UZ

Сўнгги янгиликлар

05:20ЕЧЛ 1/2 финал. "Челси" - "Реал Мадрид" 2:0  0 02:50Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"  74 02:08ПСЖ Орьени ортга қайтармоқчи  14 01:59ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда   466 01:41Моуринью "Рома"га биринчи трансфер нишони кимлигини маълум қилди  14 01:20Касильясда яна соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келди  4 00:59Беларусь Кубоги. "Шахтёр" ярим финалда тўхтади, БАТЭ ва Умаров финалга чиқди!   1 00:42Месси жаримага тортилиши мумкин  7 00:18Хави "Ал Садд"да қолади (AS)  0 23:48Тухель ПСЖ ўйинчисини "Челси"да кўрмоқчи  4 23:25Капелло Неймарнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги ҳаракатини баҳолади  4 23:03МЮ ва "Ливерпуль" ўртасидаги қолдирилган ўйин санаси эълон қилинди  11 22:49ЕЧЛ. "Челси" – "Реал Мадрид". Асосий таркиблар маълум: Рамос қайтди!  131 22:40Нега "Реал"да жароҳатланганлар кўп? Лукас Васкес ойдинлик киритди  6 22:20Фати Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3

Жасур Абдураимов: "Биз қарши ҳужум тактикасига тайёр эмасмиз" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Биз қарши ҳужум тактикасига тайёр эмасмиз"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Машъал" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Футбол ҳозир шунақа, ким охиригача чидаса, консентрацияни йўқотмаса ғалаба қозонади. Қўқонда кечган ўйинда биз шу каби холатда ютиб кетгандик. Бугун йигитларда охиригача бўлган консентрация етишмади. Ўйинни кўрдинглар, бугун йигитлар ёмон ўйнамади. Уларга бир оз вақт керак. Мени хурсанд қилган томони йигитлар ҳужумкор ўйин намойиш этмоқдалар. Шундан келиб чиқиб бизда вазиятлар юзага келаяпти.

- Ўйиндаги вазиятларни таҳлил қилиб чиқдингизми?

- Ўйиндан сўнг видео оператордан тасвирларни олиб ўтказиб юборилган голларни кўриб чиқдик. Қаерда хато қилдик, қандай гол ўтказиб юбордик, буларни таҳлил қилдик. Йигитларга ўз хатоларини кўрсатдик, уларга бу каби вазиятларда бошқача ўйнаш кераклигини тушунтирдик.

- "Металлург" кубокда қандай натижани мақсад қилган?


- Жамоамиз олдида ўзимизни ўйинимизни сифатли кўринишга олиб келиш вазифаси турибди. Чизиқлар ва жамоавий ўйинни йўлга қўйиб олсак, сифатли ўйин кўрсатсак натижа ўз-ўзидан келаверади.

- Бугунги ўйинда ҳужумкор ўйин жамоангизга панд бердими?


- Ҳужумда ўйнасак, албатта қарши ҳужумда хавф юзага келади. "Машъал" иккинчи бўлимда қарши ҳужум тактикасига асосланиб ўйнади. Бу футбол, натижага қараб биз ютқаздик. Лекин ўйин томонлама ютдик деб ўйлайман. "Металлург" доим ҳужумкор ўйнайди. Биз ҳозирда қарши ҳужум тактикасига тайёр эмасмиз.

- Иван Нагаев кўрсатган ўйин ҳақида нима дея оласиз?


- Нагаев ҳозирда ўз даражасида ўйнай олмаяпти. Ўйинлар давомида формага тушиб боради. У тезкор футболчи, ўйини чиқса у жуда кучли футболчи бўлади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика