UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19Туркиядаги зилзила оқибатида "Сивасспор" мураббийининг 15 нафар қариндоши ҳалок бўлди  0 12:58"Бухоро" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  2 12:40"Атлетико" ва "Милан" "Реал" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 12:18Бернарду Силва: "Канселу "Бавария"га ўтиш орқали ўзи учун энг яхши қарорни қабул қилди"  0 11:55Мозийга қайтиб... Мутахассислик касби  0 11:41Бугун Суперлига-2023га қуръа ташланади  7 11:36"Лидс" бош мураббийи ишдан бўшатилди  0 11:15"Челси"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 10:42Манба: "Барселона" франциялик ҳимоячи трансферини ҳал қилди  2 10:20Обамеянг Калифорнияга йўл олиши мумкин  1 10:00Ривожланиш Кубоги-2023. Бугун Ўзбекистон U-16 термаси Қозоғистон U-17 билан ўйнайди  5 09:40IFFHS талқини бўйича Европа ва Ж.Америкада йилнинг энг яхшилари ПСЖ футболчилари бўлишди  4 09:15“Реал” Бензема ва Куртуасиз Клублар ўртасидаги ЖЧга йўл олди (+қайднома)  3 09:00Инсайдер: “Заньоло “Галатасарой” билан 2027 йилга қадар шартнома имзолади”  3 08:45Клублар ўртасидаги ЖЧ. Бугун дастлабки финалчи аниқланади  5

ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ) Янгиликлар

ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ)

Теглар :  ФранцияТунис
Бугун "D" гуруҳида ўйинлар якунланади.

Иккита турдан кейиноқ плей-офф йўлланмасини нақд қилиб қўйган Франция терма жамоаси бугун битта дурангга эга, ҳали плей-оффдан умидини узмаган Тунисга қарши ўйин ўтказади. 

Амалдаги чемпион Франция аввалига Австралияни, кейин эса Данияни мағлубиятга учратди. Тунис эса Данияга қарши илк турда дуранг ўйнаганди. Иккинчи турда эса Австралиядан мағлубият қабул қилиб олинган. Аммо ҳали имконият йўқотилмаган: бунинг учун Франция мағлуб этилиши, шунингдек Австралия - Дания ўйинида дуранг қайд этилиши лозим. 


Тунис ҳали ЖЧ-2022да гол урмади

Тунис терма жамоасини сермаҳсул дея олмаймиз. Улар ўйинларда ўртача 1,3 тадан гол уришади. Ушбу мундиалда эса Жалел Кадри шогирдлари умуман гол ура олишмади. Жамоа ортда қолган иккита ўйинда рақиблар дарвозаси томон умумий ҳисобда 5 тагина аниқ зарба беришган. Уларни хавфли зарба дея олмаймиз ҳам. 


Франция яна ғалабага ўйнайдими? 

Тунисга қарши ўйин олдидан асосий масала - Мбаппе асосий таркибда тушадими? Франция 1/8 финал масаласини ҳал қилиб бўлган. Тунисга қарши ўйин эса аввалги учрашувларда захирада қолган футболчиларни майдонда синаб олиш учун яхши имконият бўлиши мумкин. 

Мбаппе ҳар икки ўйинда ҳам тўлиқ ҳаракат қилганди. Аммо Дешам ғалаба учун ўйнашини ва асосий таркибга имкон бериш мумкинлигига шаъма қилган. 



Тахминий таркиб ва тактика


Кадри катта эҳтимол билан Тунисни яна 3-4-2-1 схемаси бўйича ўйнатишда давом этади. У ҳужумкор жамоага қарши ўйин учун яхши самара берадиган услуб. Дисквалификация қилинган ва жароҳат олганлар йўқ. Шу сабабли Тунис ўзининг энг асосий ва оптимал таркиби билан майдонга тушса керак. 

Франция эса 4-2-3-1 схемасида ҳаракат қилмоқда. Аммо жамоа плей-офф масаласини ҳал қилганини инобатга олсак, таркиб аввалгиларига қараганда ўзгариб кетиши эҳтимоли юқори. 


3-тур олдидан гуруҳдаги вазият


Учрашув бугун соат 20:00да бошланади. Ўйин "Спорт ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилади. 

championat.asia эса одатдагидек мазкур баҳсни онлайн матнли трансляция қилади. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
30 ноя 15:07:34
Erling Xoland
Fransiya deyarli rasmiyatchilikga aylangan o'yinda ham Tunisni yirik xisobda yutsa keragov.Baribir yarim himoyada Kante va Pogba o'rni sezilmoqda.Hujum zo'r faqat yarim himoya ozroq zaifroq nazarimda.Tchuameni,Kamavinga,Yussufa Fofana,Rabio hali xom ekan.Bularda ozroq tajriba yetmayapdi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика