UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Бавария" Паварни сотишга тайёр  0 13:27"Наполи" ва "Эвертон" "Зенит" ўйинчиси учун даъвогарлик қилмоқда  0 13:03"Рома" туркиялик футболчининг трансферини эълон қилди  2 12:40Пулишич ушбу ёзда "Челси"дан кетмоқчи эмас  1 12:17Манба: Эриксен "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади  6 11:53"Лидс" "Манчестер Сити" футболчиси билан шартнома имзолади  1 11:30Де Лигт "Бавария" сабаб "Ювентус"дан кетмоқчи  1 11:25Olamsport: Қозоғистондаги боксчиларимиздан 16 та медаль, яна бир ўзбек спортчиси One FC билан шартнома тузди  0 11:07"Фламенго" ушбу ҳафтада Видалнинг ўтиши ҳақида эълон қилади  0 10:44Матич "Рома"га Моуринью сабаб ўтганини тан олди  0 10:20"Милан" Зиешни "Челси"дан ижарага олиши мумкин  0 10:00ПСЖ бугун янги бош мураббийни таништиради  0 09:45“Тоттенхэм” Лангледан сўнг “Барса”нинг яна бир футболчисини қўлга киритмоқчи  3 09:30Эриксен МЮ билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум. Трансфер шу ҳафтада амалга ошади  5 09:15ПСЖ Скамакканинг трансферига 50 млн евро сарфлайди  3

Итальянча Golden Boy: А Серия ёш иқтидорлари Янгиликлар

Итальянча Golden Boy: А Серия ёш иқтидорлари

Анъанага кўра, июль ойи ўрталарида энг яхши ёш ўйинчига бериладиган "Golden Boy" соврини учун 100дан ортиқ номзодлар эълон қилинди.

Ўтган мавсум Педри ("Барселона" ўйинчиси) мукофотга сазовор бўлган эди. Бу гал даъвогарлар орасида А Сериянинг бир нечта футболчилари бор. Келинг, бугун шу ҳақида гаплашамиз.


Никола Залевски "Рома"

Чап латераль ўтган мавсум дебют қилиб, А Сериянинг фақат бир баҳсида ўйнаганди. Бу йил эса полякка кўпроқ имконият берилди. У мавсумнинг иккинчи ярмида асосий таркибдан ўрин олди ва Италия чемпионатининг 16 учрашувида майдонга тушди.

Тўғри, самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади, аммо Конференциялар Лигасида 2та голли узатма берди. Никола яхши тайёргарлик кўрган футболчи экани сезилади. Бироқ келаси мавсум "Рома" чап қанотига "муқим ўрнашиб олиши" учун анча тер тўкишига тўғри келади. 


Феликс Афенья-Гьян "Рома"

Ганалик 2021 йил мартда "Рома" академиясига келди ва ўзини тезкор, чидамли ва ҳужумнинг исталган нуқтасида ўйнай олидиган футболчи сифатида намоён қилди. Афенья-Гьян А Сериядаги 3-ўйинида порлади: "Женоа"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушди ва дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирди. Эътиборлиси, 2003 йил туғилганлар орасида А Серияда биринчи бўлиб гол урган йигитчага келаси кун Жозе Моуриньо қиммат кроссовка совға қилди. 


Эдоардо Бове "Рома"

Римлик Эдоардо "Рома" ёшлар жамоаларининг барча босқичларидан ўтиб, бир йил аввал А Серияда дебют қилди. Марказий ярим ҳимоячи яхши пас бергани учун Примаверада юқори баҳоланган, бу йил эса Моуриньо уни асосий таркибга кўпроқ жалб қила бошлади. Натижада, Бове А Сериянинг 11 учрашувида иштирок этди ва 1та гол уришга эришди. Эҳтимол, келаси йил кўпроқ имкониятга эга бўлар?!


Янис Антист "Специя"

Мартиникалик 2-лигадаги ажойиб мавсумидан сўнг, 3.5 миллион эвазига "Тулуза"дан "Специя"га ўтди. Мавсум у учун муваффақиятли ўтди дея олмаймиз.

Антист аксарият вазиятларда шошиб қоларди, аммо барибир иқтидорини сезиш мумкин. Натижада Янис 18 баҳсда 1та гол урди ва 1та голли пас берди. Келаси мавсум ундан умид катта.


Маттео Канчельери "Верона"

"Рома" тарбияланувчиси бир йил аввал "Верона"га ижарага берилганди, аммо ўтган мавсум майдонга тушмади. Ижара яна бир йил муддатга узайтирилди ва ҳозир анча тажрибага эга бўлиб улгурди. Ўнг қанот латерали А Серия 12 баҳсида майдонга тушди ва 1 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Қолаверса, Италия Кубогида ҳам яхши ўйин намойиш этди: гол уриб, голли узатма берди. Маттеонинг ижара муддати тугаган. Хўш, келаси мавсум уни қаерда кўрамиз?


Мустафа Сиссе "Аталанта"

Мустафа 2019 йил Гвинеядан Италия томон йўл олди.  Шу йилнинг февралида эса "Ринашита Рефьюджиз" академиясидан "Аталанта"га кўчиб ўтиб, бергамоликлар шарафини ҳимоя қила бошлади: бу ерда кўпқиррали форвард истиқболини юқори баҳолашди. Қисқа вақт ичида у Примаверанинг 11 ўйинида 11та гол урди, шунингдек, А Серияда 3 марта захирадан майдонга тушиб, 1 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Сисседан умид катта, лекин кўпроқ ўйнаши мумкин бўлган жамоага ўтгани маъқул.


Фабио Миретти "Ювентус"

Марказий ярим ҳимоячи майдонда кўп нарса қила олади. Тўп учун курашда у анча фойдали, лекин шерикларига вазиятлар яратиб, юқорироқда ўйнашни кўпроқ маъқул кўради.

Миретти А Серия 6 учрашувида майдонга тушган, лекин умумий 322 дақиқа ўйнади. Бироқ Фабио С-1 Сериянинг "Ювентус-23" жамоасида муҳим ўйинчидир. У 26 ўйинда 3та гол урган ва 4та ассист қайд этган. Миреттининг кўтарилиш вақти келди. Шу сабабли, ижарага кетиш ажойиб вариант!


Эрон Хики "Болонья"

"Болонья" 2020 йил 1,7 миллион еврога "Хартс"дан иқтидорли чап қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолаганида, бундай натижага эришаман деб ҳаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Ўтган вақт мобайнида Хики асосий таркибнинг доимий ўйинчисига айланиб, АПЛ вакиллари эътиборига тушди. "Ньюкасл" Хики учун 20 миллион таклиф қилди. Жорий мавсум Эроннинг ҳисобида 5 гол ва 1 голли пас бор. Шунингдек, "Болонья"нинг энг яхши футболчиларидан бири саналади.


Рауль Моро "Лацио"

"Барселона" тарбияланувчиси "Лацио"га йўл олди ва жамоанинг машғулотдаги ўйинида Симоне Индзагини шунчалик ҳайратда қолдирдики, мураббий дарҳол уни асосий таркибга қўшиб олди, кўп ўтмай испаниялик А Серия ўйинида захирадан майдонга тушди. Бу мавсум тезкор вингер Примавера ўйинлари билан А Серияда захирадан майдонга тушилган учрашувларни кетма-кетликда ўтказди. У 11 учрашувда майдонга тушишга улгурди ва самарали узатмалар қайд этди. Агар у Саррининг талабларига кўникиб кета олса, катта эҳтимол билан келаси мавсум кўпроқ имкониятга эга бўлади.


Раду Дрэгушин "Салернитана"

Иқтидорли марказий ҳимоячи "Юве"га 2018 йил келди ва Примаверада ўзини кўрсата олди. Раду ҳаттоки, 2020 йил декабрда Чемпионлар Лигаси доирасидаги баҳсда захирадан майдонга тушишга ҳам улгурди.

Ўтган ёз у "Сампдория"га ижарага берилди, лекин кўп ўйнамади. Аммо қишда "Салернитана"га бориб қўшилди, ўзини яхши намоён этди ва "денгиз отлари"га элитада қолишига ёрдам берди. Бақувват ҳимоячи "2-қаватдаги" ўйинларда ажойиб ҳаракатланади, очиғи бу борада у билан рақобат қилиш деярли имконсиз.


Симоне Пафунди "Удинезе"

Рўйхатдаги энг ёш ўйинчилардан бири, "кичик зебралар"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси эндигина 16 ёшга тўлди. Шунга қарамай, Симоне А Серияда захирадан майдонга тушиб, муносиб ўйин кўрсатди. Ўсмир йигит ёшлар жамоасининг 16 баҳсида иштирок этди ва 6та гол уриб, 7 голли пас берди. Айни дамда кўпчиликни ҳайрон қолдираётган бу йигитчани келгусида кузатиш қизиқарли бўлиши аниқ.


Матиас Соуле "Ювентус"

Ажойиб техникага эга, чап оёқда стилистик жиҳатдан қайсидир маънода Дибалани эслатиб юборадиган ўнг қанот вингери 2020 йил "Велес Сарсфилд" клубида шуғулланди. Жорий мавсум эса Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсатиб, 2та гол ва 3та голли пас беришга улгурди. Икки бор А Серия ўйинида майдонга тушди, аммо унга жуда кам вақт берилди. Италия элитасининг қатор клублари уни ижарага олиш истагида, бироқ "Юве" қарор қабул қилишда шошмаяпти.


Дестини Удогие "Удинезе"

"Удинезе" чап қанот ҳимоячисини 4 миллион эвазига "Верона"дан сотиб олганди. "Мастифлар" ҳозир афсусланаётганига шубҳа йўқ. У мавсумни яхши ўтказди, 5та гол урди ва 4та голли узатма қайд этди. Бақувват ва бўйи баланд бўлган латераль "кичик зебралар" рақибларига ҳақиқий "бош оғриқ" бўлгани турган гап.

Дестини шу ёзда Алекс Сандрога ўринбосар сотиб олиши мумкин бўлган "Ювентус"нинг эътиборига тушиб улгурди. Бироқ туринликлар яхшигина пул тўлашига тўғри келади.


Лука Ромеро "Лацио"

Ромеро ўтган йил "Мальорка"дан "Лацио"га ўтди ва 16 ёшида ўзини кўрсата олди. Лука айни дамда адаптация билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, аста-секинлик билан А Серияга мослашмоқда. Бироқ у вақт ўтган сари самарали ҳаракатларсиз бўлса-да, ажойиб ўйинида ўсиш яққол кузатилмоқда. Ромеронинг техникаси ва тезлиги ва тез фикрлаши ПСЖ вакилларини диққатини ҳам ўзига тортди. Клуб Мессининг маслаҳати билан уни шу ёздаёқ сотиб олмоқчи.


Жоржо Скальвини "Аталанта"

2015 йил марказий ҳимоячи Бергамо шаҳридаги академия томон йўл олди ва ўзини кўрсата олди. Жоржо барча ёшдаги жамоаларда сардор бўлди ва Италия ўсмирлар термасига чақирилди. Бу мавсум асосий таркиб учун муҳим қадамни ташлай олди: 18 ўйинда иштирок этди ва 1та гол урди. Манчини ҳам уни Миллатлар Лигаси баҳсларига чақиргани бежизга эмас.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
20 июн 20:03:14
LFC_FIRMINO
Erling Braut Haaland фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu sanagalarimi be'malol ro'yxatga qo'shsa bo'ladi.Bulardan xech qanday kam joyi yo'q...
Aka siz sanaganlar deyarli 21 yoshdan kattalarku. Golden boy 21 yoshgacha bolganlarga beriladi
   
20 июн 21:52:48
Sardorbek...11
Bilmadimku bularning birontasi ololmasa kerak
   
20 июн 21:40:41
Johongir Saidvaliev
Забихилло Уринбоеага беринглар. Богча терма жамоасидан бошлаб хаммасида уйнаб чиккан. ))))
   
20 июн 21:18:32
Djurayev Akbar
Luka Romero ko'p taraflama Messini eslatvoradi. Yaxshi iqtidor egasi
   
20 июн 20:13:53
Erling Braut Haaland
LFC_FIRMINO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aka siz sanaganlar deyarli 21 yoshdan kattalarku. Golden boy 21 yoshgacha bolganlarga beriladi
I uzr og'ayni men yoshini qaramay yozib yubororibman.Rahmat eslatganiz uchun.Sog' bo'ling.
   
20 июн 20:12:43
M-citi✓As Milan
Bularni yoshi qani yozmedimi yoshini
   
20 июн 19:46:08
Erling Braut Haaland
Shu sanagalarimi be'malol ro'yxatga qo'shsa bo'ladi.Bulardan xech qanday kam joyi yo'q...
   
20 июн 19:42:32
Erling Braut Haaland
Sassuolo dan Davide Frattezi,Jakomo Raspadori,Janluka Skamakka Empoli dan Pinamonti,Asllani Veronadan A.Barak Atalanta dan Mateo Pessina Torino dan Bremer,Singo ni bu ro'yxatga qo'shsa bo'ladi bu mavsum zo'r o'tkizdi.O'rtamiyona klublarda yaqol talanti bilan ko'tarildi.Esimda qolganlar shu.(Grand klublarni fudbolchilaridan tashqari,ularni bunday o'yinchilarni sanasa sanog'i yo'q)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика