UZ

Сўнгги янгиликлар

02:56ЖЧ-2022. Аргентина пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  495 01:45Ливакович Жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди  5 00:53Каземиро: "Қўлимиздаги тайёр ғалабани олдириб қўйдик. Ҳаёт эса давом этади"  8 00:43Расман: Тите Бразилия бош мураббийлигидан кетди  13 00:12Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди  18 23:46Бразилия кетма-кет бешинчи марта Жаҳон чемпионати медалларидан қуруқ қолди. Бу терманинг тарихдаги энг ёмон натижаси  13 23:15ЖЧ-2022. Хорватия — Бразилия 1:1 (Пенальтилар серияси 4:2)  5 22:55ЖЧ-2022. Хорватия пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  298 22:40ЖЧ-2022. Модрич ва Каземиро танаффусда либосларини алмашди   16 22:10"Рома" футболчиси жаримага тортилди  0 21:45Марокаш мураббийи: "Умид қиламанки, Роналду бизга қарши майдонга тушмайди"  10 20:32Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетишини билдирди. Championat.asia футболчи билан боғланди   15 20:15Бускетс "Барселона"дан кетса, унинг ўрнига ким сардор бўлиши маълум  6 19:45Дешам: "Англиянинг заиф томонлари йўқ"  7 19:27Қатар қироллик оиласи "Ливерпул"ни сотиб олишни истагани йўқ  3

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси нимчорак финалда Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди. Кейинги рақиб – Италия! Янгиликлар

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси нимчорак финалда Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди. Кейинги рақиб – Италия!

Туркияда давом этаётган ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Рустам Меҳмонов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1/8  финалда "B" квартетида учинчи ўринни олган Колумбия терма жамоасига қарши ўйинда қатнашмоқда. 

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 16:00 да бошланди.

9. ГОООООООЛ! Азиз Абдураҳмонов бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага киритди – 1:0!

22. ГОООООООЛ! Азиз Абдураҳмонов қулай пасдан сўнг дарвозани ишғол қилиб, ўз дублини расмийлаштирди – 2:0! 

26. ГОЛ!  Хосе Суарес ҳисобни қисқартирди 2:1! 

28+1. ГОООООЛ! Азиз Абдураҳмонов учинчи голини урди – 3:1!

Биринчи тайм 3:1 ҳисобида якунланди. 

50. ГООООООЛ! Абдужамил Шукуров бурчак зарбасидан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди – 4:1! 

Баҳс якунланди! Терма жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Энди кейинги босқичдаги рақиб Эронни 1:0 ҳисобида ютган Италия бўлади. 

Ўзбекистон – Колумбия 4:1  

Голлар: Азиз Абдураҳмонов 9', 22', 28+1', Абдужамил Шукуров 50' – Хосе Суарес 26'

Ўзбекистон таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 17. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони)

Рейтинг: +38   

Фикрлар

+4   
05 окт 17:27:40
<SHAK TELCOM>
Xudo xohlasa Jaxon Chempioni boʻladi
+4   
05 окт 16:30:12
umidjon neftchi
Булар соглом одамдан тез югиришарканку койил
+1   
05 окт 18:20:26
Nazarov Sodiq
Ўзбекистонни ҳақиқий қаҳрамонлари
+1   
05 окт 16:43:59
user
umidjon neftchi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Булар соглом одамдан тез югиришарканку койил
ha, manam o'tgan o'yinda ko'rib qoyil qolgandim. Yiqilgandayam hech kim tayoqlarini oliberishi shartmasakan, o'zlari turib, o'yinga qo'shilib ketaverishlari hayron qoldirgandi. Ancha xulosa chiqarsa bo'larkan bularni ko'rib.
+1   
05 окт 16:19:50
Hojiakbar Alijonov
Terma jamoamizga omad gʻalaba kutamiz
   
05 окт 18:45:39
UZB TV.
Nasib boʻlsa yaxshi kunlar yaqin,
   
05 окт 18:07:25
ABDUSALOM ZHURAEV
Худо ёр бўлсин!
   
05 окт 18:04:01
Ergashobod1980
Babayan tig'i yetmagan joyni tayoq bilan oldi bolalar
   
05 окт 17:43:40
rashidhon
У́йинларни каерда ку́рса бу́лади
   
05 окт 17:42:16
Jaloliddin Ikramov
Barakalla Matonatchilar
   
05 окт 17:27:33
<SHAK TELCOM>
Xudo xohlasa Jaxon Chempioni boʻladi
   
05 окт 17:25:02
Gooooooooooooooooool
Kayf qiladida odam shunaqa yangiliklani o'qib. Umrlari uzoq bo'lsin
   
05 окт 17:24:52
Muhammadxon Mamatov
Италияни ютамиз омад
   
05 окт 17:24:12
BS
Тезликни қара... Бир оёғда шунчалик тез ҳаракатланиш мумкинми? Қойил. Умрлари узоқ бўлсин ҳаммаларини! Раҳмат, ЙИГИТлар!!!
   
05 окт 17:14:22
Тўлқин Хайит
Табриклаймиз навбатдаги ғалаба билан. Чемпионлик сари олға йигитлар!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика