UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Манчестер Юнайтед" 1:2 (матнли трансляция)  19 23:15Ансу Фати узоқ муддатга сафдан чиқди. "Брайтон" бош мураббий буни тасдиқлади  1 22:42Эшитдик-да! Лионель Месси январь ойида Абу-Дабида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  1 22:15Россия кубоги. Чорак финалнинг дастлабки ўйинида "Ростов" ва ЦСКА муроса кўчасини танлашди. Файзуллаев ассист қайд этди ва 78-дақиқада алмаштирилди  7 21:58ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Манчестер Юнайтед": Гарначо, Антони ва Фернандеш асосий таркибда  10 21:54Хави FourFourTwo талқини бўйича тарихдаги энг кучли испаниялик футболчи деб топилди. Кейинги ўринларда Иньеста ва Касильяс бор  4 21:18Криптобиржани реклама қилгани учун Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди  12 20:36УЕФА кеча "Ньюкасл" дарвозасига пенальти белгилашни маслаҳат берган ВАР ҳакамини четлатди  5 20:15Анчелотти Бразилия термаси ҳақида: "Реал"да бахтлиман. Ҳеч қаерга шошмаяпман"  0 19:59"Милан" ЕЧЛ плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритмаса, Пиоли истеъфога чиқарилиши мумкин  6 19:26Россия кубоги. "Ростов" – ЦСКА: Файзуллаев бошланғич таркибда  19 19:04"Тоттенхэм" январда Хейбьергни ижарага бермоқчи эмас  0 18:41Гвардиола Де Брюйне қачон майдонга қайта олишини маълум қилди  1 18:33Olamsport: Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди, чемпионлар қанчадан пул ишлаб олишди?  0 18:18Хочсимон боғлами узилиши туфайли Брих учун мавсум якунланди. Рекордга бир қадам қолганди  2

Иван Бошкович: "Бу ғалаба ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Бу ғалаба ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман"

"Бунёдкор" бош мураббийи Иван Бошкович Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасида ўтказилган "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда қийин ўйин бўлди, шундай бўлишини билардик. Рақиб кучли, яхши футболчиларга эга эди. Ўз жамоамга келсак бугун чиройли ўйин кўрсата олмадик. Режамиз ўзгаришига кутилмаган жароҳат сабаб бўлди. Танаффусда яна тактикани ўзгартирдик. Энг асосийси шундай ҳолда ҳам ғалаба қозона олдик. Бу ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди, деб ўйлайман",- дейди Бошкович. 

- Бугунги VAR ҳақида нима дейсиз? 

- Ҳакамлик ҳақида гапиришим нотўғри бўлса керак. Ҳакамликни баҳолайдиган комиссия бор. Улар ўз ишини қилсин. Ўзбек футболи ривожланиши керак. Барча жабҳаларда, фақат ҳакамликда эмас. Бу ерда кўплаб юқори даражадаги футболчилар кўп. 

- Шунчаки сизнинг фикрингиз қизиқ... 

- Мен VAR томондаман. Нимага? Ўзбек футболида хатолар камроқ бўлиши учун VAR керак. Хатолар бўлади, аммо улар кўпайиб кетмаслиги керак. 

- "Бунёдкор" кўп ўйинларда иккинчи рақамда ўйнайди. Бу халал бермайдими? 

- Биз ҳар бир рақибга алоҳида тайёрланамиз. Бугун олдинги ўйиндаги тактикада ўйнамадик. Таркибимизда бугун неча нафар академиямиз тарбияланувчилари майдонга тушди, улар неча ёшда? Нега шу ҳақда сўрамаяпсизлар? Бугун ёш футболчилар учун катта ғалаба бўлди. Бундай "Навбаҳор"га қарши ғалаба катта натижа.

- Жароҳат олган футболчи Тохир Тўхтасиновнинг ҳолати қандай?

- Менга унинг оёғи синди дейишди ва мавсум тугади. У ўзбек футболининг келажаги.




Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика