UZ

Сўнгги янгиликлар

03:35"Барселона"нинг иккинчи таркиби "Интер"ни Европа лигасига равона қилди  3 03:10ЕЧЛ. "Челси"да ғалаба, "Аякс" эса мағлуб бўлди  27 03:00ЕЧЛ. "Барселона" Италияда "нерадзуррилар"дан устун келди   45 02:44"Рома" Жекони "Тоттенхэм"га сотишдан бош тортди  1 02:00Olamsport: "Ҳумо" Москва жамоаси билан ўйнади, Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби ўзгарди ва бошқа хабарлар  0 00:48ЕЧЛ. "Наполи" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди  2 00:46ЕЧЛ. "Ливерпуль" 2 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал этди  167 00:28ЕЧЛ. "Челси", "Аякс" ва "Лион" клубларининг бошланғич таркиблари маълум  7 00:12ЕЧЛ. "Барселона", "Интер" ва ""Боруссия" клубларининг асосий таркиблари маълум  10 23:52Педро фаолиятини АПЛнинг бошқа клуби сафида давом эттиради  0 23:20"Реал" санкция олиши мумкин  7 22:51МЮ Сауль учун қанча маблағ сарфламоқчи экани маълум бўлди  6 22:34"Барселона"нинг умидли ҳимоячиси Италияга йўл олиши мумкин  4 22:05ЕЧЛ. "Наполи" клубининг асосий таркиби маълум бўлди  0 21:30"Ливерпуль" собиқ футболчиси: "МЮ "Манчестер Сити"га қарши ўйинда юқори даража кўрсатди"  9

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз"

Кеча Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов ЎФА расмий сайтига қуръа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйлашимча, яхши гуруҳдан ўрин олдик. Ҳозирги пайтда барча мамлакатларда футболни яхши ўйнашяпти, ҳар бир терма жамоада яхши даражадаги маҳоратли футболчилар бор. Лекин агар ҳар бир ўйинга 100 фоиз куч билан ҳозирлик кўрсак ва яхши кайфиятда майдонга тушсак, ҳар қандай рақибни мағлуб эта оламиз ва гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз. Менимча, ушбу гуруҳдаги энг қизиқарли ва шиддатли ўйинларни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказсак керак, - деди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг