UZ

Сўнгги янгиликлар

06:14Аргентина мундиалда Украинани аямай "савалаган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 01:55Ла Лига. "Атлетико" "Валенсия"ни йирик ҳисобда таслим этди, Галлахер ва Альваресдан дебют голлар!  1 01:44А Серия. "Интер" "Монца" билан ўйинда сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди  0 01:40Франция. Ҳусанов идеал ўйин кўрсатган учрашувда "Ланс" нурсиз дуранг қайд этди  5 00:38Рабьо янги клубга ўтишга яқин  0 00:00А Серия 4-Тур. "Наполи" сафарда йирик ғалаба қозонди Лукакуда 1+2, "Рома" сўнги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  1 23:50Футзал бўйича ЖЧ 1-тур. Ўзбекистонда жанговар дуранг, Бразилияда голлар "ёмғири", Афғонлар эса Анголага 6 та гол уришди  1 22:56Александр Хомяков: "Ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Кетма-кет мағлубиятлар ёмон таъсир ўтказмоқда"  10 22:49"Ланс" — "Лион". Ҳусанов асосий таркибда  0 22:38Александр Крестинин: "Ғалабалар вақти келди"  1 21:42"Барселона" 2017 йилдан бери илк бор Ла Лигани бешта ғалаба билан бошлади  6 21:41Футзал бўйича ЖЧ-2024. Аргентина Украинани тор-мор этди  0 21:15Ла Лига. "Барселона" бу сафар меҳмонда "Жирона"га имконият қолдирмади, Торрес майдондан четлатилди  42 21:05Суперлига. "Локомотив" "Андижон" билан сўнгги дақиқаларда гол уриб дурангни ғалабага айлантирди  26 20:58ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ўйнаган баҳсда "Ордабаси" ғалабага эришди  2

Иван Бошкович: "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Пенальти – бу кулгили" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Пенальти – бу кулгили"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Пахтакор" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Натижадан норозиман. Биз икки очко йўқотдик. Рақиб жамоа қандай гол урганини кўрдингиз. Пенальти – бу кулгили. "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Биз ўйинни кўрдик. Биринчи таймда биз рақибдан устун келдик. Иккинчи бўлимда жамоамдан қониқмадим. Барибир улар ҳаракат қилишди. Қарши ҳужумда ҳам бир марта жуда қулай имкониятга эга бўлдик. Ўша вазиятдан фойдаланиш керак эди. Қўшимча вақтда пенальти белгиланди. Ўша вазиятда қандай пенальти бор эди, тўғриси билмадим. Қайси мамлакатда бу пенальти дейилишини очиғи билмайман. Бу мен учун кулгили вазият. ВАР бор эди, ҳакам бор эди. Улар нима қилишди, тушунмадим. Пенальтини амалга оширган йигитни ҳам табриклайман. Ҳаммаси яхши. Футбол ўйнашда давом этамиз. Бу мавсум иложи борича кўп очко тўплашимиз керак. Кучли тўртликка киришга менимча бироз кеч бўлди. Олтиликка эса кирса бўлади. Очко тўплашга ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимдаги каби ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", -дейди Иван Бошкович.



Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика