UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38"Венеция" — "Рома". Таркиблар маълум  4 15:08Назорат ўйини. "Нефтчи" "Рубин"ни мағлуб этди  7 14:35"Қосимпошо" — "Ризеспор". Алиқулов захирада  0 14:18А Серияда 20та гол урган Ретеги йилига 15-20 млн евро таклиф қилган саудияликларга рад жавобини берди  1 13:51Карим Адейеми АПЛ топ клубига ўтиши мумкин  2 13:19"Барселона" "Бавария" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  4 12:45"Манчестер Сити" Эдерсонни сотиб олмоқчи  2 12:20Дилшод Раҳматов профессионал футзалчилик фаолиятини якунлади  2 11:50Виржил ван Дейк "Барселона"га ўтади?!  7 11:20"Бешиктош" Фатини ижарага олмоқчи. "Барса" вингернинг таклифни қабул қилишини хоҳламоқда  4 10:31Назорат учрашуви. "Бухоро" Россия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  4 10:10CAFA. Бугун Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Эрон билан ўйнайди  0 09:10Расман: "Арал" "Қўқон-1912" футболчиси билан шартнома имзолади  1 08:35"Хоразм" икки нафар легионерни ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 08:10Ангренга катта футбол қайтади  9

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:2) учрашувидан сўнг навоийликлар устози Жамшид Саидов фикрларини билдирди.



- Ўйин ҳақида

Бугун характер кўрсатдик. Навоийдан келган мухлисларга, жамоамизнинг барча ходимларига, раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни доим қўллаб-қувватлаб келишди. Биз Суперлигада қолдик, бундан хурсандман.

- Ўтган йили чемпионлик сари интилган "Қизилқум" бу йил чемпионатда қолиш учун курашди. Бу нима билан боғлиқ? 

- Биринчидан, у пайтда таркиб бошқа эди. Тажрибалироқ, юқори савияли футболчилар йиғилганди. Ҳозир эса жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Бу ўтмишда қолди деб ўйлайман. Муҳими, биз олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман.

- Жамоанинг Ғиёсов, Акаки ва Кенжабоевдан иборат ҳужум триоси Суперлиганинг энг яхшилари қаторида эътироф этилади. Улар қоладими? Маълумотларга кўра, Кенжабоев жамоадан кетаётган экан...

- Ҳа, маълумотлар чиқди. Ислом Кенжабоев "Локомотив" билан шартнома тузган. Ҳозир ҳеч нарса деёлмайман. Кўпчилик билан битим муддати тугамоқда. Навоийга қайтиб, уёғини кўрамиз. Жамоамиз ўзагини 60 фоизга сақлаб қолмоқчимиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика