқди ва якка пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи даврада Сурия Филиппин, Мальдив ва Гуамни ютади деб ҳисобласак унининг очколари 21тага етади. Хитой эса охирги 4та ўйиннинг барчасини ютиш салоҳиятига эга. Агар шундай деб ҳисобласак 19 очко бўлади.


"B" гуруҳи

Ушбу гуруҳда Австралия ҳам 4та ўйиндан сўнг 100 фоизли натижага эга. Иккинчи даврада 3та учрашувни ўз уйида ўтказадиган "соккерузлар" бу гуруҳни 8та ғалаба билан тугатиши деярли аниқ. Иккинчи ўрин учун Кувайт ва Иордания кураш олиб бормоқда. 7 очкога эга бўлган бу жамоалар Непал ва Хитой Тайпеини мағлуб эта оладилар. Австралияга эса катта эҳтимол билан мағлуб бўлишади. Агар бу ҳолат амалга ошса икки жамоада 13тадан очко бўлади. Шундай қилиб биз учун 31 март кунги Кувайт - Иордания учрашуви биз учун муҳим баҳсга айланади. Бу ўйинда қайси жамоа ғолиб бўлса очколари сони 16тага етади ва иккинчи ўринни эгаллайди. Биз учун энг оптимал вариант дуранг. Шунда бу гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоа ҳисобида 14 очко бўлади.


"C" гуруҳи
Бу гуруҳда фаворит Эрон биринчи даврада иккита мағлубиятни қабул қилиб бўлди. Аммо иккинчи давранинг 3та учрашувини ўз уйида ўтказадиган форслар фақат Камбоджага сафар қилишади. Шу боис Эрон кейинги 4та ўйиннинг барчасини юта олади деб ҳисоблаймиз. Шунда очколар сони 18тага етади. Ҳозир 10 очко билан биринчи ўринда турган Ироқ эса Гонконг ва Камбоджани ютади, Эронга сафарда ютқазади деб ҳисоблаймиз. Баҳрайнга қарши баҳсдаги натижада қандай бўлишидан қатъий назар Ироқнинг очколари 16тадан кам бўлмайди. Шу боис биз бу гуруҳда Баҳрайн Ироқни ютишига мухлислик қиламиз.


"E" гуруҳи
Жаҳон чемпионати мезбони Қатар бу гуруҳда кейинги тўртта баҳсда ютса очколар сони 22тага етади. Иккинчи ўриндаги Уммон ҳисобида ҳозир 9 очко бор. Бу жамоа Афғонистон, Ҳиндистон ва Бангладешни ютса 18 очко билан иккинчи бўлади.


"F" гуруҳи
Бу гуруҳдаги вазият биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Япония 4та ўйинда 12 очко олди ва яна шунча олиш салоҳиятига эга. Иккинчи ўрин учун Қирғизистон ва Тожикистон ўзаро кураш олиб боришмоқда. Улар ҳисобидан 6тадан очко бор. Иккинчи даврада иккала қўшниларимиз Мўғулистон ва Мьянмани мағлуб этишса 12тадан очкога эга бўлишади. Японияга эса имконият бой берилса керак жуда катта эҳтимол билан. Энг муҳим баҳс 19 ноябрь куни Бишкекда бу икки жамоа ўртасида бўлиб ўтади. Мана шу учрашувда дуранг қайд этилса биз учун идеал бўларди. Шунда бу гуруҳда иккинчи ўрин соҳибидаги очколар сони 13тадан ошмайди.


"G" гуруҳи
Биз учун яна бир муҳим гуруҳлардан бири. Тўртта Шарқий Осиё терма жамоаси ва БАА жой олган гуруҳ. Малайзияга ҳурмат сақлаган ҳолда биринчи ўрин учун бир йўла учта жамоа кураш олиб боради деб ўйлаймиз. 19 ноябрь кунги Вьетнам - Таиланд учрашувидан сўнг бу гуруҳда кўп нарса ойдинлашиб қолади. Ўша баҳсда дуранг қайд этилса биз учун жуда катта плюс бўлади.


"H" гуруҳи
Бу гуруҳдаги вазият ҳам биз учун эътиборли. Жанубий Корея ҳозир 8 очко билан пешқадам. Бу жамоа иккинчи даврани йўқотишсиз ўтказиши деярли аниқ, демак 20 очко ва биринчи ўрин. Иккинчи ўриндаги Ливан ва КХДР ҳисобида 7тадан очко бор. 19 ноябрь куни Ливанда бу жамоалар ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Бу баҳсда дуранг қайд этилишини кутамиз. Шундай ҳолатда бу гуруҳдаги иккинчи ўрин соҳибининг очколари сони 14тадан ошмайди. Ёки Туркманистон терма жамоаси ўз майдонида Ливандан очко ололса бизга жуда катта ёрдам қилган бўларди.


Демак, юқоридаги тахминларимиз амалга ошса "B", "F", "G" ва "H" гуруҳларидаги иккинчи ўрин соҳибларининг очколари 15тадан ошмайди. Яна бир эътиборли жиҳати Ўзбекистон терма жамоаси Фаластин, Яман ва Сингапурни имкон қадар йирикроқ ҳисобларда мағлуб этиши лозим. Албатта барчамиз Саудия Арабистонини сафарда мағлуб этиб, биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишни хоҳлаймиз. Аммо аввалги иккита Жаҳон чемпионати саралашида бизга битта гол ва битта очко бизга етмай қолгани барчанинг ёдида бўлса керак. Шу боис ҳаракатни ҳозирдан бошлаш лозим.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг