UZ

Сўнгги янгиликлар

00:032019 йилнинг энг яхши тўпурари ким бўлади?  3 23:52“Бавария” бразилиялик ёш вингерга қизиқмоқда  0 23:26Жозеп Бартомеу: “Гвардиола учун “Барса” эшиклари доим очиқ”  5 22:58“Атлетико” президенти: “Ёзда Хамес билан шартнома тузмоқчи эдик, аммо...”  0 22:43Азар, Рамос ва Кросс “Брюгге”га қарши майдонга тушишмайди  2 22:21Рамосни икки марта четлатган ҳакам эл классикони бошқаради  13 21:5813 ёшли мухлис Сон Хен Минни ирқий ҳақорат қилганликда айбланмоқда  4 21:42Златан "Болонья"га ўтадими? Клуб спорт директори саволга жавоб берди  0 21:27Дербида Фредни ирқий камситган мухлис бугун гаров орқали озодликка чиқарилди  1 21:12"Барселона"га "Арсенал" ҳимоячиси керак  0 20:56Кассано - Саррининг "Ювентус"даги фаолияти ҳақида: "Биз 4 ойдан буён кутяпмиз"  2 20:43"Шеффилд" 120 йил олдинги рекордини такрорлади  1 20:29Гаттузо чоршанба куни мураббийликка қайтади  1 20:14Витцель уйида жароҳатланди. У 2019 йилда бошқа ўйнамайди  3 19:58Рэшфорд - АПЛда устун ва тўсинларни энг кўп пойлаётган футболчи  8

Жасур Ҳасанов "уйи"га қайтди Янгиликлар

Жасур Ҳасанов "уйи"га қайтди

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси давралар оралиғида ўз таркибини тажрибали ярим ҳимоячи, қанот вингери Жасур Ҳасанов билан кучайтирди.

Мавсумни АГМК сафида бошлаган Жасур Ҳасанов биринчи давра якунига етмасданоқ олмалиқликлар билан хайрлашганди. Бу ҳақда аввалроқ хабар бергандик.

Футболчи кутилганидек иккинчи даврани ўз туғилиб ўсган шаҳри жамоаси "Сўғдиёна"да ўтказадиган бўлди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг ҳар иккала томон келишувга эришган ва футболчи "Сўғдиёна" билан шартнома имзолаган.

Қайд этиш керакки, Жасур Ҳасанов фаолиятини айнан Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасида бошлаган. Жасур Ҳасанов шунингдек "Навбаҳор", "Машъал", "Бунёдкор", "Локомотив", "Қизилқум", "Насаф" ва АГМК сафида ҳам ўйнашга улгурган. Футболчи Қатар чемпионати вакиллари "Лаҳвия" ҳамда "Қатар СК" клублари, шунингдек БААнинг "Эмирейтс" жамоасида ҳам бир муддат тўп тепган.

Шу тариқа 2002 йили "Сўғдиёна"ни тарк этган футболчи орадан 17 йил ўтиб яна эски жамоаси "Сўғдиёна"га қайтди.

Рейтинг: -60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг