UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Роналдунинг либоси Туркиядаги воқеалар сабаб аукционга қўйилади  0 01:21АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш"  0 00:51Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ"  1 00:28Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир"  1 00:12"Сўғдиёна" Украина клуби билан дуранг ўйнади  1 23:52А Серия. "Салернитана" - "Ювентус". Асосий таркиблар маълум!  2 23:41Роналдиньонинг ўғли "Барселона" билан шартнома имзолайди  2 23:26"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  1 23:10"Бунёдкор" ўртоқлик учрашувида Россия клубини мағлуб этди   1 22:49Виталий Левченко: "Таркибида катта ўзгаришлар бўлса-да, "Металлург"нинг услуби ўзгармайди"  4 22:26Ўзбекистон Суперлигаси. 13-тургача бўлган тақвим билан танишинг  17 22:16Эрик тен Хаг: "Манчестер Сити" иши? Бу иш билан бошқалар шуғулланади"  1 22:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Навбаҳор" - "Қизилқум", "Пахтакор" - "Олимпик" ва 1-турнинг қолган жуфтликлари маълум бўлди  18 21:57Роналдиньо ўғли "Барселона" билан шартнома имзолашини тасдиқлади  6 21:41"Манчестер Сити" АПЛдан четлатилса, Чемпионшип клубни қабул қилишга мажбур эмас  4

ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ) Янгиликлар

ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ)

Теглар :  ФранцияТунис
Бугун "D" гуруҳида ўйинлар якунланади.

Иккита турдан кейиноқ плей-офф йўлланмасини нақд қилиб қўйган Франция терма жамоаси бугун битта дурангга эга, ҳали плей-оффдан умидини узмаган Тунисга қарши ўйин ўтказади. 

Амалдаги чемпион Франция аввалига Австралияни, кейин эса Данияни мағлубиятга учратди. Тунис эса Данияга қарши илк турда дуранг ўйнаганди. Иккинчи турда эса Австралиядан мағлубият қабул қилиб олинган. Аммо ҳали имконият йўқотилмаган: бунинг учун Франция мағлуб этилиши, шунингдек Австралия - Дания ўйинида дуранг қайд этилиши лозим. 


Тунис ҳали ЖЧ-2022да гол урмади

Тунис терма жамоасини сермаҳсул дея олмаймиз. Улар ўйинларда ўртача 1,3 тадан гол уришади. Ушбу мундиалда эса Жалел Кадри шогирдлари умуман гол ура олишмади. Жамоа ортда қолган иккита ўйинда рақиблар дарвозаси томон умумий ҳисобда 5 тагина аниқ зарба беришган. Уларни хавфли зарба дея олмаймиз ҳам. 


Франция яна ғалабага ўйнайдими? 

Тунисга қарши ўйин олдидан асосий масала - Мбаппе асосий таркибда тушадими? Франция 1/8 финал масаласини ҳал қилиб бўлган. Тунисга қарши ўйин эса аввалги учрашувларда захирада қолган футболчиларни майдонда синаб олиш учун яхши имконият бўлиши мумкин. 

Мбаппе ҳар икки ўйинда ҳам тўлиқ ҳаракат қилганди. Аммо Дешам ғалаба учун ўйнашини ва асосий таркибга имкон бериш мумкинлигига шаъма қилган. 



Тахминий таркиб ва тактика


Кадри катта эҳтимол билан Тунисни яна 3-4-2-1 схемаси бўйича ўйнатишда давом этади. У ҳужумкор жамоага қарши ўйин учун яхши самара берадиган услуб. Дисквалификация қилинган ва жароҳат олганлар йўқ. Шу сабабли Тунис ўзининг энг асосий ва оптимал таркиби билан майдонга тушса керак. 

Франция эса 4-2-3-1 схемасида ҳаракат қилмоқда. Аммо жамоа плей-офф масаласини ҳал қилганини инобатга олсак, таркиб аввалгиларига қараганда ўзгариб кетиши эҳтимоли юқори. 


3-тур олдидан гуруҳдаги вазият


Учрашув бугун соат 20:00да бошланади. Ўйин "Спорт ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилади. 

championat.asia эса одатдагидек мазкур баҳсни онлайн матнли трансляция қилади. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
30 ноя 15:07:34
Erling Xoland
Fransiya deyarli rasmiyatchilikga aylangan o'yinda ham Tunisni yirik xisobda yutsa keragov.Baribir yarim himoyada Kante va Pogba o'rni sezilmoqda.Hujum zo'r faqat yarim himoya ozroq zaifroq nazarimda.Tchuameni,Kamavinga,Yussufa Fofana,Rabio hali xom ekan.Bularda ozroq tajriba yetmayapdi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика